А. М. Туробов самарқанд этноним ва этноойконимлари самарқанд -2002 2 Туробов А. М. Самарқанд этноним ва этноойконимлари. Монография


УЧИНЧИ БОБ ЭТНОНИМ ВА ЭТНООЙКОНИМЛАРНИНГ



Download 1,32 Mb.
bet17/27
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#33876
TuriМонография
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27
Bog'liq
Туробов А. monografiyaси

УЧИНЧИ БОБ
ЭТНОНИМ ВА ЭТНООЙКОНИМЛАРНИНГ
ЯСАЛИШИ ҲАМДА ГРАММАТИК ТУЗИЛИШИ
Тилнинг луғат таркибига кирувчи топонимлар маълум
даврда муайян ўзгаришларга учраб туради. Бундай
ўзгаришлар , ўз навбатида, тил лексикасининг ривожланиши
ва бойишини белгилайди . Тил лексикасидаги ўзгаришлар
тилнинг фонетик , морфологик, синтактик қурилишидаги
ўзгаришлардан фарқ қилади. Бунга асосий сабаб , биринчи-
дан, луғат таркибида юз берган ўзгаришлар тилнинг бошқа
соҳаларидаги силжишларга қараганда тезроқ ва кўпроқ
бўлади . Лексика , жумладан , топонимия жамият хаётида юз
берган иқтисодий , сиёсий, маданий -маърифий ўзгаришлар
ва янгиликларни у ўзида биринчилардан бўлиб ифода этади
(16). Бундай ўзгаришлар тилни янги тушунча ва тасаввур-
лар билан , уларни ифодалашга хизмат қилувчи янги сўзлар ,
яъни топонимлар билан бойиб боради . Шу билан бирга ,
маълум вақт ўтиши билан тил луғат таркибидаги , жумладан
топонимиядаги баъзи сўзлар истеъмолдан чиқади ёки улар
тилнинг нофаол (пассив ) қатламига ўтади . Иккинчидан , тил
луғат таркибида юз берувчи ўзгаришлар тез юз беради ва
уларни илғаш осондир. Учинчидан, тилда сўз ёки топоним -
ларни бирдан яратиш ва ижод қилиш , уларнинг тезда ис -
теъмолга кириши ва муваффақиятли қўлланиш ҳоллари
мавжуд (24:126).
Тил олдига қўйилган янги ижтимоий талабларни
қондиришда этнонимиядаги ўз қатлам муҳим роль ўйнайди .
107
Бирор янги тушунча ёки тасаввурни ифодалаш учун тил ,
аввало , ўз имкониятларидан фойдаланади. Ўзида имконият
топилмагандагина ўзга тилларга мурожаат этади. Мана шу
қонуниятга зид ҳолда бошқа тилдан олинган этнонимлар
кўп ҳолда кейинчалик ўз бирлик томонидан сиқиб чиқа-
рилади.
Ўз қатлам ўзлашма қатламларга мансуб этнонимлар-
нинг тилга сингишида ҳам муҳим роль ўйнайди . Тил
ўзлашма қатламига оид этнонимлар базасида янги этно -
нимлар ҳосил қилади ва улар ўз қатламига мансуб бўлади .
Масалан, хайтал ўрнида абдал, сармат ўрнида сирак,
сийроқ каби этнонимлар шаклланди . Бу ҳол ўзлашма бир -

ликларнинг
ҳисобланади.
тилда
ўрнашиб
қолишида
муҳим
омил

Ўзбек тилининг ўз қатламига мансуб этноойконимлар -
нинг ўзгариши ва бойиши икки йўл билан амалга оширила -
ди:
1. Ўз қатламга мансуб сўзлар , яъни туркий сўзлар база -
сида ривожланиш. Бунда икки хусусият кўринади соф тур -
кий этнонимлар мавжуд бўлади ва улар базасида ўзбек ти -
лида янги этноойконимлар ҳосил қилинади .
2. Ўзлашма қатлам базасида ривожланиш . Бунда араб ,
форс-тожик , мўғилча этнонимлар асосида этноойконимлар
ясалади.
Этнонимларнинг биринчи гуруҳи ўзбек тилида кўп аср -
лардан бери мавжуд бўлиб , улар ўзбек тили луғат таркиби -
нинг узвий қисми ҳисобланади. Жой номлари маълум
ҳудудларга тарқалган. Бу номлар аниқ ҳудуднинг маҳаллий
номлари бўлиб , тил тарихи ва диалектология соҳалари учун


108
ҳам ниҳоятда қимматли фактик материаллар ҳисобланади .
Улар бизни узоқ- узоқ замонларга етаклайди, ўша замонлар
да яшаган уруғлар , қабилалар , халқлар, элатлар , уларнинг
тиллари, лаҳжалари билан таништиради. Бунга ишонч
ҳосил қилиш учун жой номларининг пайдо бўлиш усуллари
билан танишишнинг ўзи кифоядир .
Ўзбек тили ривожининг бутун тарихи давомида ўз ички
имкониятлари негизида янги этнонимлар ва этноойконим -
лар ҳосил қилиш муҳим ўрин тутган.

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish