70-боб. Умумий қоидалар 68



Download 405,5 Kb.
bet3/27
Sana28.03.2022
Hajmi405,5 Kb.
#514747
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Фуқаролик кодекси VI бўлим Сўнгги ўзгартиришлар 19 08 2021. 1

Тўлдирилмоқда

1243-модда. Қайта ҳавола
Ушбу бўлим қоидаларига мувофиқ, чет эл ҳуқуқига ҳар қандай ҳавола этиш тегишли мамлакатнинг коллизион ҳуқуқига эмас, балки моддий ҳуқуқига ҳавола этиш деб қаралиши лозим, ушбу моддада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Чет эл ҳуқуқи жисмоний шахснинг шахсий қонуни, унинг ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати, шунингдек оилавий-ворислик муносабатларга нисбатан қўлланилган ҳолларда қарши томон сифатида Ўзбекистон Республикаси хуқуқига хавола этиш қабул қилинади.
Аммо 1284-модда ва 1285-моддаларнинг биринчи бандига асосан шахс ўз мамлакати ҳуқуқини танлаганда қайта ҳаволага йўл қўйилмайди.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги
Ф–5464-сонли Фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш Концепцияси I бўлим 2-бандида Фуқаролик кодекси ва бошқа фуқаролик қонун ҳужжатларидаги атама ва тушунчаларнинг ҳуқуқий маъноларини уларни аниқ таърифлаш ва бир хилда қўллаш орқали такомиллаштириш белгиланган.
Мазкур институтнинг асосий мақсади чет мамлакат ҳуқуқига ҳаволанинг коллизион норма ёки моддий ҳуқуқий нормага ҳавола эканлигини белгилаш, коллизион норма қайта ҳавола қилган тақдирда қабул қилиш ёки қилмаслик масаласини ҳал қилишдан иборат. Ушбу институт биринчи бор Наполеон кодексида белгиланган бўлиб, renvoi, яъни қайта ҳавола деб номланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида шахснинг шахсий қонунига, унинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатига, битимлар ва зарар етказганлик юзасидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлигига, унинг номи, васийлик ва ҳомийлик масалаларига қарши томон ва учинчи мамлакат хуқуқига хавола этиш белгиланган. Оила ва мерос муносабатлари ҳам бевосита шахс билан боғлиқ бўлгани учун моддани шу муносабатлар билан тўлдириш мақсадга мувофиқдир.
Учинчи мамлакат ҳуқуқига ҳавола этиш маҳаллий судларда судьяларга кўплаб мураккабликлар туғдираётгани боис, кўплаб мамлакатлар учинчи мамлакат ҳуқуқига ҳавола қилишни еқламайди. Германия, Япония, Жанубий Корея ва РФ қонунчилигида ҳам фақат қайта ҳавола назарда тутилган.
Ворислик билан боғлиқ муносабатларда ҳам қайта ҳаволага йўл қўйилаётгани сабабли, истисно қоида киритиш зарур. Чунки, ворислик билан боғлиқ муносабатларда эрк мухториятига йўл қўйилади. Агарда истисно қоида киритилмаса қайта ҳаволага йўл қўйилиши оқибатида мерос қолдирувчи томонидан ўз мамлакатининг танланишидан маъно қолмайди.


1162-модда. Қонунни четлаб ўтиш оқибатлари
Ушбу Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар иштирокчиларининг ушбу бўлимнинг қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуққа доир қоидаларини четлаб ўтиб, тегишли муносабатларни бошқа ҳуқуққа бўйсундиришга қаратилган келишувлари ва бошқа ҳаракатлари ҳақиқий эмас. Бундай ҳолда тегишли давлатнинг ушбу бўлимга мувофиқ татбиқ этилиши лозим бўлган ҳуқуқи қўлланилади.



1244-модда. Қонунни четлаб ўтиш оқибатлари
Ушбу Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар иштирокчиларининг ушбу бўлимнинг қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуққа доир қоидаларини четлаб ўтиб, тегишли муносабатларни бошқа ҳуқуққа бўйсундиришга қаратилган келишувлари ва бошқа ҳаракатлари ҳақиқий эмас. Бундай ҳолда тегишли давлатнинг ушбу бўлимга мувофиқ татбиқ этилиши лозим бўлган ҳуқуқи қўлланилади.



Мазкур модданинг мазмуни ўзгаришсиз қолдирилмоқда.


1163-модда. Ҳуқуқни ўзаролик асосида қўллаш
Суд ёки бошқа давлат органи ўзи кўриб чиқаётганига ўхшаш муносабатларга нисбатан тегишли чет давлатда Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи қўлланиши ёки қўлланмаслигидан қатъи назар, ана шу чет давлатнинг ҳуқуқини қўллайверади, Ўзбекистон Республикаси қонунида чет эл ҳуқуқини ўзаролик асосида қўллаш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Агар чет эл ҳуқуқини қўллаш ўзароликка боғлиқ бўлса, бошқача ҳолат исботланмаганлиги сабабли у мавжуд деб тахмин қилинади.



1245-модда. Ҳуқуқни ўзаролик асосида қўллаш
Суд ёки бошқа давлат органи ўзи кўриб чиқаётганига ўхшаш муносабатларга нисбатан тегишли чет давлатда Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи қўлланиши ёки қўлланмаслигидан қатъи назар, ана шу чет давлатининг ҳуқуқини қўллайверади, Ўзбекистон Республикаси қонунида чет эл ҳуқуқини ўзаролик асосида қўллаш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Агар чет эл ҳуқуқини қўллаш ўзароликка боғлиқ бўлса, бошқача ҳолат исботланмаганлиги сабабли у мавжуд деб тахмин қилинади.



Мазкур модданинг мазмуни ўзгаришсиз қолдирилмоқда.


1164-модда. Оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳ
Чет эл ҳуқуқини қўлланиш Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ-тартиботи асосларига (оммавий тартибга) зид келадиган ҳолларда чет эл ҳуқуқи қўлланилмайди. Бундай ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи қўлланилади.

Download 405,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish