9-мавзу. Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари Глобаллашув – янги фалсафий мавзу


Глобал жараёнларни башорат қилишнинг аҳамияти



Download 86,01 Kb.
bet7/18
Sana23.06.2022
Hajmi86,01 Kb.
#694335
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
9-мавзу

Глобал жараёнларни башорат қилишнинг аҳамияти. Ҳозирги даврни аксарият файласуф олимлар глобал инқирозлар даври деб атамоқдалар. Шу нуқтаи-назардан қараганда фалсафа ва фан соҳаси вакиллари учун инсоният келажагини башорат қилиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Шунинг учун ҳам олимлар ўртасида “прогностика”, “футурология”, “инновацион лойиҳалаштириш”, “глобалистика” ва бошқа шу каби соҳаларга тегишли бўлган муаммолар таҳлилига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу нуқтаи-назардан қараганда, бугунги тизимли глобал инқирозни олдиндан башорат қила олмаган, унинг сабаблари ва илдизларини ёритаолмаётган анъанавий фаннинг инқирози юз бермоқда. Шунинг учун ҳам мураккаб глобал ўзгаришларни атрофлича таҳлил қилиш ва инсоният келажагини башорат қилишда янги илмий парадигмаларга бўлган эҳтиёж тобора ошиб бормоқда. Дарҳақиқат, анъанавий фан доирасидан туриб глобал инқирозни бартараф этиш ва барқарор тараққиёт моделига ўтиш мумкин эмас. Булардан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, бугунги кунда инсоният ҳам глобал, ҳам миллий масштабларда сифат жиҳатдан буткул янги тараққиёт йўлига кириш учун чизиқли тафаккурдан анча юқори бўлган ва энг тўғри парадигмал ёндошувини излаб топиш ва унга амал қилишга зарурат сезмоқда. Бу борадаги муаммоларни ҳал этишда илмий башорат имкониятларига катта илинж ва қизиқиш билан қаралмоқда. Шу ўринда таъкидлаш керакки, глобаллашув туфайли юзага келган муаммоларни тушунтириш бир қийматли аҳамиятга эга бўлмайди. Фақатгина айни бир хулосани глобал ўзгаришларга доир турли қонунлар ва шартлардан келтириб чиқарилиши мумкин. Чунки агар эмпирик гипотезадан бир мунча башоратлар яъни аввалдан айтиш келиб чиқса, уларнинг ҳаммаси бир – бирига мувофиқ ва уларнинг ҳаммасини конъюнкция воситасида битта мураккаб даъвога бирлаштириш мумкин. Ҳозирги кунларда ноҳуш прогнозлар ва пессимистик башоратлар ҳар қанча кўп бўлмасин, барибир, одамларнинг орзу – умидлари келажакнинг яхши бўлишига қаратилганлиги билан характерланмоқда.
Фақат алоҳида инсонгагина эмас, балки бутун инсониятга ҳавф солаётган глобал муаммоларнинг тўла бўлмаган рўйҳатидан рўй берган вазиятдан чиқиб, келажакни авалдан башорат қилишга доир асосий илмий-фалсафий қарашларни ривожлантириб бўлмайди. Тўғри истиқболни аввалдан билиш қобилияти энг қадимги даврлардан бошлаб ривожланиб келган. Бунга энг қадимги ҳалқ, миллат ва элатлардаги турли кароматчи авлиёлар ва башоратчиларнинг бўлганлигини келтиришимиз мумкин. Бугунги кунда ҳам истиқболни билишга бўлган интилиш сўнгани йўқ, аксинча, билимнинг келажак тараққиётни асосли башорат қилиб берувчи кўп сонли мутахассисларни бирлаштирувчи турли фан соҳалари юзага келди. Бу башоратлар ҳозирги замонда мавжуд илмий талаблар, қонун ва қонуниятларга асосланиши билан утопиялардан фарқ қилади, уларнинг моҳияти шундаки, ҳозирги замон технологияларининг келгуси тараққиётининг ва ҳаётий турмуш тарзининг қандай натижаларга олиб келишини олдиндан башорат қилиш устувор аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам кейинги йилларда футуролог олимлар жамиятнинг ички муаммоларига: ижтимоий, психологик, маданий ва бошқа масалаларга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Бу жараёнда улар ижтимоий, маданий, ахлоқий ва бошқа силкинишлар ва ўзгаришларни назарда тутмаган илмий башоратлардан фарқли равишда келажакка ишонч билан боғланган, яхшироқ келажакни кутишга асосланган ва ҳатто ҳозирги замоннинг осон бўлмаган муаммоларини ноанъанавий йўллар билан ечиш масалаларини ҳал этишни устувор вазифа сифатида белгиламоқдалар. Бундай муносабатлар тизимида эса технократик ва ахлоқий – сиёсий, ёки ижтимоий башоратлар алоҳида ўринни эгалламоқда. Шу билан бирга, классик илмий башоратларда биринчи планда ахлоқий идеал турган бўлса ва ижтимоий-иқтисодий барқарорлик шу идеални энг самарали амалга ошириш тарзида моделлаштирилган бўлса, истиқболнинг бугунги инновацион асосга эга бўлган лойиҳалар бутун инсоний муносабатларни оқилона ташкил қилишга қаратилганлиги билан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Download 86,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish