А. М. Туробов самарқанд этноним ва этноойконимлари самарқанд -2002 2 Туробов А. М. Самарқанд этноним ва этноойконимлари. Монография


б ) Ўзлашма формантли этноойконимлар



Download 1,32 Mb.
bet23/27
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#33876
TuriМонография
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Туробов А. monografiyaси

б ) Ўзлашма формантли этноойконимлар . Этноойко -
нимлар таркибида ўзлашма формантлар ҳам ишлатилади .
Бундай ясалмалар ўз сўз ва ўзга элементдан иборат бўлгани
учун материалига кўра гибрид ҳодисадир . Бундай сўзнинг
асосий луғавий негизини ўз сўз , яъни туркий лексема таш-
кил этганлиги учун бу тип ясалишларни туб туркий
сўзларнинг маҳсулоти деб тушуниш ва уларни туб туркий


133
сўзлар бобида талқин қилиш мақсадга мувофиқдир
(24:158). Бундай ясалмаларга қўшиладиган ва янги сўз
ҳосил қиладиган ясовчи қўшимчалар худди ўзбек тилининг
ўз бирликларидек тушунилади ва сўз ясовчи негизларга ҳеч
бир қийинчиликсиз қўшила олади.
Самарқанд вилояти этноойконимлари таркибида -он , ён ,
-ҳо, - и каби форс -тожик тилига; - т, ат- каби араб тилига
хос формантлар мавжуд бўлиб , улар этнонимлар ҳо-сил
қилишда иштирок этади. Бу морфемалар кейинчалик ўзбек
тилида ҳам янги этноним ҳосил қилиш хусусиятига эга
бўлган. Ўзлашма морфемаларга хос бу хусусият ўтмишда
ўзбек тили тарихида юз берган: Манғитон , Жавлон /жавли -
он /, Товчинон, Кичикмундиён , Жуҳутон, Халажон / халаж -
он /, Шағалон, Элатон, Қовчинон, Кўсаҳо, Араба (арабҳо),
Балхиён, Журият , Манғит , Қўнғирот, Зомини , Хўжанди ,
Кўлоби, Эрони сингари.

– и
форманти.
Бу
қўшимчанинг
хусусиятлари

А .Ғуломов, Э. В. Севортян томонидан тадқиқ қилинган
(24:154). А. Н .Кононов -и қўшимчасининг келиб чиқишини
қадимги - га // ги, - гай //-гаг аффикслари билан боғлайди
(78:253).
Дарҳақиқат - и қўшимчаси тожикча бўлиб , ўзбек тили-
даги - лик қўшимчасига тўғри келади . Урганжи- урганчлик
демак.
Ўзбек тилида -и қўшимчаси ёрдамида ясалган бир қатор
этнонимлар Самарқанд вилояти жой номларида учрайди:
Искандари, Урганжи, Эрони, каби.
Искандар - и, урганж - и, эрон- и этноойконимлари тарки-
бида учрайдиган - и аффикси хослик ва мансубликни бил -


134
диради. Б.Кармышеванинг фикрича, худди шу маънода Че -
лак тумани ҳудудидаги Миришкор этноойконими форс-
тожикча мир- и- шикор/ов ишлари билан шуғулланувчи , ов
беги/ бирикмасидан юзага келган (66:86).
Келтирилган этноойконимлар тарихий (диахроник )
ясалмалар саналади. Улар таркибидаги -он , -ён , ҳо-, -т аф-
фикслари кишилар жамлигини , жамоани билдиради.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Самарқанд вилояти эт -
ноойконимларининг негизида ётган этноойконимларнинг
кўпчилиги морфологик усулда ясалгандир . Таркибида -ли, -
чи , -лар формантлари мавжуд этноойконимлар кўпчиликни
ташкил қилади.
Шу нарса ҳам характерлики, юқорида таҳлил қилинган
топоформантларнинг баъзилари қўшма топонимлар тарки-
бида ҳам учрайди. Булар этнонимлар ҳосил қилишнинг
синтактик- морфологик усули синтезидан иборатдир . Бу
ҳолатни ҳам қуйида қисқача қайд этамиз.

Кўпгина
қўшма
этнонимлар
сўз
бирикмаларига

қўшимчалар қўшиш билан ясалади . Бу усулда қўшма этно -
нимлар, аввало , биринчи компоненти от , сифат, сон қисман
от бўлган аниқловчили сўз бирикмаларидан -ли , - чи , -ча ,
-ма , -ён аффикслари воситасида ясалади :
а) қўшма этноним таркибида -ли аффикси келади : Жом-
бойли, Ғозоёқли -ғоз -оёқ - ли , Товқўштамғали-тов -қўш -
тамға- ли, Қорабоғли - қора -боғ -ли , Кўктўнли -кўк -тўн - ли ,

Оққўй -ли -оқ - қўй -ли ,
Каттаўроқли-катта -ўроқ - ли,
Ёмонқанғли -ёмон -қанғ - ли ,
Дўнгболғали- дўнг -болға -ли ,

Юқори
қўштамғали - юқори- қўш -тамға- ли ,
Қўштамғали ,

Тортувли
- тўрт -тув- туғли,
Етти
уйли- етти- уй -ли
ва


135
бошқалар. Баъзан - ли қўшимчаси сўз бирикмасини
боғлашга хизмат қилади: Боғли Тайлоқ , Майли болта ( май-
ли -болта ), Жомбойли равот -жом -бой -ли -равот ;
б ) қўшма этнонимда - чи аффикси иштирок этади:
Гадойқутчи гадой-қут -чи ( Самарқанд ), Майдапўлатчи -
майда -пўлат -чи сингари;
в ) қўшма этнонимда -ча аффикси қатнашади : Кулчабой
-кулча -бий , Қорачабия, Каттанайманча, Кичикнайманча ,
Тахтақорача -тахти Қорачор нуён;
г ) қўшма этноним ясашда - ма аффикси иштирок этади :
Қозоққайирма-қозоқ -қайир -ма ( Гўзалкент);
д ) қўшма этноним ясашда - ён аффикси иштирок этади :
Кичикмундиён -кичик -мунди мундуз -ён (Каттақўрғон).
Тилшуносларнинг баъзилари аффиксация усулида сўз
бирикмасидан ясалган этнонимларнигина қўшма сўз дейиш ,
мураккаб сўзлардан ясалганларини қўшма эмас , балки аф -
фиксал сўз деб ҳисоблаш лозим , дейдилар (55:99-221).
Фикримизча , қўшма этнонимлардан қўшимчалар воси -
тасида ясалган сўзлар ҳам қўшма этнонимлардир , фақат
“туб қўшма этноним” эмас , балки аффиксал қўшма этно -
нимлардир . Ҳақиқатан ҳам қўшма этнонимдан содда -
аффиксал этноним ясалади , дейишдан кўра, қўшма этно -
нимдан янги қўшма этноним ясалади , дейиш мантиққа мос ,
ҳақиқатга яқиндир .

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish