А. М. Туробов самарқанд этноним ва этноойконимлари самарқанд -2002 2 Туробов А. М. Самарқанд этноним ва этноойконимлари. Монография



Download 1,32 Mb.
bet19/27
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#33876
TuriМонография
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27
Bog'liq
Туробов А. monografiyaси

3.2. Этноним ва этноойконимларнинг
синтактик усул билан ясалиши
Негиз ва аффиксдан ташкил топган сўзларнинг ясалиши
морфологик усул дейилгани каби, бирдан ортиқ негиздан
тузилган сўзларнинг ясалиш усули синтактик усул ёки ком
позиция усули деб номланади . Тилшуносликда сўз ясаш -
нинг бу йўли сўз қўшиш , негиз қўшиш , морфологик усул ,
аналитик усул , композиция усули каби турли атамалар би-
лан аталади (84:139).
Қўшма этнонимларнинг ясалиши тилда сўз ясалиши -
нинг энг қадимий бир усули бўлиб, у маҳсулдорлик
жиҳатидан морфологик усулдан кейин иккинчи ўринда ту -
ради ва тил луғат таркибини бойитишда муҳим роль
ўйнайди.
Синтактик усул билан пайдо бўлган этноойконимлар -
нинг компонентлари бирикма характеридан келиб чиқиб
бир бутун ҳолга келади . Уларнинг компонентлари орасида -
ги семантик муносабатлар ўзгариб бир тушунчани ифода -
ловчи монолит мураккаб бирлик ҳолига келиб қолади.
Композиция усули билан этноним ясаш қўшма этно -
нимлар яратиш бўлиб , бунда икки ёки ундан ортиқ сўзнинг
қўшилиши янги лексик бирлик -этнонимни ҳосил қилади.
Синтактик усул ўзбек тилидаги фаол усуллардандир .
Қўшма этнонимнинг қисмлари айрим сўз тусида бўлади : бу
115
бирлик шу кўринишида бошқа комбинацияларда ўзак ё не -
гиз вазифасида кела олади. Лекин бу бирликнинг икки
ҳолати айрим сўзлиги ва қўшма этноним таркибида келиши
бир- биридан жиддий фарқлар билан ажралиб туради.
Қўшма этнонимларнинг кўпи ташқи кўриниши “ аниқ -
ловчи- аниқланмиш ” шаклидаги сўз бирикмасига ўхшайди .
Масалан, Оққовун , Қоранайман этноойконимлари оқ ва
қовун (қовчин ), қора ва найман каби сўз бирикмаси ва
қўшма сўздир. Бунда табиий сўз -икки ўзак морфеманинг
бирикиб кетишидан тузилган бир сўз саналади , лекин у ге -
нетик жиҳатдан қараганда , грамматик алоқага киришган
икки мустақил сўздир.
Қўшма этноним бир бутун лексик маъно -бир мураккаб
тушунча ва яхлит шаклланиш -грамматик тузилишнинг ҳам
яхлитлиги, фонетик бутунлик билан характерланади, де -
мак , у бир сўздир. Қўшма этнонимнинг бир тури туғилиши
жиҳатдан сўз бирикмаси билан алоқадор . Сўз бирикмаси
ёки гапнинг бирор жиддий фонетик ўзгаришсиз муайян бир
жой номини ифодаловчи этноним сифатида қўлланиши -
сўзга айланиши лексикализация саналади . Бу ҳодисанинг
турли кўринишлари мавжуд :
а) сифатловчили ёки битишув муносабатидаги сўз би-
рикмаларида юз беради : Жомонжар , Каттаараб, Каттатурк ,
Оқманғит, Парчачандир , Янгибаҳрин , Қорамўйин кабилар ;
б ) қаратқичли ёки мослашув муносабатидаги бирикма -
нинг бу йўл билан этнонимга айланиши содир бўлади : Бой-
вачча (бойнинг боласи), Узуновул (узун уруғининг овули),
Бойовул (бойнинг овули), Бойдавул (бойнинг довули),
116
Узунқишлоқ (Узун уруғининг қишлоғи), Узунбўз (узун
уруғининг бўзи);
в ) тўлдирувчили ёки бошқарув муносабатидаги сўз би-
рикмаси этнонимга айланади : Тожик нисбат ( тожикка нис -
бат ), Хўжақўрғон ( хўжага қўрғон );
г ) ҳолли эга ва кесим тузилмали ҳолат сўз бирикмаси -
нинг мўайян бир сўз туркумига оид бўлиб , монолит лексик
бирлик сифатида қўлланиши жуда кам учрайди. Пахтачи
туманидаги Худойберди этноойконими шу асосда шакллан -
ган . Ўзбек миллати таркибига кирган лақай қабиласининг
Хисор лақайлари байрам, тўртовул уруғларига бўлинган .
Тўртовул уруғининг бир шахобчаси худойберди деб атала -
ди.
Сўз бирикмасидаги каби қўшма этнонимлар таркибида -
ги бирликлар мослашув , битишув ва бошқарув йўли билан
бирикади. Бу ҳодиса тилшуносликда изофа деб аталиб ,
унинг уч типи фарқланади (78:354-357). Кўпгина этноойко -
нимлар аниқловчили бирикма (биринчи тип изофа ) харак -
терида бўлиб , уларнинг биринчи қисми сифат сўзлардан

бўлади .
Сифат
сўзли
этноойконимларнинг
қуйидаги

кўринишларини фарқлаш мумкин :
1. Этноойконим асосида ётган сўз бирикмасининг би-
ринчи қисми ранг билдиради: Оқчелак , Оқбўйра, Сари -
қипчоқ, Қорабайир , Қоракисса , Қораманғит кабилар .
2. Этноойконим асос лексемаларининг биринчи қисми

объектнинг
ҳажми
ва
жойлашишини
ифодалайди :

Каттакўрпа,
Кичикширин,
Каттақишлоқ ,
Каттақора ,

Каттапўлат, Пастбарқут.


117
3. Қўшма этноойконимларнинг биринчи қисми белги -
хусусият билдирадиган сифатлардан бўлади : Ёмонтелпак ,

Жомонтўп,
Жомонжар ,
Ёмонқанғли ,
Ёмонқўнғирот ,

Чалақарға, Жувонтаёқ.
4. Қўшма этноойконимларнинг биринчи қисми объект -
нинг ташқи кўриниши , тасвирини ифодалайди : Дўнг
болғали , Кўповул , Галаботир, Галатентак , Парчачандир ,
Парчақора кабилар.
5. Қўшма этноойконимларнинг биринчи қисми жисмо -
ний етишмовчилик , касалликни ифодалайдиган сўздан бў-
лади: Кўсатўп, Калургуч , Майда пўлатчи , Тентаковул каби.
6. Қўшма этноойконимларнинг биринчи қисми - ли аф-
фикси билан ясалган сифатлардан бўлади : Самарқанд ви
лояти топонимлари таркибида – ли аффикси билан ясалган
биргина қўшма этноойконим Боғли Тайлоқ учрайди .
7. Қўшма этноойконим асосида ётган сўз бирикмаси -
нинг биринчи қисми сонни, миқдорий маънони билдиради:
Бешбармоқ, Бешбола , Еттиуруғ, Олтуғил , Тўртайғир син -
гари.
Этноойконимларга асос бўлган қўшма этнонимларнинг
шундай кўринишлари мавжудки , улар икккинчи тип изофа-
га ўхшайди:
а) этноойконимнинг биринчи қисми ҳудудий номнинг
тегишлилик маъносини ифодалайди : Ойбектўп, Эшмантўп ,
Бектўп, Лўлиқишлоқ, Туркманқишлоқ, Ўзбекқишлоқ , Ба -
ракқишлоқ, Қозоқовул, Тожикравот, Пўлатбулоқ ва бошқа -
лар;
б ) этноойконимларнинг биринчи қисми ўсимлик ва да -

рахтларнинг
номларини
билдиради:
Бурганқўрғон ,


Зирабулоқ,
Испанза,
118
Лўблахўр,
Ошкадидархон ,

Тарвузтовоқ, Чиловжира, Шохкаш , Қўриқбуйрак кабилар ;
в ) этноойконимларнинг биринчи қисми ҳайвон, парран -
даларнинг номларини билдирадиган сўзлардан иборат:
Энамяхши (Энам- энак инак - яхши), Қулонжик ( қулон -жик -
жига ), Жағалбойли , Қарғатепа ва бошқалар.
Хуллас , этноойконим сифатида қўлланадиган сўз би-
рикмаси соддалашув туфайли бирор жойнинг доимий номи
сифатида ишлатиладиганларигина қўшма этноним бўлади
ва қўшиб ёзилади.
Сўз бирикмаларининг соддалашуви бир қатор олимлар
томонидан турлича баён қилинган. Баъзи тилшунослар сод -
далашув атамасини синтактик жиҳатдан мураккаб бўлган
тошбақа, оққуш, олабуға каби сўзларнинг жонли нутқда
содда сўз каби ўқилиши маъносида қўллаган бўлса ,
бошқалари бу атаманинг диэтимологизация маъносида ,
яъни ясама сўзлар таркибидаги морфемаларнинг ўзаро зич

бирикиши
туфайли
сўзнинг
асли
билан
маъновий

боғланишининг ёки этимологик аниқлигининг йўқолиши
маъносида қўлланишини кўрсатган (84:141-142).
Биз соддалашув атамасини сўз бирикмасининг таркиби-
даги айрим сўз, қўшимча, бўғин, ёки товушларнинг туши -
ши, ўзгариши туфайли қисқариб , ихчамлашиб яхлит бир
сўзга айланиши маъносида қўллаймиз. Соддалашув нати -
жасида бирикма таркибида қолган компонентларнинг
грамматик , фонетик ва семантик тузилишида турлича
ўзгаришлар содир бўлади , энг муҳими, улар орасидаги син -
тактик муносабат йўқолади. Сўз бирикмаларининг содда -
лашуви деаффиксация ёки аффикссизлаш , эллипсис ва фо -


119
нетик соддалашиш қонуниятлари асосида содир бўлади
(84:156-176). Бу жараённинг қуйидаги кўринишларини қайд
этиш мумкин :
1. Сўз бирикмалари, кўпинча, ўз таркибидаги баъзи
қўшимчаларнинг тушиб қолиши туфайли этнонимга- қўшма
этнонимга айланади . Бунда , асосан , бирикма компонентла -
ри орасидаги синтактик муносабатни ифодаловчи сўз

ўзгар- тувчи
қўшимчалар
тушиб
қолади :
Қирқбулоқ

(қирқнинг
булоғи ),
Қирқовул
(қирқнинг
овули),

Баракқишлоқ (баракнинг қишлоғи), Ўзбеккенти (ўзбекнинг
кенти ) кабилар.
Аффикссизланиш ҳодисаси -кўплаб сўз бирикмалари-
нинг энди аморф бирикмага айлана бораётганлиги -бу тилда
аналитик хусусиятларнинг янада кучайиб бораётганлигидан
далолат беради. Шунинг учун ҳам айрим тилшунослар тур -
кий тилларни аналитик тил деб баҳолай бошладилар
(109:104). Бу ҳол тилда гоҳ аналитик , гоҳ синтактик
қурилманинг кучайиши давр ўтиши билан алмашиниб ту -
ришини кўрсатади .
2. Элипсис усулида ясаладиган қўшма этнонимларга
асос бўлган уч компонентли сўз бирикмаларининг биринчи
компоненти қаратқичдан бошқа келишикларда бўлиб ,
қўшма этнонимга айланиш жараёнида ундан кўпинча си -
фатдош билан ифодаланган ўрта компонент ва у билан бир -
га келишик қўшимчалари тушиб қолади : Омондара (Омон
яшаган дара), Омонкалхат (Омон -калхат -кахлак )- кахлак
уруғидан чиққан Омоннинг гуруҳи яшайдиган жой ), Хол -
туркман ( Хол гилам тўқийдиган туркман ) кабилар.


120
3. Фонетик -синтактик усул билан мавжуд сўзлардан ян -
ги этнонимлар ясалади. Бу усул билан сўз бирикмаларидан
қўшма этнонимлар, кўпинча этимологик қўшма этнонимлар
ҳосил бўлади : Бўстон – ўзбек , қирғиз ва озарбойжонлар -
нинг таркибидаги уруғ номи . Ўзбекча бўз тўнли , қирғизча
бўстўн деб аталувчи бирикма бўстон шаклига келиб қолган .
Оқдарё туманидаги Авазали ойконими авар- авыр-аваз- али -
эли каби йўлни босиб ўтган (22:33). Жомбой туманидаги
Шайман ойконими шай- шайх -ман- майн йўлини босиб ўтган
ва шайх қишлоғи демакдир (98:54). Жомбой туманидаги
Чуркинди-чуркин -чункур -ди- ли каби йўлни босиб ўтган .
Қозиёқли (Нарпай )-ғоз -оёқ -ли , Сарихўжа ( Оқдарё)-сариқ -
хўжа, Сариўроқли ( Булунғур)- сариқ -ўроқ -ли кабилар.
Хуллас , фонетик ва ритмик интонацион ўзгаришлар
орқали айрим сўз бирикмаларидан монолит лексик бирлик -
лар пайдо бўлган . Бу ҳодиса сўз бирикмасининг фонетик –
интонацион соддалашув ёки деэтимологизация орқали
сўзга-қўшма сўзга айланиши деб баҳоланади (84:176).
Ҳақиқатан ҳам сўз бирикмаси компонентларининг фо -
нетик деформацияси натижасида синтактик бирликларни
лексик бирликка айлантириш усули фаол омиллардандир .
Юқорида синтактик тузилмали этноойконимлар таҳлил
қилинди. Бу таҳлиллар келтирилган барча номлар синтак-
тик усулда ясалган атоқли отлар деган маънони англатмай -
ди. Бунда икки муҳим хусусиятни фарқлаш лозим бўлади :
1) Синтактик усулда ясалган этноойконимлар; 2) Синтак -
тик усулда ясалган этнонимик ясамалардан ясалган,
аниқроғи қўшма тузилмали этнонимларнинг этноойконим
вазифасига кўчишидан ҳосил бўлган этноойконимлар. Бу -
121
лардан биринчисигина ҳақиқий маънода синтактик усулда
этноойконим ясашдир. Чунончи : Қозоққишлоқ, Туркмано -
вул, Тожикравот, Шакартепа, Манғитобод каби.
Умуман баъзи қўшма этноойконимларнинг қўшма от
сифатида дастлаб этноним бўлиб ясалганми ёки топонимли
бўлиб ясалганми эканини аниқлаш анча мушкулдир . Маса -

лан :
Дўнгболғали,
Каттанайманча,
Кичикнайманча ,

Янгибаҳрин, Кичикширин, Жамонтўп ва бошқалар.
Самарқанд вилояти ҳудудида учрайдиган қўшма тузил -
мали этноним ва этноойконимлар компонентларнинг
луғавий материалига кўра ҳам турли тумандир:
1. От +от типли номлар: Хўжақўрғон , Тожикработ,
Бектўп, Ўзбекқишлоқ , Пўлатбулоқ, Қарғатепа, Ойбектўп ,
Туркманқишлоқ, Мўғулкент, Ўзбекқўрғон , Наймантепа ва
бошқалар.
2. Сифат +от типи: Оқманғит , Қоранайман , Янгибаҳрин,
Узуновул, Узунбўз, Оқчелак , Қораманғит , Жамонтўп , Чала -
қарға, Жувонтаёқ ва бошқалар.
3. От +сифат типи. Энамяхши , Жағалбойли.
4. Сифат +сифат типи: Кўктўнли , Оқуйли , Каттаўроқли,
Дўнгболғали, Қўштамғали каби.
5. Сон+от типи: Тўртовул , Бешбармоқ , Бешбола, Етти -
уруғ, Олтиўғил , Тўртайғир .
6. Сон+сифат типи. Еттиуйли .
7. От +феъл типи. Худойберди каби.


122

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish