C = W • Л + р • К (1)
Демак, фирманинг ишчи кучига сарфи билан капиталга сарфи йиғиндиси унинг умумий харажати C га тенг.
Изокостани графикда қуйидагича аниқлаймиз:
(1) муносабатдан К = 0 бўлса, яъни фирма маблағини фақат ишчи кучига
7.4. Масштаб самараси
Харажатларнинг пропортсионал ўзгаришга ишлаб чиқариш масштабининг ўзгариши дейилади. Ишлаб чиқаришда фақат иккита омилдан - ишчи кучи (Л) ва капиталдан (К) фойдаланилганда, улардан фойдаланиш икки баробар ошса 2Л ва 2К бўлса, ишлаб чиқариш масштаби икки баробар кенгайди дейилади.
Худди шундай меҳнат ва капиталдан фойдаланиш икки марта қисқартирилса (0,5Л ва 0,5К) ишлаб чиқариш масштаби икки марта қисқарганлигини билдиради. Ишлаб чиқаришда омиллардан фойдаланишнинг пропортсионал ошиши, яъни ишлаб чиқариш масштабининг кенгайиши маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига ҳар хил таъсир қилади, у маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириши, камайтириши ва ўзгартирмаслиги мумкин.
Агар ишлаб чиқариш масштаби кенгайганда омиллар сарфи суръатидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суърати юқори бўлса, бундай ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига мусбат масштаб самараси дейилади. Мусбат масштаб самарасида узоқ муддатли ўртача харажатлар камаяди.
Агар, ишлаб чиқариш масштаби кенгайганда, омиллар сарфи суръатидан ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръати паст бўлса, бундай ўсишга манфий масштаб дейилади. Манфий масштаб самарасида (кейинчалик кўрамиз) узоқ муддатли оралиқда фирма маҳсулот ишлаб чиқаришни оширганда ўртача ҳаражатлар ошиб боради.
Ишлаб чиқариш масштаби кенгайганда омиллар сарфи суръати ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суъратига тенг бўлса, бундай ўсишга ўзгармас масштаб самараси дейилади.
Масштаб самараси маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг, маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган омиллар миқдори билан боғлиқлиги билан ифодаланишини эътиборга олсак, уни ўрганишда ишлаб чиқариш функсиясидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Ишлаб чиқариш функсияси берилган бўлсин:
Қ = ф (Х) = ф (хи , Х2 хн ) ,
бу ерда Қ- ишлаб чиқариш ҳажми, хл?Х2,...,хн - ишлаб чиқариш омиллари сарфи миқдори.
Агар ишлаб чиқариш масштаби Я баробар ошса (Л> л) у ҳолда ишлаб чиқариш масштабининг кенгайишини қуйидагича ёзамиз:
Бу ерда Х ишлаб чиқариш масштабининг ўзгаришини ифодалайди. У ҳолда ишлаб чиқариш масштабининг Х баробар кенгайишини маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсирини қуйидагича ёзиш мумкин:
Қ = ф(Х-Х) = Х * ф(хи, Х2 ,■■■, хн ) .
Ишлаб чиқаришда фақат иккита омилдан фойдаланилса меҳнат ва капиталдан. У ҳолда ёзиш мумкин :
Do'stlaringiz bilan baham: |