6. “Яримўтказгичлар физикаси” фанидан маъруза матнлари


I БОБ. ЯРИМ¡ТКАЗГИЧЛАР ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА



Download 4,64 Mb.
bet2/47
Sana22.02.2022
Hajmi4,64 Mb.
#108739
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
6. ЯУФ III курс маъруза матнлари

I БОБ. ЯРИМ¡ТКАЗГИЧЛАР ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА

МАЪЛУМОТ

I.I. Яримўтказгичлар


Яримўтказгичлар-модданинг ажойиб тури бўлиб, улар ўзига хос хоссалари билан бошқалардан яққол ажралиб туради. Умуман олганда, электрик ўтказувчанлигига қараб моддалар учта катта синфга: ўтказгичларга (электрик ўтказувчанлиги 106 Сим/м дан кат-та), яримўтказгичларга (электрик ўтказувчанлиги 10-8106 Сим/м оралиђида) ва диэлектрикларга (электрик ўтказувчанлиги 10-8 Сим/м дан кичик) бўлинади. Яримўтказгичларнинг электрик ўтказувчанли-ги жуда кенг оралиқда ётиши юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибди.


Шу билан бирга яримўтказгичларнинг ўзига хос муҳим хусуси-ятларидан бири электрик ўтказувчанлигининг улардаги киришма-ларнинг тури ва концентрациясига ниҳоятда сезгирлигидир. Маса-лан, тоза яримўтказгичга 10-710-10  миқдорда киришма киритиш билан унинг электрик ўтказувчанлигини кескин ўзгартириш мумкин. Шу билан бирга яримўтказгичларнинг яна бир муҳим хусусияти - улар электрик ўтказувчанлигининг температурага ўтасезгирлигидир. Бундай бођланишни қуйидагича ифодалаш мумкин:
=В∙еxp(-Wa / kT)
бу ерда, -берилган Т-температурадаги электрик ўтказувчанлик, В-ўзгармас доимий, Wa-заряд ташувчиларнинг фаолланиш энергияси, k-Больцман доимийси, Т-мутла= температура. Чунончи, яримўтказ-гичнинг температураси 10С га ўзгарганда унинг электрик ўтказув-чанлиги 5-6 га ўзгариши мумкин. Жуда кўплаб яримўтказгичларга ва улар асосида ясалган асбобларга ёруђлик, ионловчи нурлар ва шу кабиларнинг таъсирлари ҳам электрик ўтказувчанликнинг кескин ўз-гаришига олиб келади. Бунга турли яримўтказгич детекторларни, ёруђлик диодларини, ёруђлик резисторларини ва қатор бошқа асбоб-ларни ҳам мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Шуни эслатиб ўтиш жоизки, яримўтказувчанлик хоссаси фақат қаттиқ жисмларгагина хос бўлмай, суюқ ҳолатдаги органик бирикмалардан иборат шиша-симон, аморф тузилишга эга бўлган яримўтказгичлар ҳам шундай хоссаларга эгадирлар. Улар ўзларининг бир қатор маълум камчилик-лари туфайли ҳозирча техникада кенг татбиқ қилинганича йўқ. Қат-тиқ жисмлардан яримўтказгич хоссасига эга бўлган моддалар қато-рига жуда кўп турли моддалар, масалан, кремний, германий, бор, олмос, фосфор, олтингугурт, селен, теллур, кўпчилик табиий мине-раллар ва қатор бирикмалар: GaAs, GaP, JnSb, SiC, ZnS, CdTe, GaSb ва ҳоказолар киради. Бу яримўтказгичлар ўзларининг хилма-хил хоссалари билан бир-бирларидан анча фарқ қиладилар. Шунинг учун ҳам турли мақсадлар учун турли яримўтказгичлар қўлланилади.
Бироқ, ҳозирги замон техникасида асосан бир неча хил ярим-ўтказгичлар кенг ишлатилмоқда. Буларнинг ичида энг олдинги ўрин-ларда кремний (Si), германий (Ge), галлий маргимуши (GaAs) тура-ди. Айниқса кремний ҳозирги замон микроэлектроникасида ўзининг кўп хоссалари билан мураккаб технологик талабларга жавоб бер-ганлиги сабабли асосий материал ўрнини эгаллаб турибди.
Электрон техникасида ишлатиладиган кўпчилик яримўтказгич материаллар кристалл тузилшга эга. Яримўтказгичнинг кристалл ту-зилиши нақадар мукаммаллиги, унда турли нуқсонларнинг бор ёки йўқлиги ва уларнинг миқдори яримўтказгичнинг асосий хоссаларини белгилаб берувчи омилдир. Шу боисдан, қисқа бўлса ҳам асосий яримўтказгич моддалар - кремний ва германийнинг кристалл тузили-ши ва унинг асосий хусусиятлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.



Download 4,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish