1241-модда. Ҳуқуқий баҳо бериш
Чиқариб ташланмоқда
Қўшилмоқда
Юридик тушунчаларга суд ёки бошқа давлат органи томонидан ҳуқуқий баҳо берилишида, агар қонунда бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, бундай юридик тушунчаларни мазкур бўлим нормаларининг қўлланилиш доирасида талқин этишга асосланилади.
|
Ҳуқуқий баҳо беришга доир модданинг икки банди ҳам бир мунча эски доктриналарга асосланади. Хусусан, биринчи банд, яъни “Суд мамлакати ҳуқуқи” доктринаси бўлиб, ҳозирги кунда Испания, Хитой, Миср, Венгрия, Руминия ва Россия (Aммо Россия ва Собиқ Совет Иттифоқи халқаро хусусий ҳуқуқининг энг кўзга кўринган олимлари Лунц ва бошқалар ҳар доим ушбу доктринага қарши бўлганлар) мамлакатлари ушбу доктринага асосланадилар. Aммо дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатлари, хусусан, Германия, Италия, Япония, Жанубий Корея, Франция каби мамлакатлар ушбу доктринага асосланмайдилар. Чунки, Мазкур доктринага асосланиш қуйидаги муаммоларни келтириб чиқаради. Биринчидан, Халқаро хусусий ҳуқуқнинг объекти чет ел элементи билан мураккаблашган муносабатлар ҳисобланиб, уни тартибга соладиган коллизион нормалар қамраб оладиган тушунчалар ҳам фақатгина Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ тизимидаги тушунчалар билан чекланиб қолиши жоиз эмас. Иккинчидан, бу доктрина Халқаро хусусий ҳуқуқнинг асосий тамойили ҳисобланган маҳаллий ҳамда чет ел ҳуқуқининг тенглиги тамойилига ҳам зид. Учинчидан, Aмалиётда ҳам бизнинг ҳуқуқда мавжуд бўлмаган тушунчаларни қабул қилмасликка ва аслида ҳақиқий бўлган муносабат ҳақиқий емас деб топилишига олиб келиши мумкин. Бунинг натижасида эса оқсоқ муносабатлар жуда ҳам кўпайиб кетади.
Иккинчи банд эса “Қўлланиладиган ҳуқуқ” доктринасига асосланган. Ушбу назария франциялик Деспагент ва германиялик Волфга тегишли бўлиб, бугунги кунда фақатгина Португалия ушбу назарияга асосланиб ҳуқуқий баҳо беришни амалга оширади. Мазкур доктринага асосланиш судьянинг ишини кўпайтириб юборади. Шунингдек, мантиқсиз ҳолатни юзага келтиради. Яъни ҳали ҳуқуқий баҳо бермасдан олдин қўлланиладиган ҳуқуқ масласига ўтиб кейин яна баҳо беришга қайтилади. Бу орада қўлланиладиган ҳуқуқ сони кўпайиши, тушунчаларнинг сони ҳам ортиб кетиш хавфи катта.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Халқаро хусусий ҳуқуқнинг мустақиллиги (ёки Суд мамлакати Халқаро хусусий ҳуқуқи)” доктринасига асосланган қоидани киритиш таклиф этилмоқда. Мазкур назарияда Халқаро хусусий ҳуқуқнинг моддий ҳуқуқ томонидан чекланиб қолмаслигини назарда тутади.
|
|
1160-модда. Чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш
Чет эл ҳуқуқини қўлланишда суд ёки бошқа давлат органи унинг нормалари мазмунини бу нормаларнинг тегишли хорижий давлатда расмий талқин этилиши, қўлланиш амалиёти ва доктринасига мувофиқ аниқлайди.
Суд ёки бошқа давлат органи чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш мақсадида ёрдам ва тушунтиришлар сўраб Адлия вазирлигига ва бошқа миллий ваколатли органлар ҳамда муассасаларга, шу жумладан чет элдаги органлар ва муассасаларга мурожаат этиши ёхуд экспертларни жалб қилиши мумкин.
Ишда иштирок этаётган шахслар ўз талаблари ёки эътирозларини асослаш учун ўзлари важ келтираётган чет эл ҳуқуқи нормаларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишга ва бу нормаларнинг мазмунини аниқлашда судга ёки бошқа давлат органларига бошқача тарзда ёрдамлашишга ҳақлидирлар.
Агар ушбу моддага мувофиқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай, чет эл ҳуқуқи нормаларининг мазмуни оқилона муддатларда аниқланмаса, Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи қўлланилади.
|
1242-модда. Чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш

Мазкур модданинг мазмуни ўзгаришсиз қолдирилмоқда.
|
|
1161-модда. Қарши томон ва учинчи мамлакат ҳуқуқига ҳавола этиш
Ушбу бўлим қоидаларига мувофиқ, чет эл ҳуқуқига ҳар қандай ҳавола этиш тегишли мамлакатнинг коллизион ҳуқуқига эмас, балки моддий ҳуқуқига ҳавола этиш деб қаралиши лозим, ушбу бўлимда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Чет эл ҳуқуқи ушбу Кодекснинг 1168-моддасига, 1169-моддасининг биринчи, учинчи ва бешинчи қисмларига, 1171 ва 1174-моддаларига мувофиқ қўлланилган ҳолларда қарши томон сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқига ва учинчи мамлакат ҳуқуқига ҳавола этиш қабул қилинади.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |