9-мавзу. Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари Глобаллашув – янги фалсафий мавзу


Глобал жараёнларнинг шаклланиш тарихи



Download 86,01 Kb.
bet3/18
Sana23.06.2022
Hajmi86,01 Kb.
#694335
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
9-мавзу

Глобал жараёнларнинг шаклланиш тарихи. Глобал миқёсдаги муаммолар илмий мунозаралар предмети сифатида ХХ асрнинг 60-70 йилларда жаҳон ҳамжамиятида жиддий қизиқиш уйғотган. Дастлаб 1930 йилларда Э.Леруа, Тейяр де Шарден ва В.И.Вернадскийлар инсоният ҳамжамиятининг глобал моҳиятини ва унинг Ердаги яшаш тарихи учун масъулдир деганлар. Кейин бу масала маълум вақтга унутилди ва бир неча йилдан кейингина 1970-80 йилларда яна эсга олинди. Бугунги кунда глобаллашув жарёнининг жадаллашуви ўзаро алоқадорлик ва ўзаро таъсир диалектикаси қонунлари асосида илм-фан, маданият тараққиётига, таъсир ўтказмоқдаки, бу ўз навбатида ёшлардаги ижтимоий масъуллик жараёни замонавий илм-фан ютуқлари, техника-технология, халқаро ахборот алмашинувининг жадал ривожи билан ўзаро алоқадорликда юзага келади.
Глобаллашувнинг асосий кўринишлари, тенденциялари ва оқибатлари теварагидаги мунозаралар сўнги йилларда нафақат жонланди, балки қизғин тус олмоқда. Бугун нафақат бир давлатда, балки бутун дунёда бир-бирига қарши кураш олиб бораётган "глобалистлар" ва "анти глобалистлар"га ажралди. Айрим олимлар глобализацияни фаровон турмуш, танлаш ҳуқуқи ва янада кўпрок эркинлик, яъни кўчиб юриш, тўлиқ ахборот олиш, кўпроқ хақ тўланадиган жойда ишлаш, энг яхши университетларда таълим олиш эркинлиги билан боғласалар, бошқалар учун эса глобаллашув инсониятга таҳдид солувчи, глобал исиш, атроф муҳитнинг ифлосланиши, назоратсиз миграция омилларининг вужудга келиши, ишсизларнинг кўпайиши, анъанавий қадриятларга путур етиши каби муаммоларни туғдирувчи жараён сифатида баҳоламоқдалар. Бизнинг назаримизда, глобаллашув, энг аввало, тараққиёт суръатларининг тезлашуви орқали бутун инсоният ялпи Ер шари тақдирини бирлаштираётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий-ахлоқий, маданий-руҳий ҳодиса сифатида ўзини намоён этаётган бир пайтда, унинг яхлит моҳиятининг ижтимоий-фалсафий жиҳатдан тадқиқ этишни тақозо этмоқда. Айни шу нуқтаи-назардан қараганда, глобаллашув одамлар орасида маълум бир универсал ва умумҳажмли алоқани ўрнатишни назарда тутади. Глобаллашув жараёнининг яъни бир ўзига хос жиҳати шундан иборатки, ҳозирги шароитда у мафкуравий таъсир ўтказишнинг ниҳоятда ўткир қуролига айланиб, ҳар хил сиёсий кучлар ва марказларнинг манфаатларига хизмат қилаётганлигини ҳар қандай одам ҳам сезиши қийин алббатта. Ана шундай шароитда миллий маънавий қадриятларимизни тиклаш ёшлар тарбиясида катта аҳамиятга эга.

Download 86,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish