АЛЮМИНИЙ БИРИКМАЛАРИНИНГ ИШЛАТИЛИШИ
Алюминий оксиди Al2O3. Al2O3 табиатда кристалл холатда учрайди ва корунд деб аталади. Қум аралашган майда корунд жилвир дейилади. Озгина хром қўшимчаси бўлган корунд кристаллари екут деб аталади. Ёкут нихоятда қаттиқ тошдир, шунинг учун у соатсозликда ишлатилади.
Алюминий метали енгиллиги (2,7 г/см3) сабабли самолётсозликда, халқ хўжалигида уй-рузгор буюмлари ясашда; кимёвий жихатдан баркарорлиги туфайли кимёвий аппаратура, электр симлари, конденсатор тайёрлашда, алюминий фолгаси озиқ-овқат, фармацевтика сохасида ишлатилади.
Алюминийнинг энг мухим қотишмаси дюралюмин, таркиби 94% Al, 4% Cu, 0,5% Mg, Mn, Fe, Si - дан иборатдир.
Алюминий ва уннинг бирикмалари турли хил қотишмалар олишда, керамика, цемент ва шиша олишда, органик моддаларни синтез қилишда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |