9-мавзу. Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари Глобаллашув – янги фалсафий мавзу


Сунъий интеллект тушунчаси ва унинг таҳлили



Download 86,01 Kb.
bet16/18
Sana23.06.2022
Hajmi86,01 Kb.
#694335
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
9-мавзу

Сунъий интеллект тушунчаси ва унинг таҳлили. Рус файласуфи М.И.Беляев реалликни сохталаштирувчи тафаккурни “жонли (тирик) тафаккур”га қарама-қарши қўяди. “Жонли тафаккур” нималигини эслаб олиш учун У беғубор ёш болалик чоғларимиздаги эслашни тавсия этади. “Болаликда ҳамманинг тафаккури одатда жонли бўлади,- дейди У,- Унга – бу яхши, бу ёмон дейиш керак бўлмаган. Бу кичик инсон ҳақиқатни олдиндан била олган. Ўзини ёмон ҳис этса – йиғлаган, яхши ҳис этса, кулган. Бугун эса биз илдизи қадимги даврга бориб тақаладиган “жонли ақл” билан кейин шаклланган “совуққон ақл” орасидамиз. “Сўзимиз билан ишимиз” орасидаги муносабат ҳам шундай.”17
Реал борлиқни сохталаштириш эса, ўз навбатида кишилар орасида, ижтимоий, иқтисодий муносабатларда, ички ва ташқи сиёсатда ва ҳ.к. тартибсизлик (хаос) ва антагонистик зиддиятларни келтириб чиқаради. Замонавий фан-техника ютуқларининг энг “самарали” оммавий ахборот воситалари яшин тезлигида ижтимоий ҳаётга олиб кираётган, “оммавий маданият” индустрияси товарлари хажми беҳад ортиб бораётган ҳозирги шароитда эса бу аҳволни мислсиз оғирлаштиради. Бу ерда гап оммавий ахборот воситалари орқали тарқалаётан барча информациянинг кераксизлига эмас, асло. Гап шундаки, руҳшунос олимларнинг тушунтиришларича, киши ақли кундалик ҳаёт тажрибалари мобайнида ўзига етиб келган (тиқилиб кетган) барча инфомацияни таҳлил этишга сира улгурмайди. Шунинг учун у бу информациянинг катта қисмини ўз онг ости соҳасига тушириб қўяди. Аммо бу информация (айниқса, даҳшат ва агрессия чақирувчи ва киши дийдасини қотирувчи фильмлар) онг остида кейинроқ қандай алгоритм билан ишлашини ҳеч ким тасаввур эта олмайди.
Информацион тиқиндан қаттиқ чарчаган ақл тобора онг ости соҳасининг ёпирилиб кирган браун бўронини, яъни хаосни бошқара олмай қолади. Натижада унинг ўзи хаос томонидан бошқарила бошлайди. У ўзи “истаган” вақтда киши онгига ўз “қарор”ини билдиради. Бу ҳолат, руҳшунослик тилида айтилса, ақлнинг зомбилашуви ёки инсоннинг биороботга айланишини билдиради. Барча кутилмаган жиноятлар шу холатдан келиб чиқади. Хаос холати эса тизимда синергетик тадқиқотлардан келиб чиқувчи хулосага кўра “капалак эффекти”ни содир этади. Яъни хаос холатидаги тизимга ташқаридан жуда кичик биргина таъсир (турки) бўлса ҳамки, бутун тизим ўз барқарорлигини йўқотиб, вайрон бўлади.
Ҳозирги давр фан-техникаси тараққиётининг олий ғояларидан бири бўлган “сунъий интеллект” (СИ) яратиш муаммоси ҳам кўпдан буён жуда кўпчиликни диққатини ўзига тортаётган ва рационаллашув жараёнининг инсониятга, жамиятга таъсири масаласини янада кескинроқ қилиши мумкин бўлган муаммолардан биридир. Гап шундаки, тақдир кинояли ҳазил қилиб биоробот қиёфасидаги суъий интеллектни яратиб бўлди. Зеро, “нон ва томоша” билан қаноатланувчи ва шунгагина интилувчи биороботга айланган кишилар фаросатининг программа билан ишлайдиган суъий интеллектдан фарқи йўқ. Чин маънодаги ақлли инсон эса ўз ҳаётининг маъноси билан қизиқувчи, уни топишга интилувчи кишидир.
Шунга қарамай фан СИ яратиш бўйича тинимсиз изланишлар олиб бормоқда. Шу маънода СИни яратиш мумкин ва кераклигини ёки бунинг акси бўлган фикрларларни олдинга сурувчилар орасида жуда кўп тортишувлар кетмоқда. Биз бу борада аввало математика, умумий нисбийлик назарияси ва квантлар назарияси каби соҳаларида фаол иш олиб борган ҳозирги даврнинг энг таниқли олимларидан бири, Оксфорд университети математика кафедрасининг раҳбари, шунингдек, кўпгина чет эл университетлари ва академияларининг фахрий профессори ва ўзи каби машҳур олим Кембриж университети профессори Стивен Хокингнинг дўсти ва ҳамфикри Роджер Пенроузнинг қарашларига тўхталамиз. Унинг “Тени ума: В поисках потерянной науки о сознании”номли китоби ҳамда 1995 й. ўқиган Теннер маърузалари асосида ёзилган "Новый ум короля. О компьютерах, мышлении и законах физики"18 номли китоблари айни шу муаммога бағишланган ва Англиянинг Нэнси Картрайт, Абнером Шимон шунингдек, машҳур назариётчи-физик Стивеном Хокинг томонидан ёзилган бобларни ҳам ўз ичига олгани билан ҳам диққатга сазовор.
СИни яратиш, яъни тафаккур жараёнини моделлаштириш муаммосини ёритиш учун Пенроуз жуда кенг доирадаги ҳодисаларни ва илмий билимларни қамраб олган: математикавий тафаккурни алгоритмлаш, Тьюринг моделловчи машиналари, мураккаблик назарияси, Гёдел теоремаси, материяни телепортацияси масаласи, квантлар физикасининг парадокслари, энтропия ҳодисалари, Оламнинг (Космоснинг, Коинотнинг) вужудга келиши (шаклланиши) масаласи, қора туйнуклар, инсон миясининг тузилиши ва бошқа кўп масалалар. Шунинг учун бу китоблар жуда кенг гуманитар ва табиий фанлар мутахассисларининг ҳам, кенг китобхон оммасининг ҳам катта қизиқишини уйғотди. Мазкур муаммо бўйича Пенроуз “мен онг ҳодисасини ҳозирги давр назарий физикаси доирасида тафсирлаб бўлмайди деб ҳисоблайман” деган хулосани чиқариб, СИ яратиш мумкин эмаслиги ва керак эмаслиги ҳақидаги фикрни олдинга суради. СИ яратиб бўлмаслиги, унинг тушунтиришича, “интеллектуаллик”ни моделлаш учун муҳим бўлган “тушуниш” жараёни бўлишини тақозо этади. Ваҳоланки, тушуниш жараёнини моделлаш, яъни ҳисоблаш мумкин эмас. Чунки, тушуниш онг, онглаш каби фан билмайдиган мистик жараён билан боғлиқдир.
Бошқа олим Гордон Мур эса 1965 й. ўз кузатишларида компютер микросхемалари янгиланиши графикидаги ўсишини ўрганиб, улардаги хотира хажми ҳар 18-24 ойда икки баравар (экспоненсиал) ўсиши қонунини кашф этди. Стивенс Хокингнинг19 фикрига кўра, бу ўсиш компютер тузилмасидаги мураккаблашув инсон мияси билан тенглашмагуничи давом этади. Шунга кўра компьтер инлеллекти иш тезлиги инсон тафаккуридан илгарига ўтиб олмагунича инсон унинг фаолиятини назорат қила олади. Шу маррадан ўтилганидан кейин, яъни ноосфера (фикр соҳаси) катта қувватга эга бўлган ва энергия, транспорт, мудофаа ҳамда планетадаги ҳаётнинг бошқа муҳим тизимларини ўзининг бевосита назорати остига оладиган ва, равшанки, ўз ўзини ривожлантириб ва такомиллаштириб борадиган механизмлар билан тўлганидан кейин “инсоният” биосистемаси вазиятида кескин ўзгариш содир бўлиши мумкин. “Компьютерлар жамияти” ҳар қандай ривожланувчи тизим каби ўзини такрор ишлаб чиқаришга интилади, бу эса энергия ишлаб чиқишда ва истеъмолида у билан инсоният жамияти орасида рақобат вужудга келишига олиб келади. Инсониятнинг ундан кейинги йўли қандай бўлишини тасаввур этиш қийин. Чунки, интеллекти инсонникидан юқори бўлган “компьютер жамияти” инсталган ҳажмдаги инсон назорат қила олмайдиган информация зоналарини ярата олади.
Шундай қилиб, С.Хокингнинг хулосасидан яқин асрлар ичида юқори интеллектга эга бўладиган машиналар яратилиши ва бунинг оқибатида инсониятга яна бир ҳавф - информация оқимини назорат қила олмаслик хавфи келиб чиқиши кўринади.
Бизнингча ҳам, СИ яратиш мумкин бўлган ҳолда ҳам унинг фан ва техника яратган барча бошқа нарсалар каби катта фойдалари ҳам, катта зарарлари бўлиши табиий. Уни яратишга қарши энг муҳим эътирозлардан яна бири шундаки, инсон бутун эътиборини ўзлигини билишга, ўзлигини ривожлантиришга қаратиш ўрнига нуқул ўз фаолият ва вазифаларини енгиллаштирадиган технологияни яратиш йўлидан борди. Бу эса унинг инқирозини муқаррар қилади. Зеро, у фақат тубан нафсини қондиришга интиларкан ва ўз табиий қобилиятлари (сезги органлари, жисмоний кучи, тафаккури) ўрнини босишга хизмат қиладиган технолонияларни ривожлантираркан, бунинг эвазига ўзидаги бор табиий жисмоний ва ақлий қобилиятларни ҳам йўқотади. Чунки ишлатилмайдиган аъзо ишдан чиқади.
Энди ҳозирги давр ривожланган илмий тафаккурининг олий марралари ва ютуқларидан бири бўлган информатиканинг инсоният ҳаётидаги ўрни ва роли масаласига ҳам эътибор бериб ўтайлик. Биламизки, ҳозирги даврда Ғарб техноген цивилизацияларини вужудга келтирган, планетани “тирик қолмоқ ё ўлмоқ” имкониятидан бирини танлаш даражасига олиб келиб қўйган рационаллашув жараёни ҳамон ўз тараққиётида давом этмоқда. Бу жараён эндиликда “оммавий ақл”каби ноосферавий жараёнларни, яъни информацион жамият элементларини шакллантира бошлади. Айни шу жараёнлар ҳам кўпчилик мутафаккир ва олимларни чуқур ўйлантириб қўйди ва хатто маданият мазмунида илмий билимлар тараққиётининг чегараси муаммосини қўйиш вақти келмадимикин, деган хулосаларга келмоқдалар.
Зеро, уларнинг фикрларича, ҳозирги даврда инсон мислсиз кучайиб бораётган “информация тўфони” ичида қолмоқда. Бу тўфон ичидан энг асосий, энг муҳим информацияни ажратиб олиш муаммоси тобора кескин юзага чиқмоқда. Бу айниқса инсоннинг дунёга, борлиққа муносабати каби пойдеворий маънавий муаммони ечишини беҳад мураккаблаштирмоқда. Шу муносабат билан файласуф олимлар эндиликда информатика ютуқларини кибернетика, синергетика, генетика ва социодинамика билан қўшган ҳолда фалсафий ёндошувни ишлаб чиқиш, шунинг асосида дунёга янгича қарашни шакллантириш зарурати вужудга келгани ҳақидаги фикрни ҳам олдинга сура бошладилар.20
Чиндан ҳам информациялашув техникаси тараққиёти муносабати билан ҳозирги давр инсонияти информация хаоси ичига ҳам кириб бормоқда. Бу жараён, ўз навбатида, киши тафаккурида реал борлиқнинг сохталаштирилган образлари билан қўшилиб кетиб, кишилар орасида, ижтимоий, иқтисодий муносабатларда, ички ва ташқи сиёсатда ва ҳ.к. глобал зиддият ва тартибсизликларни (хаос) келтириб чиқармоқда. Бу жараён ҳозирги давр фани тилида тафаккур энтропияси21 деб аталиши жоиз. Шунга кўра рус файласуфи М.И.Беляев ҳозирги кунда “Тафаккур Энтропияси ўз чегаравий нуқтасига етиб келди... Яхлит (Умумоламий, ноосферавий) Ақл ноёб ўзига хослигига эга бўлган чексиз кўп кичкина (атомар) айни пайтда ўз онг ости соҳаси томонидан зомбига айлантирилган худбинона “ақлчалар”га ажралиб кетиши эгоақлларнинг броун ҳаракатидан иборат хаосини яратаркан Ер Ақлининг “иссиқлик ўлимини” муқаррар ҳодисага айлантирмоқда. -”22 деган хулосага келади. Ваҳоланки, ақлнинг ўлими экологик ўлимдан беҳад ортиқ. Шунга қарамай, маънавиятда ақлнинг ўрни масаласини тушкун эмас, балки кўтаринки, умидворлик руҳида якунлашни истар эдик. Бунинг учун муайян асослар, йўқ эмас. Бу асослар, бизнингча, аввало ҳозирги давр олимлари ва файласуфларидан катта қисми фан техника тараққиёти ютуқларигагина таяниш инсониятни боши бер кўчага олиб кириб қўйганини, шунинг учун инсоният тафаккурини ҳам “экологиялаштириш”, реалликни айрим-айрим эмас, балки яхлик билиш зарурлигини, табиий фанлар тараққиёти реалликни тушунишда чекланишга олиб келганини, гуманитарлашув ва ахлоқийлик тамойиллари тараққиётига эътиборни кучайтириш зарурлиги каби ғояларни тобора кескинроқ олдинга сураётганларида кўринади.

Download 86,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish