13 mavzu: III a guruh elementlari Режа: Гуруҳча элементларининг умумий характеристикаси. Бор, унинг бирикмалари, олиниши, хоссалари



Download 101,55 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi101,55 Kb.
#225561
  1   2   3
Bog'liq
2 5202137570862959231


13 MAVZU: III A guruh elementlari


Режа:
1. Гуруҳча элементларининг умумий характеристикаси.
2. Бор, унинг бирикмалари, олиниши, хоссалари.
3. Борнинг кислородли бирикмалари. Борат кислота.
4. Бор кластерлари. Юқори боранлар ва боргидридлар синтези.
5. Металлборанлар. Карборанлар.
6. Бор ва унинг бирикмаларини ишлатилиши.
7. Алюминий, хоссалари, олиниши.
8. Алюминий бирикмаларининг ишлатилиши.

Учинчи гуруҳ асосий гуруҳчаси элементлари ҳам р-элементлар оиласига мансубдир. Уларга бор, алюмийин, галлий, индий ва таллий киради.


Бор гуруҳчаси элементларидан бор металлмаслик хоссаларини намоён қилади. Бу гуруҳчасининг қолган элементлари металлардир. Бу эса уларнинг атом радиусларини (В = 0,097 нм; Tl = 0,171) ортишига ва ташқи электронининг ядродан экранланишига боғлик. Бор гуруҳчаси элементлари бирикмаларда +3 оксидланиш даражасини намоён қилади. Факат таллий +3, +1 оксидланиш даражаларини намоён кила олади. Бунинг сабаби элементларнинг атом радиуслари B-Al-Ga-In-Tl қаторида ортиб боришидир. Атом радиуси ортган сари S - электрон орбиталлари билан р - электрон орбиталлари орасида энергия фарки орта боради. Шунинг учун таллийниннг 6р - электрони биринчи валент электронга айланиб (Tl+1), кейин 6s2 - электронлари кимёвий боғланишда иштирок этиши туфайли Tl+3 холатга ўтади.
Бу гуруҳча элементларининг тартиб рақами (Z = 5) В дан (Z = 81) Tl гача ортиб бориши билан уларнинг оксид ва гидроксидлари асосли хоссалари кучайиб, кислоталик хоссалари кучсизланиб боради.
Масалан: бор оксиди факат кислотали хоссаларини намоён қилади, алюминий оксиди амфотер, қолган оксидлар (Ga2O3, In3O3, Tl2O3) асосли хоссаларни намоён қилади. Н3ВО3 кислотадир, Al(OH)3 амфотер гидроксиддир. Бу қатордаги қолган гидроксидлар кислоталарда эрийди. Бунинг сабаби: Al+3 дан Tl+3 -га утган сайин ион радиуслари катталашиб боришидир.
1-жадвал

Элемент
Хоссалари

B(z=9)

Al (17)

Ga(35)

Jn(53)

Tl (85)

Ташқи электрон формуласи

2s22p1

3s23p1

4s24p1

5s25p1

6s26p1

Зичлиги, г/см2

2.34

2.70

5.91

7.31

11.83

Суюқ. темп. 0С

2400

660

29.8

156

303

Қайнаш тем. 0С

2550

2500

2000

2300

1457

Атом радиуси, нм

0.091

0.143

0.139

0.166

0.171

Ион (Э-) радиуси, нм

0.02

0.057

0.062

0.092

0.105

Электроманфий-лиги

1,0

1,5

1,6

1,7

1,8

Оксидлари

В2О3

Al2O3

Ga2O3

Jn2O3

Tl2O3

Гидроксидлари

H3BO3

Al(ОH)3

Ga(ОH)3

Jn(ОH)3

Tl(ОH)3

Гидроксид ва оксидларининг асослик хоссаси чапдан ўнгга томон кучайиб боради.


2.БОР ВА УНИНГ БИРИКМАЛАРИ
Борнинг табиатда тарқалиши: бор асосан бирикма холида тарқалган бўлиб, улар қаторига: Na2B4O7*10H2O - бура, Na2H4O7*H2O - кернет, H3BO3*4H2O - сасолин. Борнинг ер пўстлоғидаги миқдори 5*10-4 ат %. Икки протон 10В (19,6%) ва 11В (80,40%) кўринишидан иборат.
Олиниши. Бор асосан металлотермия усули билан олинади:
B2O3 + 3Mg 3MgO + 2B
Металлотермик усул билан олинган бор унча тоза бўлмайди. Тоза холатдаги бор унинг бири кмаларини суюқлантириб электролиз қилиш усули билан олинади. Жуда тоза холдаги борни, буғ холатдаги борбромидни чуглатилган тантал сими иштирокида водород билан қайтариб бор олиш мумкин:
2BBr3+ 3H2 2B + 6НВr
Бундан ташқари, водородли бирикмаларини термик парчалаб ҳам эркин холдаги борни олиш мумкин:
В2Н6 2В + 3Н2
Хоссалари. Бор аморф ва кристалл модификацияга эга. Бор инерт модда, оддий шароитда факатгина фтор билан бирика олади. Қиздирилганда эса, хлор, бром ва олтингугурт билан раекцияга киришади. Борга суюлтирилган кислоталар таъсир этмайди. Қиздирилганда, концентранган сульфат, нитрат кислоталарда ва зар сувида эрийди:
2B + 3H2SO4конц 2H3BO3 + 3SO2
B + 3HNO3конц H3BO3 + 3NO2
3B + 3HNO3 + 6HCl H3BO3 + 3NO2 + 2BCl3 + 3H2
Оксидловчи моддалар иштирокида бор ишқорлар билан реакцияга киришади:
2В + 2NaOH + 2H2O 2NaBO2 + 3H2
Бор оксиди В2О3 нинг ҳосил бўлиши Гиббс энергияси юқори бўлганлиги туфайли (G298 = 1178 кДж/моль), бор қиздирилганда SiO2, P2O5, CO2 каби баркарор оксидлар билан ҳам реакцияга киришиб, кучли қайтарувчилик хоссаларини намоён қилади:
4B + 3SiO2 2B2O3 + 3Si
10B + 3P2O5 5B2O3 + 6P
Бирикмалари. Борнинг водородли бирикмалари боранлар деб аталади. Халқ хўжалигида кўп ишлатиладигани В2Н6 диборандир.
2ВВr3 + 6H2 B2H6 + 6HBr
Бороводород (боран) - лар жуда шиддатли реакцияга киришувчи моддалардир. Уларнинг кўпчилиги хатто очик ҳавода уз-узидан алангаланиб, катта иссиқлик ажратиб ёнади. Шу сабабли бу моддалар ракета ёкилгиси сифатида ишлатилади:
B2H6 + 3O2 B2O3 + 3H2O
B2H6+ 6H2O 2H3BO3+ 6H2
Диборан ишқорий ва ишқорий - ер металлари ва уларннинг гидроксидлари билан реакцияга киришади:
B2H6 + 2Na Na2[B2H6]
B2H6 + 2NaOH Na2[B2H4(OH)2] + H2
Диборан кислоталар билан босқичли алмашиниш реакцияларига киришади:
B2H6 + HCl B2 H5 Cl + H2
B2H5Cl + HCl B2H4Cl2 + H2 ва хаказо.
Диборан галогенлар борнинг галогенидларини ҳосил қилади. Бор галогенидлари аммиак ва ишқорий металлар галогенидлари билан бириклиб, комплекс бирикмалар ҳосил қилади:

B2H6 + 6Cl2 2BCl3 + 6HCl
B Cl3 + NH3 [B Cl3 * NH3]
B Cl3 + KCl K[BCl4]
Бор галогенидлари сув таъсирида яхши гидролизланади:
BCl3 + 3H2O H3BO3 + 3HCl
Бор оксиди ва борат кислотаси. Бор оксиди В2О3 ок кристалл модда борат кислотани сувсизлантириш натижасида ҳосил бўлади.

Н3ВО3 (НВО2)n Н2В4О7 В2О3


орто борат мета борат тетра бор
кислота кислота борат оксиди
кислота
Борат кислотага ишқор таъсир эттирганда полиборатлар, агар NaOH таъсир эттирилса, натрий тетраборат кристаллогидрати ҳосил бўлади:
4H3BO3 + 2NaOH + 3H2O Na2B4O7*10H2O
Бор тузларига кислота таъсир эттирганда борат кислота ҳосил бўлади:
Na2B4O7 + H2SO4 + 5H2O Na2SO4 + 4H3BO3
Борнинг кислородли бирикмалари асосан полимер тузилишли бўлиб, -В-О-В- боғлари молекуланинг асосий тузилишини белгилайди. Шунга асосан бор оксиди (B2O3)n таркибга мос келади. (B2O3)n жуда осонлик билан H2O молекулалари билан таъсирлашади. Буни гидратланиш реакцияси дейилади. (B2O3)n нинг гидратланиш реакцияси натижасида бор кислоталари - полиметаборат, полиортоборат ва ортоборат кислоталари ҳосил бўлади:
(B2O3)n (НВО2)3 Н5В3О7 Н3ВО3
Агар бор кислоталарини қиздирилса таркибидан сув чикиб кетиши натижасида юқоридаги реакция тескари йуналишда бориб (B2O3)n ҳосил бўлади.
Бу кислоталардан кўп ишлатиладигани орборат кислота - Н3BO3. Оддий шароитда ок рангли, кулга тегса ёгсимон из қолдирувчи, қават-қават тузилишли модда. Бу тузилиш Н3BO3 таркибидаги водород ва кислород атомларининг Н боғи ҳосил қилишига асосланган.
Аксарият борат кислоталари металлар билан турли таркибли тузларни ҳосил қилади. Улардан бири натрий тетраборат - Na2В4О7 бура тузидир. Бу туз сувда яхши эрийди. аниқроги гидролизланади:
Na2В4О7 + Н2О 2NaОН + Н2В4О7
ион холда В4О7-2 + Н2О Н2В4О7 + 2ОН- иккинчи босқичда:
Н2В4О7 + 5Н2О 4Н3ВО3. Бу туз эритмаси кучсиз асос (рН > 7) хоссасига эга бўлади.
Na2В4О7 га кучли кислоталар таъсир эттириб ортоборат кислота олинади:
а) Na2В4О7 + Н24 Na2SO4 + Н2В4О7
б) Н2В4О7 + 5Н2О 4Н3ВО3
Бура ҳосил қилиш учун бор кислоталари NaОН билан 2:1 нисбатда кайта ишланади: 4Н3ВО3 + 2NaОН Na2В4О7 + 7Н2О
Бура кўпинга металларни ковшарлашда, утга чидамли шишалар ва олишда ва аналитик кимёда моддалар анализида ишлатилади.

Download 101,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish