Юридик шахснинг шахсий қонуни асосида хусусан қуйидагилар белгиланади:
1) ташкилотнинг юридик шахс сифатидаги мақоми;
2) юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли;
3) юридик шахс таъсис ҳужжатларининг ўзгартирилиши;
4) юридик шахс номига қўйиладиган талаблар;
5) юридик шахсни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш масалалари, шу жумладан ҳуқуқий ворислик масалалари;
6) юридик шахс ҳуқуқ лаёқатининг мазмуни;
7) юридик шахс томонидан фуқаролик ҳуқуқларини эгаллаш ва фуқаролик мажбуриятларини қабул қилиш тартиби;
8) ички муносабатлар, шу жумладан юридик шахснинг унинг иштирокчилари билан муносабатлари;
9) юридик шахснинг ўз мажбуриятлари буйича жавоб бериш қобилияти;
10) юридик шахс муассислари (иштирокчилари)нинг унинг мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги масалалари;
11) акцияларга нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятлар, уларнинг харакати ва акциялардан олинадиган даромадлар;
12) юридик шахс иштирокчиси мақомини олиш ва уни йўқотиш лаёқати.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Ф–5464-сонли фармойиши билан маъкулланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш Концепциясининг I бўлими 1 ва 3-бандларида фуқаролик қонунчилигини унификация қилиш ва тизимлаштириш, халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш, шунингдек турлича шарҳланадиган ёки амалиётда қўлланилиши масаласида тушунтиришларни талаб қиладиган нормаларни чиқариб ташлаш ёки уларни такомиллаштириш кўзда тутилган.
Шунга кўра ва халқаро хусусий ҳуқуқда умум қабул қилинган атамаларга мувофиқ “юридик шахснинг қонуни” ибораси “юридик шахснинг шахсий қонуни” тушунчасига ўзгартирилмоқда.
Амалдаги Фуқаролик кодексида юридик шахснинг шахсий қонуни сифатида таъсис этилган жой қонуни назарда тутилган. Аммо, амалиётда юридик шахснинг у таъсис этилган давлат билан алоқаси деярли йўқ бўлиш ҳолатлари кузатилади. Шунинг билан бирга, бу ҳолат юридик шахс асосий фаолият олиб борадиган давлат қонунчилигининг ноқулай қоидаларини четлаб ўтиш мақсадида чет давлат ҳудудида таъсис этиш вазиятларини вужудга келтиради. Шу мақсадда, юридик шахснинг шахсий қонунини белгилашда юридик шахс бошқа давлат ҳудудида асосий фаолиятини олиб борганда мазкур давлат қонунини бир неча ҳудудда фаолият олиб борган тақдирда бошқарув органи жойлашган давлат қонунини унинг шахсий қонуни сифатида белгилаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
1152-модданинг иккинчи қисми Туркия (Халқаро хусусий ва процессуал ҳуқуқ тўғрисидаги қонуннинг 9-моддаси), Италия (Халқаро хусусий ҳуқуқ италян тизими реформаси тўғрисидаги қонуннинг 25-моддаси), Эстония (Халқаро хусусий ҳуқуқ тўғрисидаги қонуннинг 14-моддаси) давлатларининг ҳуқуқий тартибга солиш тажрибасидан фойдаланилди.
Бундан ташқари, ушбу моддага кўра, юридик шахснинг қонуни деб у ташкил этилган мамлакат хуқуқи, яъни инкорпорация доктринаси амал қилади. Аммо модда бу ҳуқуқни қўллаш доирасини белгиламайди. Шундан келиб чиқиб, қўлланиладиган хуқуқнинг амал қилишига кўра, юридик шахснинг қонуни деб у ташкил этилган мамлакат хуқуқи, яъни инкорпорация доктринаси амал қилади.
|
|
1176-модда. Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати
Юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқ лаёқати юридик шахснинг қонуни билан белгиланади.
Чет эл юридик шахси ўз органи ёки вакилининг битим тузиш ваколатларидаги чет эл юридик шахсининг органи ёки вакили битим тузган мамлакатнинг ҳуқуқи учун номаълум бўлган чекловларни важ қилиб келтириши мумкин эмас.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |