Агарда ишнинг ҳолатларидан ҳаракат амалга ошириладиган мамлакат ҳуқуқидан ҳам узвийроқ мамлакат ҳуқуқи кўриниб турган бўлса ўша мамлакат ҳуқуқи қўлланилади.
|
|
|
7-§. Ворислик ҳуқуқи
|
75-боб. Ворислик ҳуқуқи
|
|
|
1197-модда. Ворисликка доир муносабатлар
Ворисликка доир муносабатлар, башарти ушбу Кодекснинг 1198 ва 1199-моддаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мерос қолдирувчи васиятномада ўзи фуқароси бўлган мамлакатнинг ҳуқуқини танлаган бўлмаса, мерос қолдирувчи охирги доимий турар жойга эга бўлган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича белгиланади.
|
1284-модда. Ворисликка доир муносабатлар
Ворисликка доир муносабатлар, башарти ушбу Кодекснинг 1177 ва 1178-моддаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мерос қолдирувчи васиятномада ўзи фуқароси бўлган мамлакатнинг ҳуқуқини танлаган бўлмаса, мерос қолдирувчи охирги доимий турар жойга эга бўлган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича белгиланади.
|
Мазкур модданинг мазмуни ўзгаришсиз қолдирилмоқда.
|
|
1198-модда. Шахсларнинг васиятнома тузиш ва уни бекор қилиш лаёқати, васиятноманинг ва уни бекор қилиш ҳужжатининг шакли
Шахснинг васиятнома тузиш ва уни бекор қилиш лаёқати, шунингдек васиятноманинг ва уни бекор қилиш ҳужжатининг шакли, агар мерос қолдирувчи васиятномада ўзи фуқароси бўлган мамлакатнинг ҳуқуқини танлаган бўлмаса, ҳужжат тузилаётган пайтда мерос қолдирувчи доимий турар жойга эга бўлган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича аниқланади. Бироқ васиятнома ёки унинг бекор қилиниши, агар шакл ҳужжат тузилган жойнинг ёки Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи талабларини қаноатлантирса, шаклга риоя этилмаганлиги натижасида ҳақиқий эмас деб топилмайди.
|
1285-модда. Шахсларнинг васиятнома тузиш ва уни бекор қилиш лаёқати, васиятноманинг ва уни бекор қилиш ҳужжатининг шакли
Шахснинг васиятнома тузиш ва уни бекор қилиш лаёқати, шунингдек васиятноманинг ва уни бекор қилиш ҳужжатининг шакли, агар мерос қолдирувчи васиятномада ўзи фуқароси бўлган мамлакатнинг ҳуқуқини танлаган бўлмаса, ҳужжат тузилаётган пайтда мерос қолдирувчи доимий турар жойга эга бўлган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича аниқланади. Бироқ васиятнома ёки унинг бекор қилиниши, агар шакл ҳужжат тузилган жойнинг ёки Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи талабларини қаноатлантирса, шаклга риоя этилмаганлиги натижасида ҳақиқий эмас деб топилмайди.
|
Мазкур модданинг мазмуни ўзгаришсиз қолдирилмоқда.
|
|
1199-модда. Кўчмас мулкка ва давлат реестрида қайд этилиши лозим бўлган мол-мулкка ворислик
Кўчмас мулкка ворислик мазкур мулк жойлашган мамлакат ҳуқуқи бўйича, Ўзбекистон Республикасининг реестрида қайд этилган мол-мулкка ворислик эса, Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи бўйича белгиланади.
|
1286-модда. Кўчмас мулкка ва давлат реестрида қайд этилиши лозим бўлган мол-мулкка ворислик