7.2-жадвал
Бир ўзгарувчи омил қатнашгандаги ишлаб чиқариш
Капитал
сарфи,
К
|
Меҳнат
сарфи,
Л
|
Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, Қ
|
Ўртача маҳсулот,
АП = Қ Л
|
Чекли маҳсулот,
МПЛ =АҚ Л АЛ
|
15
|
0
|
0
|
-
|
-
|
15
|
1
|
12
|
12
|
12
|
15
|
2
|
32
|
16
|
20
|
15
|
3
|
60
|
20
|
28
|
15
|
4
|
80
|
20
|
20
|
15
|
5
|
95
|
19
|
15
|
15
|
6
|
108
|
18
|
13
|
15
|
7
|
112
|
16
|
4
|
15
|
8
|
112
|
14
|
0
|
15
|
9
|
108
|
12
|
-4
|
15
|
10
|
100
|
10
|
-8
|
Биринчи устун ишлаб чиқаришда қатнашган капиталнинг ўзгармаслигини кўрсатиб турибди. Иккинчи устунда меҳнат сарфи келтирилган. Бир бирлик меҳнат сарфига тўғри келадиган маҳсулот ўртача маҳсулот бўлиб, у тўртинчи устунда келтирилган. Ўртача маҳсулот ишлаб чиқарилган маҳсулотни умумий меҳнат сарфига нисбати билан аниқланади. Ўртача маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 84 бирликка этгунча ортиб, ундан кейин қисқариб боради. Ўртача маҳсулот максимал бўлганда меҳнат сарфи тўрт бирликни ташкил қилади.
Бешинчи устунда меҳнат сарфининг чекли маҳсулоти МПЛ келтирилган. У қўшимча бир бирлик меҳнат сарфи ҳисобидан ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулот миқдори бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўрсатувчи учинчи устундаги ҳар бир маҳсулот миқдоридан ундан олдинги ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорини айриш орқали аниқланади. Масалан, капитал сарфи ўзгармас бўлганда (15 бирлик) меҳнат сарфининг икки бирликдан уч бирликка ўзгариши маҳсулот ишлаб чиқаришни 32 бирликдан 60 бирликка оширади, демак қўшимча бир бирлик меҳнат сарфи 60-32=28 бирлик қўшимча маҳсулот яратади. Ўртача маҳсулотдек, чекли маҳсулот ҳам бошида ўсиб, кейинчалик камайиб боради (яъни, у 3 бирлик меҳнат сарфигача ўсиб, меҳнат сарфи 3 бирликдан ошганда камайиб боради). Шуни эсдан чиқармаслик керакки, чекли маҳсулот миқдори меҳнатга ва бошқа капитал сарфига ҳам боғлиқ. Агар меҳнат сарфи ўзгарса капитал сарфи ҳам ўзгариши мумкин.
7.3. Изокоста ва ишлаб чиқариш харажатларини минималаштирувчи омиллар сарфини аниқлаш
Ишлаб чиқариш ресурслари чекланганда максимал маҳсулот ишлаб чиқариш масаласи фирмалар учун асосий масалалардан бири ҳисобланади. Масалани соддалаштириш учун иккита ўзгарувчи омилни кўрамиз: меҳнат ва капитал. Меҳнат сарфи (Л) соатбай иш ҳақи билан, капитал сарфи (К) - ускуна, машина ва механизмлардан фойдаланиш вақти (соатларда) ўлчанади. Фараз қилайлик, меҳнат ва капитал рақобатлашган бозор шароитида ёлланади ва ижарага олинади. Меҳнат ҳақи бир соатлик иш ҳақи билан ўлчанади ва уни W орқали белгилаймиз. Капитал нархи - ускуна, машиналарнинг бир соатлик ижара ҳақига тенг дейлик ва уни р деб белгилаймиз.
Меҳнат ва капитал рақобатлашган бозор шароитида ёлланиши ва ижарага олинишини эътиборга олсак, уларнинг нархи бозорда аниқланади ва ўзгармайди. Демак, меҳнат ва капитал нархлари ўзгармайди. Берилган харажатларда ишлаб чиқаришни максималлаштириш масаласини қарашда харажатлар чизиғидан, яъни изокостадан фойдаланамиз.
Изокоста - бу ишлаб чиқариш харажатларини ифодаловчи чизиқ бўлиб, у умумий қиймати бир хил бўлган иккита ишлаб чиқариш омиллари сарфларининг барча комбинатсияларини ифодаловчи нуқталарни ўз ичига олади, яъни умумий қиймати бир хил бўлган меҳнат ва капитал сарфлари комбинатсияларни ифодаловчи нуқталарни ўз ичига олади.
Агар фирманинг ишлаб чиқариш омилларига сарфланадиган бюджетни С деб белгиласак, ишчи кучига сарфини W • Л ва капиталга сарфини р • К десак, изокостани ифодаловчи тенгламани қуйидагича ёзиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |