Тўлдирилмоқда
Бирон-бир мамлакатнинг ҳуқуқи ушбу бўлим қоидаларига мувофиқ қўлланилганда, агар ана шу мамлакатнинг ҳуқуқига кўра бундай нормалар қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқдан қатъи назар, тегишли муносабатларни тартибга солиши лозим бўлса, суд бошқа мамлакатнинг ана шу муносабатлар билан узвий алоқада бўлган қатъий ҳуқуқ нормаларини қўллаши мумкин. Бунда суд бундай нормаларнинг вазифасини ва хусусиятини, шунингдек уларни қўллаш оқибатларини эътиборга олиши лозим.
|
1247-модда. Қатъий нормаларни қўллаш
Ушбу бўлим қоидалари Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқининг тегишли муносабатларни, қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқдан қатъи назар, тартибга солувчи қатъий нормалари амал қилишига дахлдор эмас.
Қатъий нормалар деганда ҳар қандай қатъий нормалар эмас (1278-моддада назарда тутилган қатъий нормалар бундан мустасно), балки давлатнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда катта аҳамият касб этадиган нормалар тушунилиши лозим.
Бирон-бир мамлакатнинг ҳуқуқи ушбу бўлим қоидаларига мувофиқ қўлланилганда, агар ана шу мамлакатнинг ҳуқуқига кўра бундай нормалар қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқдан қатъи назар, тегишли муносабатларни тартибга солиши лозим бўлса, суд бошқа мамлакатнинг ана шу муносабатлар билан узвий алоқада бўлган қатъий ҳуқуқ нормаларини қўллаши мумкин. Бунда суд бундай нормаларнинг вазифасини ва хусусиятини, шунингдек уларни қўллаш оқибатларини эътиборга олиши лозим.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги
Ф–5464-сонли Фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш Концепцияси I бўлими 3-бандида турлича шарҳланадиган ёки амалиётда қўлланилиши масаласида тушунтиришларни талаб қиладиган нормаларни чиқариб ташлаш ёки уларни такомиллаштириш белгиланган.
Ҳозирги кунда суд амалиётида қатъий нормалар билан боғлиқ муаммолар нафақат хорижий мамлакатлар, балки Ўзбекистонда ҳам юзага келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1165-моддасида қатъий нормаларни қўллаш бўйича қоидалар белгилаб берилган бўлса-да, қатъий нормалар айнан қандай нормалар бўлишига ойдинлик киритилмаган. Натижада, судлар томонидан барча императив нормалар ушбу қатъий нормалар доирасига киради деган қараш шакилланиб қолмоқда. Бироқ чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатларда одатдаги императив нормаларга асосланиб қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқни қўлламаслик Халқаро хусусий ҳуқуқнинг асосларига жиддий зарар етказади. Масалан, даъво муддати ёки шартноманинг шакли билан боғлиқ қоидаларни ҳам қатъий нормалар сифатида қабул қилиб чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатларга нисбатан қўллаш ривожланган давлатлар тажрибаси билан солиштирганда мутлақо нотўғри ҳисобланади. Масалан, Япония судларида олди-сотди бўйича тўлов юзасидан талабнинг бекор бўлиш муддати шартноманинг юридик кучи сифатида баҳоланиб, унга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқ бўлмиш Германия ҳуқуқига асосан 3 йил бўлса (Германия Фуқаролик қонуни 195-модда, 199-модда 1-банд), умумий даъво муддатини 5 йил этиб белгиловчи Япониянинг Фуқаролик қонуни 166-модда 1-банди императив норма бўлишига қарамай шартномага нисбатан татбиқ этилмайди. Хусусан, AҚШ ва Япония судларида қатъий нормалар билан боғлиқ масалалар уларда прецедент ҳуқуқи мавжуд бўлгани боис судларнинг талқинига асосан белгиланади. Бироқ амалиётда қатъий нормалар деганда ҳар қандай императив нормалар эмас, балки давлатнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда катта аҳамият касб этадиган нормалар тушунилади.
Жорий Фуқаролик кодексига ушбу кўринишдаги ўзгартиришни киритиш ҳуқуқий муносабат қатнашчиларининг олдиндан кўра билиш имкониятини оширади ва ҳар қандай императив нормаларни қўллаб чет эл ҳуқуқини рад этишнинг олдини олади.
Бундан ташқари, давлат амалга ошираётган сиёсат ва унинг ижтимоий ҳамда иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда Халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларининг аҳамиятини оширади. Бугунги кунда деярли бутун Европа мамлакатлари, Япония, Жанубий Корея каби мамлакатлар ушбу таърифда кўрсатилган доктринага амал қилиб келишади.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |