7.1-жадвал
Омиллар сарфининг ҳар хил миқдорий таркибида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар миқдори
Капитал
Сарфи
|
Меҳнат сарфи, (соатларда)
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
1
|
30
|
50
|
60
|
70
|
80
|
2
|
40
|
65
|
80
|
85
|
100
|
3
|
60
|
80
|
100
|
110
|
115
|
4
|
65
|
85
|
110
|
115
|
120
|
5
|
80
|
100
|
120
|
125
|
130
|
Масалан, капитал сарфи 2 га тенг бўлганда ва меҳнат сарфи бирдан беш бирликгача ўзгарганда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 40 бирликдан 100 бирликгача ўзгаради. Худди шундай, жадвалнинг устунларини юқоридан пастга қараб кузатганимизда ҳам, меҳнат сарфи ўзгармай, капитал сарфи ошиб боришига кўра стул ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ошиб бораётганлигини кўрамиз. 4.1-жадвалда келтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичларини графикда ҳам тасвирлаш мумкин (4.1- расм).
Капитал сарфи
Меҳнат сарфи
7.1-расм. Ишлаб чиқариш омиллари сарфи ўзгаришига кўра стул ишлаб
чиқариш графиги.
Расмда келтирилган Қи эгри чизиғи 60 дона стул ишлаб чиқаришни таъминлайдиган капитал ва меҳнат сарфлари комбинатсияларини ифодалайди. Қ2 эгри чизиғи 80 дона стул ишлаб чиқариш учун сарфланадиган капитал ва меҳнат сарфлари комбинатсияларини, Қ3 эгри чизиғи эса 100 дона стул ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ресурслар сарфлари комбинатсияларини ифодалайди.
Расмдаги Қи, Қ2 ва Қ3 эгри чизиқларга изокванталар дейилади.
Изокванта - бу бир хил ҳажмдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришни таъминлайдиган ишлаб чиқариш омиллари сарфлари комбинатсияларини ифодаловчи эгри чизиқдир. Демак, 10.1-расмда учта изокванта тасвирланган Қи, Қ2 ва Қ3. Графикнинг горизонтал ўқи бўйича меҳнат сарфи, вертикал ўқ бўйича капитал сарфи кўрсатилган. Масалан, Қи изоквантанинг ҳар бир нуқтаси координаталари 60 дона стул ишлаб чиқариш учун сарфланадиган меҳнат ва капитал сарфларини кўрсатади. А нуқтада 60 дона стул ишлаб чиқариш учун уч бирлик капитал ва бир бирлик меҳнат сарфланган бўлса, Б нуқтада ушбу 60 дона стул ишлаб чиқариш учун бир бирлик капитал ва уч бирлик меҳнат сарфланади.
Қ2 изокванта нуқталари 80 дона стулни меҳнат ва капитал сарфларининг ҳар хил комбинатсияларида ишлаб чиқариш мумкинлигини ифодалайди. Расмда Қ2 изоквантанинг C, Д, Э ва Ф нуқталарида меҳнат ва капитал сарфларининг ҳар хил комбинатсияларида 80 дона стул ишлаб чиқарилади. Худдий шундай Қ изоквантанинг М, Н ва Т нуқталари ҳам ҳар хил ишлаб чиқариш омиллари сарфида 100 та стул ишлаб чиқаришни таъминлайди.
4.1-расмдан кўриниб турибдики Қ3 изокванта Қ2 изоквантадан ўнгроқ ва юқорироқда жойлашгани учун унга тўғри келадиган ишлаб чиқариш ҳажми Қ2 никидан кўпроқ. Қ2 изокванта эса Қи га нисбатан ўнгроқ ва юқорироқда жойлашгани учун унга тўғри келадиган ишлаб чиқариш ҳажми Қ2 никидан кўпроқ.
Демак, изокванталар чапдан ўнгга ва юқорига қараб жойлашиб борса, уларга тўғри келадиган ишлаб чиқариш ҳажми ҳам мос ҳолда ошиб боради. 5.1-расмдаги изокванталар учун Қ < Қ2 < Қ3 деб ёзишимиз мумкин.
Изокванталарни бундай тартибда жойлашишини иккита омилдан, яъни меҳнат ва капитал сарфларига боғлиқ ишлаб чиқариш функсияси ёрдамида кўриб чиқамиз.
қуйидаги ишлаб чиқариш функсияси берилган бўлсин: Қ = ф {Л, К) (1)
(л)-функтсиянинг уч ўлчовли фазодаги графиги 10.2-расмдаги кўринишда бўлади. Расмда ишлаб чиқариш функсияси графиги берилган, у ярми кесилган
қозонни эслатади. ^, Қ2, Қ3 лар функтсиянинг маълум қийматлари бўлиб, улар функтсиянинг даража чизиқлари дейилади. Бу ерда функтсиянинг даража чизиқларига тўғри келувчи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари қуйидаги тенгсизликни қаноатлантиради: Қж < Қ2 < Қ3.
Функтсиянинг даража чизиқларининг 0ЛК текислигига проектсияси Қи, Қ2 ва Қ3 изокванталар ҳисобланади. Ишлаб чиқариш функсиясининг юқори даража чизиғига тўғри келувчи изоквантага юқори маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми тўғри келади. Расмдан кўриниб турибдики, изокванталар бир-бири билан кесишмайди.
Изокванталар картаси - бу изокванталар мажмуасидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири маълум ишлаб чиқариш омиллари сарфлари комбинатсияларига тўғри келадиган максимал ишлаб чиқариш ҳажмини ўзида акслантиради.
Қуйидаги жадвалда меҳнат сарфи ўзгармас бўлганда, ишлаб чиқариш ҳажми фақат капитал сарфига боғлиқ бўлгандаги ўртача ва чекли маҳсулотлар миқдори кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |