1278-модда Истеъмолчи билан тузиладиган шартномалар Истеъмолчи (тадбиркор сифатида ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида тузган шартнома бундан мустасно) ва тадбиркорлик субъекти ўртасидаги шартномаларга нисбатан тарафлар томонидан танланган ҳуқуқ қўлланилади. Aммо тарафлар томонидан қўлланиладиган ҳуқуқ бўйича келишувнинг мавжудлиги истеъмолчининг доимий яшаш жойи мамлакати ҳуқуқида истеъмолчини ҳимоя қилиш учун назарда тутилган қатъий нормаларни қўллашга тўсқинлик қила олмайди. Қуйидаги ҳоллардан бири мавжуд бўлса, ушбу модданинг иккинчи банди қўлланилмайди. а) Истеъмолчининг ўзи тадбиркорлик субъектининг идорасига бориб шартнома тузганда. Aммо тадбиркорлик субъекти томонидан истеъмолчи ўзининг доимий яшаш жойида бўлиб турган пайтда ушбу идорага келиб шартнома имзолашга таклиф этилган ҳоллар бундан мустасно. б) Истеъмолчининг ўзи тадбиркорлик субъектининг идорасига бориб шартнома тузганда ва тадбиркорлик субъекти томонидан барча мажбуриятлар ушбу ҳудудда амалга оширилганда. Aммо тадбиркорлик субъекти томонидан истеъмолчи ўзининг доимий яшаш жойида бўлиб турган пайтда ушбу идорага келиб шартнома имзолашга таклиф этилган ҳоллар бундан мустасно. в) Тадбиркорлик субъекти истеъмолчи билан шартномани тузаётган пайтда истеъмолчининг доимий яшаш жойини билмаган, шунингдек билмаслиги учун етарли сабаблар мавжуд бўлган ҳолларда. г) Тадбиркорлик субъекти истеъмолчи билан шартномани тузаётган пайтда истеъмолчи эканини билмаган ёки билмаслиги учун етарли асослар мавжуд бўлган ҳолларда. 2. Тарафлар томонидан ҳуқуқ танлови амалга оширилмаган ҳолларда, 1275-моддада белгиланган қоидалардан қатъий назар истеъмолчининг доимий яшаш жойи мамлакати ҳуқуқи қўлланилади. 3. Мазкур моддада назарда тутилган шартноманинг шаклига нисбатан истеъмолчининг доимий яшаш жойи мамлакати ҳуқуқи қўлланилади.
Мазкур модданинг асослантирувчи қисми анчагина катта ҳажмда. Бундан ташқари, жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган модда. Асослантирувчи қисми яқин кунлар ичида ўз якунига етади.
Bunday shartnomalarda bir tomon iqtisodiy jihatdan zaif bo`lgan iste`molchi bo`lganida bir tomon moliyaviy jihatdan kuchli bo`lgan tadbirkor bo`ladi.
Xalqaro xususiy huquqda iste`molchi iqtisodiy jihatdan zaif tomon sifatida qaraladi. Sababi, nizo chiqqan paytda ishni ko`rish uchun boshqa davlatga borishi va iste`molchi o`ziga mazkur nizo uchun xalqaro yurist yollanishi oddiy iste`molchi maqomiga nisbatan moliyaviy og`ir bo`lishi mumkin.
6-bo`limda shartnomaga nisbatan qo`llaniladigan huquqni aniqlash uchun 1189 va 1190-moddalarda subyektiv va obyektiv bo`g`lovchilar belgilangan bo`lsada, ular har doim ham iqtisodiy jihatdan zaif bo`lgan tomonni himoya qila olmaydi. Sababi, 1189-moddadagi erk muxtoriyatidan foydalanib moliyaviy jihatdan kuchli bo`lgan tadbirkor, shaxsiy huquqini qo`llaniladigan huquq sifatida belgilatishi mumkin. Qo`llaniladigan huquq bo`yicha kelishuvga erishilmagan paytlarda esa, 1190-modda bilan tadbirkorning joy qonuni qo`llaniladi. Har ikki holatda ham iste`molchi uchun uning moliyaviy jihatdan zaifligi inobatga olinmay qo`llniladigan huquqni belgilash tadbirkor foydasiga hal bo`lish ehtimoli yuqori. Bunday hollarda huquqning asosi bo`lgan adolat va tenglik prinsiplari ko`r-ko`rona buziladi.
Mazkur bo`limdagi 1195-modda bevosita iste`molchi huquqlarini himoya qilsada, u faqatgina shartnomadan tashqari munosabatlarga qo`llaniladi. Ushbu modda bilan huquq analogiyasini qo`llash esa ba`zi muommolarni keltirib chiqarishi mumkin. Sababi iste`mol shartnomalariga nisbatan zaif tomonni himoya qilish mustasno bo`lgan bir necha holatlar ham mavjud. Xorij amaliyotida bu holatlar aniq berib o`tilgan. Xususan Pim
iste`molchi ham Even though articles 1189 and 1190 specify subjective and objective connections in order to determine the applicable law, they do not address the issue of protecting the economically weaker sides. That means rules of articles 1189 or 1190 are also likely to be applied to international private disputes with consumers. These situations may lead to ignoring to protect the weaker side.