6-mavzu. Tabiiy geografiyaning tamoyillari geografiya fani turli ko‘lamdagi hududlarni (geotizimlarni) o‘rganish davomida quyidagi tamoyillarga tayanishi va unga amal qilishi shartdir. Hududiylik tamoyili



Download 64,47 Kb.
bet12/12
Sana31.03.2022
Hajmi64,47 Kb.
#521581
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
4-мавзу гео кириш

Geografik bashorat va amaliyot
Fan - taraqqiyot poydevori. Bu isbot talab qilmaydigan haqiqat - aksioma. Ilmning asosiy maqsadi kundalik amaliyotga, aniqrog‘i, xalqlarning turmush farovonligani yaxshilashga xizmat qilishdir. Buning uchun xohlagan ko‘lamdagi xududni samarali tashkil qilish, uning tabiiy resurslaridan oqilona foydalanish va muhofaza qilish zarur. Shu bois geografik bashorat iqtisodiy-ijtimoiy hayot kelajagini tug‘ri tashkil qilish uchun juda muhim. Ilmiy izlanishlar esa kelajakni anglash va uni bashorat qilish imkomiyatini yaratadi. Bashorat kelajakni to‘g‘ri rejalashtirish va uni amalga oshirish yo‘llarini ochib beradi. Qayd qilish joizki, geografik bashoratlar ichida katta ko‘lamdagi tizimlarning bir bo‘lagi bo‘lgan kichik geotizimlar kelajakni bashoratlash ustuvor ahamiyatga ega. Ya’ni dunyoviy muammolarni hal qilishning kaliti kichik xududlarda mujassam. Chunki tabiatni ifloslaydigan, uni muvozanatini buzadigan jarayonlar, manbalar kichik hududlarda sodir bo‘ladi, Har bir kichik xudud samarali tashkil qilinsa, antropogen omil bilan bog‘liq bo‘lgan dunyoviy muammolarni bartaraf qilish imkoniyati tug‘iladi. "Kichkina kalit katta eshikni ochadi" degan hikmat bejiz aytilmagan. Demak, antropogen omil tufayli sodir bo‘lgan dunyoviy muammolar kalitini "osmondan" emas, еrdan qidirish kerak (Nazarov, 2006; Nazarov, Toshov, 2007).
Geografik bashorat pirovard natijada hududlarni oqilona tashkil qilish, ya’ni iqtisodiy, ijtimoiy rivojlanish kelajagi uchun xizmat qilishi kerak. Masalan, bozor munosabatlariga o‘tish davrini boshidan kechirayotgan mamlakatimizda uzoq muddatli istiqbolga mo‘ljallangan, strategik ahamiyatga ega bo‘lgan investitsiya loyihalari amalga oshirilmoqda


4-Mavzu: Tabiiy geografiyada foydalaniladigan metodlar.
Mavzu rejasi:



  1. Tabiiy geografiyada foydalaniladigan metodlarni tahlil qilish.

  2. Tabiiy geografiyada foydalaniladigan metodlarni qullashni o‘rganish.

  3. Tabiiy geografiyada foydalaniladigan metodlarni tadbiq etish.

Tabiiy geografiyaning azaldan qo‘llanilib kelayotgan tadqiqot metodlari-an’anaviy metodlar deyiladi, bular quyidagilardan





  1. Ekspeditsiya metodi-maqsadli tadqiqotlarni kompleks tadqiqotlar bilan qo‘shib olib boriladigan metod.



Ekspeditsiya yo‘nalishi

Ekspeditsiya
maqsadi

O‘rganiladigan ob’ekt

Ekspeditsiyaning
borishi

Ekspeditsiya
natija

1
















2
















...



















  1. Qiyoslash metodi-geografik voqealikning o‘ziga xosligini namoyon etuvchi bu metod, analoglar metodi-o‘xshashlik metodi ham deyiladi.






Qiyoslash (ob’ekt)

Qiyoslash (o‘xshashlik)

Qiyoslash (voqealik)

...











































  1. Kartografik metod-o‘rganilayotgan hududiy komplekslarni va komponentlarni haritalashtirish va xaritalarni tahlil etish metodi.




























































  1. Paleogeografiya metodi-o‘rganilayotgan geografik komplekslarni ular mavjud bo‘lgan hududning Petrografik-litogik, geomorfologik, paleontologik, paleoxaroratni izotoplar orqali aniqlash metodi, o‘simlik changlari orqali, arxeologiya ma’lumotlarni aniqlash yordamida joy geologiya o‘tmishini tiklash metodi.




























































  1. Geokimyoviy metod-landshaft va geokomplekslarni kimyoviy elementlar migratsiyasi yordamida o‘rganish metodi. Bu geografiya bilan kimyo analizidagi fanlararo metod hisoblanadi.

























































  1. Geofizik metod-landshaftshunoslik va tarmoq-fanlar-geomorfologiyada iqlimshunoslik, gidrologiya, okeanologiyada kompleks yoki geosistemalarda issiqlik-suv rejimini aniqlash, modda va energiya aylanma harakatini o‘rganish metodi.

























































  1. Distansiya metodlari- a) aerofotorasmlar orqali, radiolokatsiya, turli komponentlarning turlicha darajada yoritish yordamida THKlarni o‘rganish metodi b) kosmik fotorasmlardan foydalanib tadqiqot olib borish metodi. v) metorologiya va okeanografiyalar ko‘chma va vaqtincha radiozond, yerning meteorologiya yo‘ldoshlari, meteorologik raketalardan yuborilgan ma’lumotlaridan foydalanib tadqiqotlar olib boriladi.

























































  1. Matematik metodlar- a) statistik va ehtimolliy nazariyalarini qo‘llab komplekslarni o‘rganish metodlari b) modellashtirish-jarayon va komplekslarining modellarini ma’lum qonuniyatlarni qo‘llab yaratish orqali tadqiqot olib boriladi.






















































9.Indikatsiya metodlari- (lotincha in-dico - ko'rsatish) - har xil jarayonlarning holati va rivojlanish bosqichlarini kuzatish, aniqlash. O‘simlik relef ko‘rsatgichlarini o‘rganish orqali ma’lum qonuniyatlarni qo‘llab geosistemalarni tadqiq etish metodi.


























































Adabiyotlar:
1. Vaxobov X, Abdunazarov O’, Zaynutdinov, Yusupov R. Umumiy yеr bilimi. T., “Sharq”. 2005.
2. Soliеv A., Maxamadaliеv R. Iqtisodiy gеografiya asoslari. T.: “Univеrsitеt”, 1996.
3. BaratovP., SultanovaN. Umumiy yerbilimi. T.: “Info Capital Group”, 2019.
5-Мавзу. ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯНИНГ ТАМОЙИЛЛАРИ



  1. Ҳудудийлик тамойили.

  2. Мажмуалилик ва синтезлилик тамойили

  3. Тарихийлик тамойили

  4. Экологик тамойил

  5. Тасвирийлик ёки картографик тамойил

  6. Гуманитар тамойил (инсонпарварлик тамойили)

  7. Башоратлилик тамойили

География фани турли кўламдаги ҳудудларни (геотизимларни) ўрганиш давомида қуйидаги тамойилларга таяниши ва унга амал қилиши шартдир.

  1. Ҳудудийлик тамойили. Ҳар бир ҳудуд ўзига хос воқеликдир. Ҳар бир ҳудуд бошқасидан ўзининг табиий, иқтисодий-ижтимоий хусусиятлари билан бошқа жойлардан фарқланади. Кўлами катта бўлган ерларда эса фарқланиш ортиб боради. Ҳудудиинг табиий хусусиятлари фарқланар экан, унинг бағрида бунёд этилган иқтисодий-ижтиомий тизимлар ҳам фарқланади, Ушбу фарқланишларни тўлиғича бартараф қилиб бўлмайди. Мазкур фарқланишларни ўрганиш ва уларнинг моҳиятиии очиб бериш география фанининг "нони"дир, акс ҳолда география фани бўлмас эди. Шу боис ҳудудий ёнданшувсиз география фани йўқ, десак, ҳақиқатии айтган бўламиз.

САВОЛ: Қўйидаги худудлар бир-биридан қандай хусусиятлари билан бошқа жойлардан фарқланади?
1.Шарқий Европа-Ўрта Осиё ўлкаси (Табиий географик жиҳатдан)
2.Шимолий Африка-Амазония ўлкаси (Табиий географик жиҳатдан)
3.Жанубий Ғарбий Осиё - Жанубий Шарқий Осиё (Иқтисодий географик жиҳатдан)
2. Мажмуалилик ва синтезлилик тамойили, Бу худудий муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш демақдир. Ҳар бир ҳудуд, уни ташкил қилган унсурларнинг модда, энергия ва ахборот алмашинуви туфайли бир-бири билан боғланган бир бутун геотизимдир. Демак, геотизим мураккаб тузилишга эга бўлган географик борлиқдир. Уни ўрганиш ҳам мажмуали ёндашувни талаб қилади. "Тизимли ёндашувсиз география йўқ", десак тўғри бўлади, акс ҳолда тадқиқотлар географик моҳиятини йўқотади ва бир: ёқламаликка йўл қўйилади. Мажмуали ёндашув ҳудуднинг геологиясидан тортиб маънавиятигача, ҳатто келажак ривожланишигача бўлган муаммоларни қамраб олади ва синтез асосида якунланади. Шу боисдан ҳам "география - ҳудудлар фалсафаси", деган хулосага келиш бежиз эмас (Назаров, 2006).
Ҳудудийлик, мажмуалилик ва синтезлилик географиянинг бошқа фанларда бўлмаган нодир хусусиятларидан ҳисобланади.
САВОЛ: Ўзингизга маълум бўлган бирон бир табиий географик ўлкани мажмуали ёндашиб таҳлил қилиш.
3.Тарихийлик тамойили (Бу ўринда ҳудуднинг палеогеографик ривожланиш тарихи ҳам кўзда тутилади). География заминни ўрганса, тарих замонни ўрганади. Замину замон эса қўш бирликни ташкил қилади. "Тарих -ўтган кунлар географияси, география эса бугунги куннинг тарихидир" деган ҳикматли ибора бор. Ҳудудлар ҳам тарихий давр давомида ўзгаради. Табиатда тиним йўқ. Бу диалектик қонун. Табиат доимо ҳаракатда, ўзгаришда, ривожланишда. Тарих - ўтмишнинг ойнаси, келажакнинг устозидир, дейилади. Машҳур палеогеограф, академик К.К.Марков: "Географлар ўтмишни ҳозирги давр учун ўрганади, геологлар эса ўтмиш учун ўрганади" ёки "Ер юзасинииг ўтмиши географлар учун, унинг ҳозирги манзарасини билиш учун калитдир", -деб таъкидлаган эди (Марков, 1986, 114-115-бет.)
Масалан, Зарафшон дарёсининг дельтасида жойлашган чўл-яйлов ландшафтларининг асосий майдонлари қум-шағилли аллювиал ётқизиқларидан иборат. Булар қуйи, ўрта ва қисман юқори тўртламчи даврда тўпланган. Ҳозирги кунда бу ерларда Палео-Зарафшон тармоқларининг қуруқ ўзанлари сақланиб қолган, холос. Мазкур палеогеографик ҳақиқатни билмай туриб ушбу ландшафтлар негизини ва келажагини башорат қилиб бўлмайди. Худди шундай тарихий ёндашув иқтисодий-ижтимоий тизимларни ўрганиш ва уларни оқилона ташкил қилиш учун ҳам зарур. "Тарихий хотирасиз келажак йўқ" деган иборанинг моҳияти ҳам шу хулосани тақозо қилади.
САВОЛ: Тарихи даврлар мобайнида ўзгарган ландшафтларга мисоллар келтиринг.
4. Экологик тамойил. Экология атамаси илк бор 1866 йилда немис зоологи Эрнест Геккель томонидан фанга киритилган бўлиб, дастлаб бу атама физиологик мазмунга, яъни тирик организмлар билан муҳит ўртасидаги муносабатларни билдирган. Ўтган асрлар давомида ушбу тушунчанинг мазмун-моҳияти такомиллашди, ўзгарди ва ижтимоийлашиб келди. Ҳозирги даврда экология кўп тармоқли, мажмуали фанга айланди. Ҳар бир фан мутахассиси ўз соҳасининг экологидир. Бу ўринда географ - ҳудудлар экологи деса, ўринли бўлади. Одатда ҳудудлар маҳаллий, минтақавий, глобал, маъмурий, миллий кўламда ва мазмунда бўлади. Бунда географиянинг мажмуали фан эканлиги ва мажмуали, синтезли ёндашув усуллари асқотади. Ҳудудлар доирасида олиб борилган географик тадқиқотлар экологик чиғириқдан ўтказилмоғи лозим. Бундай "тадқиқотлар бевосита геоэкологик тадқиқотлар сирасига киради. Ҳудудлар ёки геоэкологик тадқиқотлар ҳудудни ташкил қилган табиий ва иқтисодий-ижтимоий компонентлар ва энг асосийси инсон манфаатларига қаратилмоғи лозим. Ҳудудларда соғлом муҳит яратилмас экан, ундаги борлиқни асл ҳолда асраб-авайлаб бўлмайди.
САВОЛ: ҳудудлар маҳаллий, минтақавий, глобал, маъмурий, миллий кўламда бўлади. Шу берилган ҳудудлар бўйича экологик холатини баҳоланг.
5. Тасвирийлик ёки картографик тамойил. Ўз вақтида машҳур иқтисодий-географ Н.Н.Баранский: "Карта-географиянинг иккинчи тили", -деб айтган эди. Ушбу хулосани бугунги кунда "Карта - ҳақиқат ойнаси" деса, тўғри бўлади (Назаров, Ҳалимова, 2011). Карта ҳудудларнинг кичрайтирилган нусхаси бўлиб, ҳудудлардаги ўзига хос нарса, ҳодиса ва жараёнлар моҳиятини очиб бериш имкониятига эга. Ҳар қандай географик тадқиқот ўзининг картографик тасвири билан якун топмоғи лозим. Ана шунда географик карталар ҳақиқат ойнаси ҳамда илмий-маърифий асар сифатида кундалик амалиётга хизмат қилади.
САВОЛ: Мавзули хариталардан бирини таҳлил қилинг.
6.Гуманитар тамойил (инсонпарварлик тамойили).
Мамлакатимизда жадал суръатлар билан амалга оширилаётган ислоҳотлар аввало ким учун? Албатта, энг аввало инсон манфаатлари учун. Географик тадқиқотлар инсоннинг кундалик ҳаёти, унинг иқтисодий-ижтимоий, маънавий дунёсини юксалтиришга қаратилмоғи лозим.
Н.Н.Баранский (1881-1963) ўз вақтида "инсонсиз география"га ашаддий қарши бўлиб, "инсонни унутибмиз!" деб афсусланган эди. Географик тадқиқотлар энг аввало кишиларнинг кундалик ҳаётини яхшилашга қаратилгандагина тўғри йўналишга эга бўлади.
САВОЛ: Аҳоли географияси, тиббиёт географияси, хизмат кўрсатиш соҳалари географияси ва бошқа инсонга таълуқли бўлган географиянинг тармоқларини таҳлил қилинг.


7. Башоратлилик тамойили. Башорат-юнонча ргогносис сўзидан олинган бўлиб, олдиндан кўриш, олдиндан айтиш деган маънони билдиради. Башоратлаш ҳамма фанларга тегишли. Чунки борлиқ доимо ҳаракатда, ўзгаришда ва ривожланишда. Ҳатто инсон онги, тафаккури ҳам доимо ўзгаришда, такомиллашувда. Шу боис жамият, инсон башоратга эҳтиёж сезади, яъни келгусида рўй бериши мумкин бўлган ўзгаришларни билишга интилади.
Географик башорат бу турли кўламдаги ҳудудларда турли муддатларда рўй бериши мумкин бўлган ўзгаришни олдиндан билишдир. Географик башорат тармоқ соҳалар бўйича ва ниҳоят комплекс, яъни ҳамма соҳаларни қамраб олган умумгеографик мазмунга эга бўлади. Бундай башоратлар ҳудудларни оқилона ташкил қилиш учун тузиладиган режалар, инвестицион лойиҳалар учун илмий асос бўлиб хизмат қилади.
География фанининг интеграцион ва синтез қудрати башоратлаш учун бошқа фанларга нисбатан қулай имкониятларга эга. Келгусида башоратлаш география фанининг энг устувор йўналишларидан бири бўлмоғи лозим. Бу эса ўз навбатида фаннинг амалий аҳамиятини оширади ва унинг ижтимоий нуфузини мустаҳкамлайди.
САВОЛ: Башоратлаш географияси фанига оид энг устувор йўналишларидан бирини таҳлил қилинг.
Download 64,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish