6. “Яримўтказгичлар физикаси” фанидан маъруза матнлари



Download 4,64 Mb.
bet16/47
Sana22.02.2022
Hajmi4,64 Mb.
#108739
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   47
Bog'liq
6. ЯУФ III курс маъруза матнлари

1.9.4.2. n-тур яримўтказгич

Агар донорлар концентрацияси Nd акцепторлар концентрация-сидан анча кўп бўлса, (1.31) тенгламада na ни ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Шунингдек, барча донорлар ионлашган деб фараз қилиш мумкин, чунки хона температурасида германий ва кремний учун бемалол шундай деб олса бўлади. Бунга қўшимча равишда валент зонадаги коваклар концентрацияси ўтказувчанлик зонасидаги электрон(асосий заряд ташувчи)лар концентрациясидан анча кам деб қабул қилсак, (1.31) тенглама:


(1.41)
кўринишни олади, бу ерда, "n"-индекс ушбу катталик n-тур яримўт-казгичга тегишли эканини кўрсатади.
Энди Ферми сатҳи учун (1.26) ва (1.41) тенгламалардан қуйидаги ифодани оламиз:
(1.42)
n-тур яримўтказгичдаги ноасосий заряд ташувчилар-коваклар концентрациясини топиш учун (1.41) дан олинган катталикни (1.28) ифодага қўямиз. Натижада қуйидаги муносабат келиб чиқади:
(1.43)


1.9.4.3. p-тур яримўтказгич
Агар акцепторлар концентрацияси донорлар концентрациясидан катта бўлса, (1.31) тенгламада Nd ва nd катталикларни ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Шунингдек, барча акцепторлар валент зонадан электрон олган, яъни na=Nа деб қабул қилсак бўлади. Хона температурасида шундай ҳолат тўлиқ равишда ўринли бўлади. Бунга қўшимча равишда, валент зонадаги коваклар концентрацияси ўтказувчанлик зонасидаги электронлар концентрациясидан анча катта деб фараз қилсак, (1.31) тенглама қуйидаги кўринишга келади:
(1.44)
бу ерда, "р"-индекс ушбу катталик р-тур яримўтказгичга тегишли эканлигини кўрсатади.
Энди (1.28) ва (1.44) ифодалар ёрдамида Ферми сатҳини аниқлаш мумкин:
(1.45)
(1.45) тенгламадан топилган WF нинг қийматини (1.26) ифодага қўйсак, р-тур яримўтказгичдаги ноасосий заряд ташувчилар-электронлар учун қуйидаги муносабатни оламиз:
(1.46)
(1.45) ифодадан кўринишича, Ферми сатҳи n-тур яримўтказгичда валент зонанинг шипига яқин жойлашар экан.



Download 4,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish