70-боб. Умумий қоидалар 68


) ҳуқуқ танлови ёки илгари танланган ҳуқуқни ўзгартириш пайтигача учинчи шахснинг қўлга киритган ҳуқуқларини чеклай олмайди ёки буза олмайди



Download 405,5 Kb.
bet19/27
Sana28.03.2022
Hajmi405,5 Kb.
#514747
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27
Bog'liq
Фуқаролик кодекси VI бўлим Сўнгги ўзгартиришлар 19 08 2021. 1

2) ҳуқуқ танлови ёки илгари танланган ҳуқуқни ўзгартириш пайтигача учинчи шахснинг қўлга киритган ҳуқуқларини чеклай олмайди ёки буза олмайди.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Ф–5464-сонли фармойиши билан маъкулланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш Концепциясининг I бўлими 1-бандида фуқаролик қонунчилигини халқаро стандартлар талабларига ва энг яхши хорижий амалиётларга мувофиқлаштириш назарда тутилган.
Ҳозирги кунда глобал бошқарувнинг воситаси сифатида халқаро хусусий ҳуқуқнинг тартибга солиш функциясига асосланган Муир Ват ҳамда Вайларнинг назарияси кўпчиликнинг еътиборидадир. Бугунги кунда интеграциянинг тезлиги ҳамда нодавлат ташкилотларнинг кўпайиб бораётгани, давлатнинг ўз функцияларини аста-секинлик билан қўлдан бой бераётгани натижасида суверен давлат томонидан ишлаб чиқилмаган бир қанча қоидалар ҳам пайдо бўлди. Хусусан, сўнгги йилларда баъзи умумий қоидаларни белгилаб берувчи INCOTERMS, Базел III келишуви, IOSCO принциплари каби давлат ҳуқуқи бўлмаган қоидалар мажмуи ҳам кўпайиб бормоқда. Ушбу тенденция натижасида кўплаб олимлар томонидан келажакда эрк мухторияти кўрсатма берувчи функцияни бажарадиган қоидалардан бирига айланиши таҳмин қилинмоқда. Мана шундай бир вазиятда юмшоқ қоидалар (soft law)га бўлган эътибор янада ошади. Бу эса аста-секинлик билан коллизиялар давлатлар ҳуқуқи ва давлатлар ҳуқуқи ўртасидагина эмас, балки давлат ҳуқуқи ва давлатга тегишли бўлмаган ҳуқуқ ўртасида ҳам юзага келишини англатади. Лекин яна бир ҳолатга эътибор қаратиш лозимки, бугунги кунда нафақат нодавлат ҳуқуқ бўлган юмшоқ ҳуқуқ билан, балки нодавлат бўлган қаттиқ ҳуқуқ (hard law) ва давлат ҳуқуқи ўртасида юзага келаётган коллизияларга ҳам гувоҳ бўлиб турибмиз. Хусусан, ислом молияси билан боғлиқ муносабатларда тарафлар томонидан танланадиган шариат ҳуқуқининг давлат ҳуқуқи билан коллизияси айнан мана шунга яққол мисолдир. Шу сабабли тарафлар томонидан шартномага нисбатан танланадиган ҳуқуқни фақатгина давлат ҳуқуқи билан чеклаб қўйилиши мақсадга мувофиқ эмас.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар шароитида ислом молияси ва инвесторларини Ўзбекистонга жалб этиш асосий масалалардан бири сифатида кўтарилмоқда. Шундай шароитда шариат ҳуқуқини қўлланиладиган ҳуқуқ сифатида танлашни одатга айлантирган ислом молияси субъектлари билан амалга ошириладиган операциялардан юзага келадиган низоларни ҳал этишда шартномага нисбатан мамлакат ҳуқуқи эмас, балки давлат томонидан чиқарилмаган ҳуқуқий қоидаларнинг танланишига йўл очиб бериш иқтисодий ривожланишга ҳам катта таъсир этиши мумкин.
Бу каби қоидалар Гага халқаро хусусий ҳуқуқ конференцияси томонидан ишлаб чиқилган ва
2015 йилнинг март ойида тасдиқланган “Халқаро тижорат шартномаларида қўлланиладиган ҳуқуқни танлаш бўйича Гага принциплари” 2-моддасида, Япониянинг “Қўлланиладиган ҳуқуқ бўйича Умумий қоидалар тўғрисида”ги қонуни 7-моддасида учрайди. Бундан ташқари, Халқаро шартномаларга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқ бўйича Aмерика мамлакатлари ўртасидаги конвенциянинг 7-моддасида “мамлакат ҳуқуқи” деган атамадан фойдаланилмайди.
Иккинчи ва учинчи қисмларнинг мазмуни жорий этилаётган 1136-модда (Хоҳиш-ироданинг автономлиги) билан қамраб олинганлиги учун чиқариб ташланади.




1190-модда. Тарафларнинг келишуви бўлмаган тақдирда шартномага нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқ
Қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқ тўғрисида шартнома тарафларининг келишуви бўлмаган тақдирда, бу шартномага нисбатан:
олди-сотди шартномасида — сотувчи;
ҳадя шартномасида — ҳадя қилувчи;
ижара (мулк ижараси) шартномасида — ижарага берувчи;
мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномасида — ссуда берувчи;
пудрат шартномасида — пудратчи;
йўловчи, багаж ва юк ташиш шартномасида — ташувчи;
транспорт экспедицияси шартномасида — экспедитор;
қарз шартномасида ёки бошқа кредит шартномасида — кредитор;
топшириқ шартномасида — ишончли вакил;
воситачилик шартномасида — воситачи;

Download 405,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish