|
1193-модда. Бир тарафлама ҳаракатлардан иборат мажбуриятлар
Бир тарафлама ҳаракатлардан (мукофотни ошкора ваъда қилиш, ўзганинг мақсадини кўзлаб топшириқсиз амалга ошириладиган фаолият ва бошқалардан) иборат мажбуриятларга нисбатан ушбу бўлимнинг 4-параграфи қоидалари қўлланади.
|
1279-модда. Бир тарафлама ҳаракатлардан иборат мажбуриятлар
Бир тарафлама ҳаракатлардан (мукофотни ошкора ваъда қилиш, ўзганинг мақсадини кўзлаб топшириқсиз амалга ошириладиган фаолият ва бошқалардан) иборат мажбуриятларга нисбатан мазкур ҳаракатлар амалга ошириладиган мамлакат хуқуқи қўлланилади.
Агарда ишнинг ҳолатларидан ҳаракат амалга ошириладиган мамлакат ҳуқуқидан ҳам узвийроқ мамлакат ҳуқуқи кўриниб турган бўлса ўша мамлакат ҳуқуқи қўлланилади.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Ф–5464-сонли фармойиши билан маъкулланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш Концепциясининг I бўлими 1-бандида фуқаролик қонунчилигини халқаро стандартлар талабларига ва энг яхши хорижий амалиётларга мувофиқлаштириш назарда тутилган.
Ушбу модда бир тарафлама ҳаракатлардан иборат мажбуриятларига нисбатан ушбу бўлимнинг 4-банди, яъни ашёвий-хуқуқий муносабатларни тартибга солишга бағишланган параграф қоидалари амал қилишини белгилайди. Аммо ушбу банднинг қоидалари бир тарафлама ҳаракатлардан иборат мажбуриятларнинг хуқуқий хусусиятига мос келмайди.
Бундай мажбуриятларнинг ҳуқуқий мазмунини ҳисобга олган ҳолда бу муносабатларни алоҳида ҳал қилиш мақсадга мувофиқ. Бу масалани ҳал қилишда бир томоннинг хоҳиш-иродаси бир тарафлама ҳаракатлардан иборат мажбуриятлар пайдо бўлиши учун етарли еканлигини ва шунга кўра, мажбурият бир тарафда пайдо бўлади.
Хорижий давлатларнинг коллизион қонунчилиги (Россия, Эстония, Швейцария, Италия) бир тарафлама ҳаракатлардан иборат мажбуриятларга ўзига мажбурият олган тарафнинг яшаш жойи ёки асосий фаолият юритадиган мамлакатнинг хуқуқини қўллайди.
|
|
1194-модда. Зарар етказилганлиги оқибатида келиб чиқадиган мажбуриятлар
Зарар етказилганлиги оқибатида келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар зарарни ундиришни талаб қилиш учун асос бўлган ҳаракат ёки бошқа ҳолат юз берган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича белгиланади.
Тўлдирилмоқда
Чет элда зарар етказилганлиги оқибатида келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича ҳуқуқ ва бурчлар, агар фуқаролар ёки юридик шахслар айни битта давлатдан бўлсалар, шу давлат ҳуқуқи билан белгиланади.
Агар зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаб учун асос бўлган ҳаракат ёки бошқа ҳолат Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бўйича ғайриқонуний бўлмаса, чет эл ҳуқуқи қўлланмайди.
|