9-мавзу. Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари Глобаллашув – янги фалсафий мавзу



Download 86,01 Kb.
bet1/18
Sana23.06.2022
Hajmi86,01 Kb.
#694335
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
9-мавзу


9-мавзу. Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари
Глобаллашув – янги фалсафий мавзу. Минг йиллигимизнинг охирига келиб, инсоният тарихида дунёдаги ҳаётни умуман бошқа йўналишга буриб юборган глобаллашувни гувоҳи бўлдик. “Глобализация”- “глоуб (инглизчадан “глобе”, яъни ер шари), “глобал” (“глобал”, яъни бутун дунёга тегишли) ва “глобаллашув” (“глобализе”, яъни бутун дунёга тарқалиши) сўзларидан келиб чиққан. Глобаллашув атамаси дастлаб ХХ асрнинг 80-йиллари бошларида иқтисодий соҳада содир бўлган ўзгаришларни юзага келтирган омил сифатида америкалик олим Т.Левиттнинг 1983 йилда “Гарвард бизнес ревью” журналида эълон қилган мақоласида қўлланилган эди. Т.Левитт йирик трансмиллий корпорациялар ишлаб чиқарадиган турли-туман маҳсулот бозорларининг бирлашув жараёнларини “глобаллашув” деб атаган1.
Глобаллашувнинг илмий муаммо сифатида ўрганиш жараёни эса Роланд Робертсон томонидан 1985 йили унинг жаҳонни ягона бир бутун қилиш мақсадига қаратилган объектив жараёнларнинг мажмуаси сифатида аниқланган давридан бошланган.2 Бу тушунчага ана шу пайтдан бошлаб то ҳозиргача турлича қарашлар давом этиб келмоқда. Глобаллашув жараёни ахборот инқилоби, айниқса, интернетнинг ривожланиши ҳамда молиявий бозорларнинг интеграциялашуви билан узвий боғлиқ. Бугунги кунда глобаллашув атамаси шунчалик машҳур бўлиб кетганганки, уни ХХИ аср маҳсули десак муболаға бўлмайди. Шу ўринда, изоҳлаш учун хилма-хил ёндашувлар, назариялар, парадигмалар ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг ҳаммасини шарҳлаб қуйидаги хулосага келиш мумкин: глобаллашув ҳалқлар, мамлакатлар трансформацияси, инсониятнинг бир бутунликка интеграциясини келтириб чиқаради. Шу маънода, муайян жамият ўзидан етук деб ҳисоблаган бошқа жамиятнинг мафкура, қарашлар, илмий-техникавий, маданий ютуқларни ўзлаштириши глобаллашув таъсири остида бўлади. Шу борада, кимдир буни жаҳоннинг янги таркиби шаклланишида халқларнинг яқинлашувига, иқтисодий фаровонликка ижобий таъсир этади, деб (К.Омаэ, П.Дракер, Т.Питерс, С.Рейсмит, С.Хантингтон ва б.) ҳисобласа, бошқалар (З.Бауман, Н.В.Загладин, Ф.Фукуяма, Г.П.Мартин, Х.Шуман, М.Г.Делягин, В.И.Добреньков ва б.) глобаллашув миллийликнинг йўқолиши, бир мамлакатнинг бошқа йирик илмий салоҳиятга эга бўлган давлатларга қарамлигини оширади деб қарайдилар.
Шу аснода нафақат оддий ўқувчи, балки ўз мустақил мушоҳада-мулоҳазасига эга бўлган одамларда ҳам глобаллашув жараёни таъсирида жаҳоннинг янги таркиби ёки бўлмаса миллатларнинг тотувлигини таъминловчи маданияти, маънавияти қандай бўлиши тўғрисида гумон-шубҳалар, иккиланишлар пайдо бўлиши табиий.
Бир неча йиллик тадқиқотлари натижасида А.Чумаков “Глобаллашув ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларнинг, маънавий қадриятлар, дунёқараш йўналишларини универсаллашувига олиб келиши билан бирга, анъанавийлик, ўзига хослик ва маданий хилма-хилликни сақлашни истисно қилмайди”3 , - деган хулосага келади. Бундай даврда шахс мураккаб ижтимоий муҳит шароитида фаолият кўрсатишга мажбурдир.
Бундан ташқари, глобаллашув масаласига оид замонавий баҳслар ушбу муаммони янада чигаллаштириб юбормоқда ҳамда янги муқобил ғоя, назарияларнинг пайдо бўлишига туртки бермоқда. Жумладан, “Француз олими Жак Ле Дюмги қуйидаги ёндашувларни ишлаб чиқади:

  1. Либерал ёндашув. Глобаллашув фақатгина объектив жараён эмас, фойдали феномен сифатида иқтисодий, ижтимоий самарадорликка олиб келади;

  2. Маданий ёндашув. Миллий маданиятлар инқирози тарихий жамиятлар тўқнашуви, “чатишган маданият” нинг пайдо бўлиши”4.

Юқоридаги ёндашувлардан фарқли ўлароқ Голланд тадқиқотчиси Я.Н.Питерс глобаллашувни изоҳлашда қуйидаги парадигмалар типологиясини таклиф этади.

  1. “Цивилизациялар тўқнашуви. Турли маданиятга мансуб жамият мамлакатларининг конфронтацияси;

  2. “Макдональдлашув”. Трансмиллий компаниялар амалга ошираётган модеринизация остида (вестернизация, европеизация, американизация) маданиятлари гегемонлашуви.

  3. “Гибридлашув”. Ҳалқаро муносабатлар остида умумий, аралаш маданиятнинг пайдо бўлиши”5.

Шундай қилиб, глобаллашув кўп қиррали жараён бўлганлиги учун уни шарҳлашда анча муаммоларга дуч келамиз. Буни бартараф этиш мақсадида жаҳонда глобаллашув таъсири остида бўлаётган жараёнларни тўлиқ ва мукаммал таҳлил этиб кўришга тўғри келади.

Download 86,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish