6-боб липидлaр aлмaшинуви


Ёғ кислоталари синтези учун водороднинг асосий манбалари



Download 3,93 Mb.
bet20/35
Sana22.02.2022
Hajmi3,93 Mb.
#86074
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35
Bog'liq
6-bob. Lipidlar almashinuvi.

Ёғ кислоталари синтези учун водороднинг асосий манбалари
Пальмитин кислота биосинтезининг ҳар бир циклида 2 қайтарилиш реакцияси содир бўлади, бунда водород донори вазифасини кофермент НАДФН бажаради. НАДФ + қайтарилиши қуйидаги реакцияларда боради:

  • глюкоза катаболизми пентозофосфат йўли оксидланиш босқичидаги дегидрирланиш;

  • малатнинг малик-ферменти билан дегидрирланиши;

  • изоцитратнинг цитозолдаги НАДФга боғлиқ дегидрогеназа билан дегидрирланиши.

Ёғ кислоталар синтезининг бошқарилиши
Ёғ кислоталар синтезини бошқарувчи фермент — ацетил-КоА-карбоксилаза. Бу фермент бир неча усуллар билан бошқарилади.
Фермент суббирликлари комплексининг ассоциация/диссоциацияси. Ацетил-КоА-карбоксилаза фаол бўлмаган шаклда бир неча комплекслардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири 4 суббирликдан ташкил топган. Ферментнинг активатори — цитрат; у суббирликларнинг йиғилишини стимуллайди, натижада ферментнинг фаоллиги ортади. Ингибитор — пальмитоил-КоА; у комплексни диссоциациялайди ва ферментнинг фаоллигини пасайтиради.
Ацетил-КоА-карбоксилазанинг фосфорилланиш/дефосфорилланиши. Постабсорбтив ҳолат ёки жисмоний ишда глюкагон ва адреналин аденилатциклаза системаси орқали протеинкиназа Ани активлайди ва ацетил-КоА карбоксилаза суббирликлари фосфорилланишини стимуллайди. Фосфорилланган фермент фаол эмас, шунинг учун ёғ кислоталари синтези тўхтайди. Абсорбтив даврда инсулин фосфатазани фаоллайди, ва ацетил-КоА карбоксилаза дефосфорилланган ҳолатга ўтади. Сўнгра цитрат таъсирида фермент протомерларининг полимерланиши содир бўлади ва у фаолланади. Ферментни фаоллашдан ташқари цитрат ёғ кислоталари синтезида бошқа вазифани ҳам бажаради. Абсорбтив даврда жигар ҳужайралари митохондриясида цитрат тўпланади, унинг таркибида ацетил қолдиғи цитозолга транспорт қилинади.
Ферментлар синтезининг индукцияси. Узоқ муддат углеводга бой ва ёғлар кам бўлган овқат истеъмол қилиш инсулин секрециясини оширади, у ўз навбатида ацетил-КоА-карбоксилаза, ёғ кислоталар синтазаси, цитратлиаза, изоцитратдегидрогеназа ферментлари синтези индукциясини стимуллайди. Натижада углеводларни кўп истеъмол қилиш глюкоза катаболизми маҳсулотларини ёғларга айланишини тезлаштиради. Очлик ёки ёғларга бой овқатланиш ферментлар, ўз навбатида ёғлар, синтезини пасайишига олиб келади.

Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish