70-боб. Умумий қоидалар 68



Download 405,5 Kb.
bet7/27
Sana28.03.2022
Hajmi405,5 Kb.
#514747
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
Фуқаролик кодекси VI бўлим Сўнгги ўзгартиришлар 19 08 2021. 1

71-боб. Коллизион нормалар
1. Шахслар



69-боб. Шахслар

Бобдаги моддаларнинг мазмунига мувофиқ келтирилмоқда. Коллизион нормалар тушунчаси VI бўлим номига ўтказилмоқда.




1168-модда. Жисмоний шахснинг шахсий қонуни
Жисмоний шахс қайси мамлакатнинг фуқароси бўлса, шу мамлакат ҳуқуқи унинг шахсий қонуни ҳисобланади. Шахс икки ёки ундан ортиқ фуқароликка эга бўлган тақдирда у қайси мамлакат билан энг кўп узвий боғланган бўлса, унинг учун ўша мамлакат ҳуқуқи шахсий қонун ҳисобланади.
Фуқаролиги бўлмаган шахс қайси мамлакатда доимий яшаб турган бўлса, ўша мамлакат ҳуқуқи унинг шахсий қонуни ҳисобланади.
Қочоққа унга бошпана берган мамлакатнинг қонуни шахсий қонун ҳисобланади.


Тўлдирилмоқда

1251-модда. Жисмоний шахснинг шахсий қонуни
Жисмоний шахс қайси мамлакатнинг фуқароси бўлса, шу мамлакат ҳуқуқи унинг шахсий қонуни ҳисобланади. Шахс икки ёки ундан ортиқ фуқароликка эга бўлган тақдирда у ушбу давлатларнинг қайси бирида доимий яшаш жойига эга бўлса ўша мамлакат ҳуқуқи, агарда ушбу мамлакатларнинг ҳеч бирида доимий яшаш жойига эга бўлмаса, у қайси мамлакат билан энг узвий боғланган бўлса, унинг учун ўша мамлакат ҳуқуқи шахсий қонун ҳисобланади. Аммо шахс эга бўлган фуқароликлардан бири Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи унинг шахсий қонуни ҳисобланади.
Фуқаролиги бўлмаган шахс қайси мамлакатда доимий яшаб турган бўлса, ўша мамлакат ҳуқуқи, агарда доимий яшаб турган мамлакати ҳам номаълум бўлса шахс яшаб турган мамлакат ҳуқуқи унинг шахсий қонуни ҳисобланади.
Қочоққа унга бошпана берган мамлакатнинг қонуни шахсий қонун ҳисобланади.

Таклиф этилаётган қоидага кўра шахс икки ёки ундан ортиқ мамлакат фуқаролигига эга бўлса, у билан энг узвий боғланган мамлакат ҳуқуқига тўғридан тўғри ўтмасдан, аксинча шахсларнинг доимий яшаш жойлари улар билан узвий алоқадорликда бўлиши инобатга олинган. Бу орқали судялар узвий алоқадор мамлакатни аниқлаш каби мураккаб ишни амалга оширишининг олдини олган ва уларга йенгиллик яратган. Бу каби мқоидани Япония “Қўлланиладиган ҳуқуқ бўйича умумий қоидалар тўғрисида”ги қонуни 38-модда, Германия (EGBGB) 5-модда, Жанубий Корея “Халқаро хусусий ҳуқуқ тўғрисида”ги акти 3-моддасида учратиш мумкин.
Бундан ташқари таклиф этилаётган қоида бугунги кун амалиётига мос келади. Чунки ҳозирги кунда баъзи шахслар ҳеч бир давлатда расман доимий яшаш жойига эга бўлмаслик ҳоллари ҳам мавжуд.
Биринчи банднинг сўнгги қисмига киритилаётган истисно ҳолат оммавий ҳуқуққа яъни, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисидаги қонунга зид келмайди. Мазкур норма баъзи бир шахслар томонидан фуқароликни рўкач қилиб, ўзига қулай бўлган шахсий қонунни танлаш учун қилинадиган хатти-ҳаракатларнинг олдини олади. Масалан, бирор-бир чет елда мигрант бўлган Ўзбекистон фуқароси ўша мамлакатда ҳам фуқароликка эга бўлган, аммо Ўзбекистоннинг тегишли органлари бундан хабардор бўлмаган ҳолларда, кейинчалик Ўзбекистон ҳудудида фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларга киришиб, ўша мамлакат ҳуқуқи унинг шахсий қонуни бўлса у учун катта манфаат келтириши мумкин бўлган пайтда ўзининг бошқа мамлакат фуқаролигини олгани, шунинг учун Ўзбекистон фуқаролигидан автоматик тарзда чиққанини айтганда, айнан мана шу банд уни ўз манфаати йўлида шахсий қонунни танлашдан маҳрум етади ва адолатни таъминлайди. Бундан ташқари, амалиётчилар (судья, адвокат ва бошқалар) учун қулайлик яратиб, ҳар бир ишда шахс бошқа давлат фуқаролигига эга ёки эга емаслигини текшириш каби ҳолатни бартараф этади.



Download 405,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish