А. М. Туробов самарқанд этноним ва этноойконимлари самарқанд -2002 2 Туробов А. М. Самарқанд этноним ва этноойконимлари. Монография


а ) Ўзбекча формантли этноойконимлар



Download 1,32 Mb.
bet22/27
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#33876
TuriМонография
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Туробов А. monografiyaси

а ) Ўзбекча формантли этноойконимлар. Ҳозирги
ўзбек адабий тилидаги этнонимларнинг кўпчилиги ўзбекча
қўшимчалар ёрдамида ясалгандир . Бундай этнонимлар тур -
кий негиз ва қўшимчадан иборат бўлгани учун соф туркий
126
этнонимлардир. Туб туркий этнонимлар негизида қуйидаги
ўзбекча формантлар қатнашади :
– ли форманти . Бу қўшимча сифат ясовчи қадимий
қўшимчадир (81:435-437). Бу қўшимча тарихий битиклар
тилида асос сўздан англашилган предметга эгаликни ,
шахснинг касб- корини, маълум жойга мансубликни билди -
рувчи сўзлар ясаган . Айрим тилшунослар нисбий отларни
ҳосил қилувчи морфема сифатида изоҳлайдилар . (149:269).
А .Н .Кононов , А . Н .Баскаковнинг -ли қўшимчаси генетика -
сига доир фикрлари (19:195-196) га қўшилмайди ва уни та-
рихан мустақил аффикс деб ҳисоблайди (78:147). Ўзбек ти -
ли тарихида бу қўшимчанинг -лы // -ли, - лу шакллари уч-
райди (2:72).
Ҳозирги ўзбек тилидаги -ли қўшимчаси энг сермаҳсул
қўшимчалардан биридир ва у топонимияда от ёки сифат -
лардан этнонимлар ҳосил қилади. Бу қўшимча ёрдамида
ясалган этнонимлар ва этноойконимлар ҳозирги ўзбек ти -
лида қуйидаги маъноларни ифодалайди :
1) асос этнонимдан англашилган белги , хусусиятга эга-
ликни англатади : Оққўйли, Узунли, Кўктўнли , Кештали ,
Қорабоғли, Чингали каби;
2) асос этнонимдан англашилган предмет, ҳодисага эга -
ликни билдиради: Тароқли , Тўғали , Қуёнли, Илонли ,
Қарғали, Тортувли (тўрт - туғ -ли ), Қўчқорли , Болғали, Ка -
совли, Чумчуқли, Қиличли , Қайчили каби.
Бу қўшимчанинг вазифаси айниқса , ўзбек этноойкони -
миясида фаолдир . Бу қўшимча ёрдамида кўпгина этноойко-
нимлар ҳосил қилинган : Бағанали, Авазали , Сўлоқли ,
Қорақўйли, Бойли , Кангли, Чапарашли , Қанжиғали, Оча -
127
майли, Ачамайли, Ойтамғали , Жағалбойли, Қўштамғали ,
Товқўштамғали, Юқори қўштамғали сингари.
Келтирилган этноойконимлардан - ли аффикси билан
ҳосил бўлган бойли этнонимини олиб кўрайлик. Бойли -
умумтуркий этноним бўлиб , унинг мойли варианти ҳам
мавжуд . Бойли қипчоқларга хос этнонимдир. Лекин чуют ,
манғит ва саройларда ҳам бойли уруғи бордир. Қадимда
йирик этник бирлик бўлган жағалбойли уруғи ҳам шу би-
лан боғлиқ қўшма этноним, бойлиларнинг бир бўлимидир .
Жағалбойлилар сариққипчоқлар , Тошкент қурамалари, За -
рафшон водийси найманлари таркибида ҳам бўлган. Шу-
нинг учун ҳам Ургут , Пастдарғом , Пайариқ туманларида
Жағалбой номли қишлоқлар мавжуд . Қозоқ , қирғиз ва

бошқирдларда
ҳам
жағалбайлы -жағалмайлы -жағалбай ,

яғалбай деган уруғ бўлган (147:342). Бу уруғ тамғаси учиб
бораётган жағалбой // жиғалтой қушига ўхшагани учун шун -
дай номланган ва унга -ли қўшимчаси қўшилиб этноойко-
ним ҳосил бўлган . Бойли этнонимининг мойли варианти
ҳам бўлиб , ўзбек уруғлари таркибидаги мойли болта уруғи
ҳам шу этнонимга алоқадордир . Челак туманида Мойли -
болта этноойконими бор .
Шундай қилиб, -ли форманти асос лексема -этнонимда
ифодаланган нарса -ҳодисага , белги хусусиятга, тушунча -
тасаввурга эгалик маъносини ифодалайди .
чи форманти. Туркий тилларда от ясашга хизмат
қилувчи қадимий қўшимчадир (81:467–468). Бундай отлар
касб-ҳунарни , маълум одатга мойил бўлган шахс номини ,
ҳаракатнинг амалга ошуви учун хизмат қилувчи қурол во -
сита номини билдирган . Худди шу хилдаги маъноларни


128
ифодалаш учун эски ўзбек тилида ҳам хизмат қилган
(149:271; 2:64).
Ўзбек адабий тилида -чи қўшимчасининг янги сўз
ҳосил қилишдаги фаоллиги катта бўлиб , унинг вазифа ва
маъноси юзасидан мунозарали фикрлар мавжуд : “Бу аф -
фикс асосан от ясовчи ҳисобланади . Лекин шунга қарамай
сифат ясашда ҳам қўлланилади” (157:1,282). Шунинг учун
бўлса керак, -чи қўшимчасининг этимологияси ҳақида тур -
ли хил фикрлар мавжуд . Бу қўшимчанинг этимологияси

ҳақида
Н . Ф. Катанов,
М . Рясянен ,
Г. И .Рамстедт ,

А .Зайончковский ,
С. Броккельман ,
Э .В .Севортян ,

Н .А .Баскаков каби туркшунослар фикр билдирганлар
(79:106).
Ўзбек тилида этнонимларни ҳосил қилишда -чи
қўшимчаси фаол қатнашади . Самарқанд вилояти этноойко-
нимлари таркибида 20 тача этнонимлар - чи қўшимчаси би-
лан ясалган . Бу қўшимча ёрдамида ясалган этнонимларнинг
қуйидаги кўринишлари ҳосил қилинади:
1) асос этнонимдан англашилувчи машғулот билан
шуғулланувчи шахс номига ишора қилади: Темирчи , Буй-
рачи, Синчи, Пўлатчи , Пичоқчи, Балиқчи, Қўзичи кабилар;
2) маълум белгига эга бўлган шахс номидан ясалган эт -
нонимни англатади: Аючи, Уйирувчи , Чангароқчи , Ўтарчи ,
Қуччи, Қутчи , Гадойқутчи, Қарапчи каби.
Келтирилган этнонимлар - чи аффикси билан ясалган.
Шулардан Қўзичи этнооойконимига эътибор берайлик .
Қўзичи- ўзбек уруғларидан бирининг номи бўлиб, у этно -
ним. Этнонимияда ҳайвон номлари кўп , тотем саналган


129
ҳайвонлар номи этноним бўлиб қолган . Бунда - чи аффикси
кўплик , жамликни билдиради.
лиқ //–лик форманти . Туркий тиллар тарихида бу
қўшимча қадимдан мавжуд . У дастлаб сифат ва от ясашга
хизмат қилган (81:437). Туркий ёзма обидалар тилида бу
қўшимча предметлар номини, абстракт отларни, пайт ва
ўлчов англатувчи сўзларни, шахснинг машғулоти ва
мавқеини билдирувчи лексемаларни ясашга хизмат қилган .
Эски ўзбек тилида абстракт ва нисбий от ясашга хизмат
қилишни таъкидлаганлар (149:269).
– лик //– лиқ қўшимчаси ўзбек тилида ўтмишда туб тур -
кий этнонимлар ҳосил қилишга хизмат қилган : ўз навбати -
да бу этнонимлар жой номига ўтган . Хўжалик , Қарлуқ , Ет-
тиуйлик сингари.
Ҳофиз Таниш Бухорий Қарлуқ этнонимини қарлиқ /қор-
лиқ -қор эгаси / сўзи билан изоҳлайди . Ўғузхон тоғда яшаш -
ни, қор ичида яшашни амр қилиб шундай лақаб қўйди, дей-
ди (34:1,73). Бу нарса халқ этимологиясига асосланган
фикрдир. Ҳақиқатда қарлуқлар туркий халқларнинг бир
тармоғидир (55:428). М .Кошғарий қарлуқларни туркман-
ларнинг бир гуруҳи сифатида тилга олади (80:1,439).
Қарлуқларнинг сўғд , тохарлар ватанига келиши VII асрга
тўғри келади .
Хуллас , -лик //- лиқ //- луқ қўшимчаси номлар таркибида

маълум
ҳодисанинг
мавжудлиги ,
аҳолининг
келиб

чиқишини ифодалашга хизмат қилади ва этнонимлар ясаш -
да фаол қатнашади .
лоқ форманти. Бу қўшимчанинг ўзбекча этнонимларни
ҳосил қилиши , асосан, ўтмишда юз берган ва бундай этно -


нимларнинг намуналари


130
ҳозирги ўзбек тилида
ҳам

сақланган: Бурлоқ , Чувуллоқ (Жомбой ) кабилар . Аксарият
ишларда - лоқ қўшимчаси отнинг субъектив баҳо шакли
ҳосил қилувчи морфема сифатида изоҳланади (135:24).
Отларнинг -лоқ аффикси орқали ясалган модал шаклла -
ри Р . Икромова томонидан махсус ўрганилган (66). Баъзи
ишларда от туркуми от ясовчи -лоқ аффиксининг кичрай-
тириш-эркалаш аффикси -лоқ билан омонимлиги қайд эти-
лади (157).
Келтирилган Чувуллоқ аслида от ясовчи - лоқ аффикси
орқали ясалган. Чувуллоқ қўнғиротларнинг қанжиғали
бўлимидаги чўллик уруғининг бир шахобчасидир. Шундай
уруғ сариқ қипчоқ уруғ бирлашмаси таркибига ҳам кирган
(74: 131-133).

– ча
форманти . Бу
қўшичанинг
ясовчилик ,
сўз

ўзгартирувчилик ва форма ясовчилик хусусиятлари мав -
жуд. - ча қўшимчаси предметнинг кичиклиги, камлиги , но -
зиклиги , предметнинг ижобий ёки салбий томондан
баҳоланиши, предмет ҳақида тасаввур уйғотиш орқали
субъектив баҳо ифодалайди . -ча қўшимчаси ёрдамида туб
туркий этнонимлардан бир қатор этноойконимлар ясалган:
Мерганча , Найманча, Кичик найманча , Катта найманча ,
Қорача, Қорачақия кабилар .
чак // – чоқ форманти . -ча қўшимчасига нисбатан - чак
//- чоқ аффикслари камроқ ишлатилади . - чак , - чоқ қўшимча -
лари этнонимлар ясашда ҳам иштирок этади :Бақалчоқ каби.
- чоқ аффикси қўшилган бақал // бақан сўзи орқали ифо -
даланган предметни кўрсатмайди , балки ўша предметни
кўрсатувчи сўз метафорик равишда ишлатилиб , у орқали


кишилар
тушунилади.
131
Қорақалпоқларнинг
қўнғирот

қабиласи таркибидаги бир уруғ бақанли деб аталган . Бу эт -
ноним бакал сифатида қабул қилиниб, - чоқ қўшимчаси му-
носабат маъносини ифодаловчи аффиксидир (148:81).
Бақалчоқ- бақанли уруғига мансуб кишилар яшайдиган жой.
қ форманти . Туркий тилларда учровчи қадимий
қўшимча от, сифат , феълларни ясаш учун хизмат қилган
(81:470). Баъзи тадқиқотчилар бу қўшимчанинг сифат , от
ясаши устунлиги ҳақида фикр билдирадилар (149:267). - қ
қўшимчаси воситасида ўтмишда ясалган бир қатор этно -
нимлар Самарқанд этнойконимлари таркибида мавжуддир:
Чаноқ, Чиноқ, Сўзоқ , Чағаноқ сингари.
Бу этнонимлар ўзбек тили тарихида ясалган бўлиб , та-
рихий-традицион лексемалар қаторига киради.
қа форманти. Баъзи ўзбекча этнонимлар таркибида уч-
райдиган каммаҳсул аффиксдир. Асосий сўздан англашил-
ган тушунчанинг, белги ёки хусусиятнинг камлигини ифода
қиладиган этнонимлар ясайди: Човқа кабилар. Манғит
қабиласи таркибига кирган қавмлардан бири чўқай -човқай -
човқа деб аталган. Чу - чов- тамға номи , ярим айлана эгик
шаклда бўлган , ўроқ тамғага нисбатан қайрилмароқ бўлган .
-қа аффикси -қай , гай - кай қўшимчаларининг вариантидир. -
қа аффикси чов сўзи этнонимга айланиш жараёнида
қўшилган, уруғ номи тамғаси асосида номланган.
лар форманти . Туркий тилларда кўплик , миқдорий
ортиқлик маъноларини ифода қилувчи - лар қўшимчаси
қадимдан мавжуд (81:437).


132
Бу қўшимчанинг вазифалари А .Шчербак (149:260),
Ғ. Абдураҳмонов , Ш . Шукуров (2:28) лар томонидан кенг
таҳлил қилинган .

Ҳозирги
ўзбек
адабий
тилида -лар
қўшимчаси

ортиқлиқ, кўпликни баъзи ҳолларда ҳурмат, кесатиқ ,
муболаға маъноларини англатади . Шунинг учун ҳам - лар
аффиксининг генезиси ҳақида турли мақолалар мавжуд
(78:76-77). Топонимиядаги кўпгина этнонимлар - лар
қўшимчаси ёрдамида ясалган. С .Қораев бу аффикснинг то -
понимлар таркибидаги вазифаларига тўхталган ва мисол
сифатида Қарғалар, Шағаллар , Эчкилар каби этнонимларни
келтиради (71:26).
Этноойконимларда - лар кўпликни англатмайди , балки
этник гуруҳ ва унинг яшаш жойини билдиради . Самарқанд
вилояти этноойконимлари таркибида -лар қўшимчаси билан
ясалган қуйидаги этнонимларни учратамиз: Беклар , Мавр -
лар, Минглар , Сарилар , Сўпилар , Тожиклар , Хўжалар ,
Шайхлар, Қозоқлар кабилар .
Кўринадики , - лар қўшимчаси этнонимларни шакллан -
тиришда муҳим роль ўйнаган. Хуллас, ўзбекча аффикслар

ёрдамида
ясалган
этнонимлар
Самарқанд
вилоятида

кўпчиликни ташкил қилади ;

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish