|
1181-модда. Битимнинг шакли
Битимнинг шакли у тузиладиган жой ҳуқуқига бўйсунади. Бироқ чет элда тузилган битим, агар Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи талабларига риоя этилган бўлса, шаклга риоя этилмаганлиги туфайли ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас.
Лоақал иштирокчиларидан биттаси Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган ташқи иқтисодий битим, қаерда тузилаётганидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилади.
Кўчмас мулк хусусидаги битимнинг шакли бу мулк жойлашган мамлакат ҳуқуқига бўйсунади, Ўзбекистон Республикасида давлат реестрида қайд этилган кўчмас мулкка нисбатан эса, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқига бўйсунади.
|
1265-модда. Битимнинг шакли
Битим шакли ушбу битимга нисбатан қўлланилиш лозим бўлган мамлакат ҳуқуқига бўйсунади.
Бироқ битим тузилган жой мамлакати ҳуқуқи талабларига риоя этилган бўлса, биринчи бандда белгиланган қоидалардан қатъий назар у ҳақиқийдир.
Лоақал иштирокчиларидан бирининг шахсий қонуни Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи бўлган шахслар иштирокида чет элда тузилган битим, агар Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи талабларига риоя этилган бўлса, шаклга риоя этилмаганлиги туфайли ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас.
Кўчмас мол-мулк хусусидаги битимнинг шакли бу мол-мулк жойлашган мамлакат ҳуқуқига бўйсунади, Ўзбекистон Республикасида давлат реестрида қайд этилган кўчмас мулкка нисбатан эса, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқига бўйсунади.
|
Украина МЧП тўғрисидаги Қонуни
1980-йилги Вена Конвенсияси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Ф–5464-сонли фармойиши билан маъкулланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш Концепциясининг I бўлими 1-бандида фуқаролик қонунчилигини халқаро стандартлар талабларига ва энг яхши хорижий амалиётларга мувофиқлаштириш назарда тутилган.
Таклиф қилинаётган норма шахсий қонуни Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи бўлмиш юридик ва жисмоний шахслар иштирокидаги ташқи иқтисодий битимга нисбатан қўлланилади, бу эса ушбу нормани қўллаш доирасини кенгайтиради. Ушбу ҳолатда битим шакли ҳақиқий деб ҳисобланиши ва Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи талабларига риоя қилинган тақдирда ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.
Бундай қоида моддани Товарларни халқаро олди-сотди шартномалари тўғрисидаги Вена конвенциясига (1980 йил) мослаштиради. Конвенциянинг 11-моддасига мувофиқ “Олди-сотди шартномаси ёзма шаклда тузилиши ёки тасдиқланиши ёки шаклга тааллуқли бошқа талабга бўйсиниши талаб қилинмайди”. У ҳар қандай восита, шу жумладан гувоҳлар кўрсатмалари билан исботланиши мумкин.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи электрон савдо, инвойс ва бошқаларни тақдим этиш орқали битимларни тузишнинг ривожланишини ҳисобга олиб, ташқи иқтисодий битимлар шаклларига қўйилган эркинлаштирилган талабларни белгилаши мумкин.
Шунингдек, кўрсатилган қоида англо-саксон ҳуқуқ тизимида ва ривожланган континентал ҳуқуқида битим шаклига, шу жумладан ташқи иқтисодий битимларга нисбатан ҳеч қандай императив талаблар қўйилмаган, улар ҳар қандай шаклда, ҳам ёзма, ҳам оғзаки тузилиши мумкин (айрим талаблар фақат маълум бир битим турларига нисбатан белгиланиши мумкин).
Бундан ташқари, мазкур бўлим билан тартибга солинадиган муносабатлар коллизион-хуқуқий усул билан тартибга солинади. Амалдаги норма моддий-хуқуқий характерга эга.
Шунингдек, Украина “Халқаро хусусий ҳуқуқ тўғрисида”ги қонунининг 31-моддаси.
|
|
1182-модда. Ишончнома
Ишончноманинг шакли ва амал қилиш муддати ишончнома берилган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича белгиланади. Агар Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи талабларига риоя этилган бўлса, ишончнома шаклга риоя этилмаганлиги туфайли ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас.
|
1266-модда. Ишончнома
Ишончноманинг шакли ва амал қилиш муддати ишончнома берилган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича белгиланади. Агар Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи талабларига риоя этилган бўлса, ишончнома шаклга риоя этилмаганлиги туфайли ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас.
|
Мазкур модданинг мазмуни ўзгаришсиз қолдирилмоқда.
|