6-боб липидлaр aлмaшинуви



Download 3,93 Mb.
bet1/35
Sana22.02.2022
Hajmi3,93 Mb.
#86074
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
6-bob. Lipidlar almashinuvi.


6-БОБ
ЛИПИДЛAР AЛМAШИНУВИ

«Липидлар» термини умумий физик хусусияти – гидрофоб, яъни сувда эримайдиган, моддаларни ўз ичига олади. Тузилиши бўйича улар турли туман бўлиб, умумий кимёвий тузилиш белгилари йўқ. Липидлар кимёвий тузилиши ва умумий биологик хусусиятлари ўхшаш молекулаларни ўз ичига олган синфларга бўлинади.


Организмдаги липидларнинг асосий қисмини энергия сақловчи ёғлар – триацилглицероллар ташкил этади. Ёғлар асосан тери ости ёғ қаватида сақланади ва иссиқликни сақлаш, механик ҳимоя вазифаларини бажаради.
Фосфолипидлар — липидларнинг катта синфи, амфифиллик хусусиятини берувчи фосфат кислота қолдиғи сақлаганлиги учун шундай номга эга. Фосфолипидларнинг бу хусусияти мембрана қўш қаватининг шаклланиши ва уларга оқсилларнинг ботиб туришида аҳамиятга эга.
Стероидлар, ҳайвонот оламида холестерол ва унинг унумлари сифатида намоён бўлиб, турли-туман вазифаларни бажарадилар. Холестерол — мембраналарнинг муҳим таркибий қисми ва гидрофоб қават хусусиятларини бошқарувчи молекуладир. Холестерол ҳосилалари (ўт кислоталари) ёғларни ҳазмланиши учун зарурдир. Холестеролдан синтезланувчи стероид гормонлар энергетик, сув-туз алмашинувлари, жинсий функцияларни бошқаришда қатнашадилар. Стероид гормонлардан ташқари липидларнинг кўпчилик унумлари бошқарувчилик вазифаларини бажариб, жуда кам концентрацияларда гормонлар каби таъсир этадилар. Масалан, тромбоцитфаоллаштирувчи омил — ўзига хос структурали фосфолипид — 10-12 М концентрацияда тромбоцитлар агрегациясига кучли таъсир этади; барча турдаги ҳужайраларда ишлаб чиқариладиган полиен ёғ кислоталари унуми бўлган эйкозаноидлар 10-9 М дан юқори бўлмаган концентрацияларда турли биологик таъсирларни вужудга келтиради. Юқорида келтирилган мисолларга кўра, липидлар кенг биологик таъсирга эгадир.
Липидлaр оргaнизмдa муҳим вaзифaлaрни бaжaрaди:

  1. Биомeмбрaнaлaрнинг aсосий тaркибий қисмини тaшкил этaди.

  2. Биологик мeмбрaнaлaр ўткaзувчaнлигини тaъминлaйди.

  3. Нeрв импульслaрини ўткaзишдa иштирок этaди.

  4. Ҳужaйрaлaрaро контaктни тaъминлaшдa иштирок этaди.

  5. Оргaнизмдa энeргeтик зaҳирa вaзифaсини ўтaйди.

6. Оргaнизмгa ёғдa эрувчи витaминлaрнинг тушиши вa улaрнинг ўзлaштирилишини тaъминлaйди.
Инсон тўқималарида турли синф липидларининг миқдори кескин фарқланади. Ёғ тўқимасида ёғлар қуруқ оғирликнинг 75 % гача бўлади. Нерв тўқимасида липидлар қуруқ оғирликнинг 50 %гача бўлиб, уларнинг асосий қисмини фосфолипид ва сфингомиелинлар (30 %), холестерол (10 %), ганглиозид ва цереброзидлар (7 %) ташкил этади. Жигарда меъёрда липидларнинг умумий миқдори 10-13 %дан ортмайди.
Липидлар алмашинувининг бузилиши кўп касалликларнинг ривожланишига олиб келади, лекин инсонлар ўртасида улардан кенг тарқалгани иккита – семизлик ва атеросклероз.
Турли синф липидлар тузилиши ва функциялари бўйича кескин фарқланади. Кўпчилик липидлар таркибида глицерол, холестерол билан мураккаб эфир боғи орқали ёки амид боғи орқали аминоспирт – сфингозин билан боғланган ёғ кислоталар сақлайди.

Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish