9-мавзу. Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари Глобаллашув – янги фалсафий мавзу



Download 86,01 Kb.
bet8/18
Sana23.06.2022
Hajmi86,01 Kb.
#694335
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
9-мавзу

Башоратнинг турлари ва методлари. Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида башорат (араб - хушхабар)- илмий билишнинг бир шакли, ҳали тўла маълум бўлмаган имконият тариқасидаги ҳодисалар, турли жараёнлар тўғрисида олдиндан фикр айтиш13 дея таъриф берилади. Башоратнинг дастлабки шакли сифатида сезги, ишора, кундалик тажрибага асосланган интуитив башорат ҳисобланади. Масалан, кўп асрлик ҳаётий тажриба асосида одамлар у ёки бу ҳодисаларни кундалик ҳаётда қонуний такрорланишини англаб етадилар, ҳамда уларни бир-бирига таққослашни ўрганадилар. Жумладан қалдирғочлар ер бағирлаб учса, об- ҳаво тез орада ёмонлашишини кутиш маълум. Оддий одамларнинг кузатувчанлиги, ижодий зеҳни келажакни прогноз қилишнинг ўзига хос шакли – халқ аломатларида ўз ифодасини топади. Одамлар об- ҳаводаги ўзгаришларни ва уларнинг ҳосилга таъсирини асрлар оша кузатиб келадилар, ҳайвонлар, қушлар, қурт-қумурсқаларнинг маълум хулқ атворига, кунчиқар ва кунботар маҳалларда қуёшнинг тусига,булутларнинг шаклига қараб об- ҳавони башорат қилишга одатланган. Диний башорат “ваҳий келиши”, олдиндан айтиш шаклида номоён бўлади. Исломда ҳамма нарса олдиндан белгиланганлиги ҳақидаги ақида башоратнинг мухим жиҳатларидан биридир. Мухаммад алайҳиссалом таълимотига кўра, дунёда ҳеч нарса Оллоҳ иродасидан ташқарида мавжуд бўлмаган ва мавжуд бўлиши мумкин эмас. “Ҳар бир жон Оллоҳнинг изми билан ва аниқ белгилаб қўйилган муддатда ўлади” (Қуръони карим. 3-145).
Илмий башорат ҳақидаги мумтоз назария келажак ҳақида аниқ билимга эга бўлиш имтиёзига даъвогарлик қилади. Шунинг учун ҳам унга қатъийлик ва бир хил аниқловчи параметрга эга чизиқли ривожланиш хос. Унга кўра ҳозирги кун келажакни қандай белгиласа, ўтмиш ҳам ҳозирги кунни шундай белгилайди. Яъни, дунёнинг барча ҳолатларини – ўтмишдан то олис келажаккача – ҳисоблаб чиқиш ва башорат қилиш мумкин.
Илмий башорат номумтоз назарияга кўра келажакни таҳлил қилишда график моделли ривожланишнинг бош йўналишини ўз ичига қамраб олган синусоид образига суянади. Уни чизиқли жараёнга таққослаганда келажакни таҳлил қилишда аниқловчининг нисбатан мослашувчан схемаси юзага келади ва янги омил – тасодифнинг роли алоҳида эътиборга олинади. Келажакдаги ўзгаришларнинг тасодифларга асосланиши изчил тушунилади. Келажакни аниқлашдаги тахминий ўзгаришлар эҳтимоллик ва катта сонлар қонунига биноан амалга оширилади. Унга кўра келажакда ўзгариш қанча катта бўлса, унинг эҳтимоллиги шунча кам бўлади, зеро, ҳар сафар реал ҳодиса бош йўналиш – «ўртача катталик қонуни»га яқинлашади. Шунингдек, келажакни индивидуал тасаввур қилиш муҳим методологик қийматга эга бўлади.
Илмий башорат постмумтоз назарияга кўра аввалбошдан ва замоннинг исталган даврида келажак номаълумлигича қолаверади. Бунда келажакдаги ўзгаришлар ва тараққиёт босқичлари бир неча йўналишнинг биридан бориши мумкин бўлиб, бу кўпинча бирон-бир аҳамиятсиз бўлиб кўринган омил билан белгиланади. Яъни тизим ўзини қайта қуриб, янги ташкиллаштириш даражаси вужудга келиши учун оз миқдорда энергия билан таъсир кўрсатишининг ўзи кифоя бўлади. Арзимаган ва кучсиз бўлиб кўринган кичик бир ўзгариш нафақат келажак ҳақидаги тасаввурларни балки унинг манзарасини ҳам тубдан ўзгартириб юбориши мумкин. Айниқса мувозанатдан узоқ шароитларда бифуркация механизмлари фаолият кўрсатиб, улар иккиланиш нуқталарининг мавжудлигини ҳамда ривожланиш давомийлигининг хилма-хиллигини намоён этади. Шунинг учун ҳам уларнинг фаолияти натижаларини олдиндан башорат қилиш қийин ҳисобланади. Бу ҳақида фикр юритиб И.Пригожин “Бифуркация жараёнлари тизимнинг мураккаблашувидан далолат беради” деган бўлса, Н.Моисеев эса, «ижтимоий тизимнинг ҳар бир ҳолати бифуркация ҳолатидир»3 деб таъкидлайди.

Download 86,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish