6-боб липидлaр aлмaшинуви


церамид – глюкоза – галактоза – галактоза – N-ацетилгалактоза



Download 3,93 Mb.
bet6/35
Sana22.02.2022
Hajmi3,93 Mb.
#86074
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
6-bob. Lipidlar almashinuvi.

церамид – глюкоза – галактоза – галактоза – N-ацетилгалактоза
Цереброзид ва глобозидлар нейтрал сфинголипидлардир, чунки улар зарядланган гуруҳлар сақламайдилар.
Сульфатидлар. Цереброзид таркибига кирувчи моносахарид учинчи углерод атомидаги гидроксил сульфат кислота қолдиғини боғлаши, яъни сульфатланиши, мумкин. Бунда кислота хусусиятига эга бўлган сульфатидлар ҳосил бўлади:

рНнинг физиологик қийматларида сульфатланган углевод қолдиғи манфий зарядга эга. Миядаги 25 %га яқин цереброзидлар сульфатланган унумлардир. Кўп миқдорда сульфатидлар миянинг оқ моддасида бўлади.
Ганглиозид — энг мураккаб тузилишга эга бўлган липидлардир. Улар бир неча углевод қолдиқларини сақлайдилар, улар орасида N-ацетилнейрамин кислота учрайди. Нейрамин кис­лота 9 углерод атомидан иборат углевод бўлиб, сиал кислоталар гуруҳига киради.
Ганглиозид Сm2 қуйидаги кўринишга эга:
Церамид — глюкоза — галактоза — N -ацетилгалактозамин
N -ацетилнейрамин кислота
Ганглиозидлар эритроцитлар, гепатоцитлар, талоқ ҳужайралари ва бошқа аъзоларнинг плазматик мембраналарида учрайди. Ганглиозидларнинг асосий вазифаси уларнинг ҳужайралараро контакти билан белгиланади. Баъзи ганглиозидлар қатор бактериал токсинларнинг ўзига хос рецепторлари ҳисобланади.
Стероидлар
Стероидлар — циклопентанпергидрофенантрен конденсирланган циклик тизимининг қайтарилган унумларидир.
Инсон организмидаги асосий стероид – холестерол, бошқа стероидлар унинг унумларидир. Ўсимлик, қўзиқорин ва замбуруғлар холестеролни синтезламайди, лекин одам организмида ўзлаштирилмайдиган турли фитостерол ва микостеролларни ҳосил қилади. Бактериялар стероидларни синтезлай олмайдилар.
Холестерол мембрана таркибига киради ва унинг биқават структураси қаттиқлигини оширади. Холестеролдан ўт кислоталари, стероид гормонлар ва витамин Д3 синтезланади. Холестерол алмашинувининг бузилиши атеросклероз ривожланишига олиб келади.
Холестерол 4 конденсирланган, А, В, С, D лотин ҳарфлари билан белгиланган, халқадан иборат, тармоқланган ён занжирида 8 углерод атоми 17 ҳолатда, 2 “ангуляр” метиль гуруҳи (18 ва 19) ва 3-ҳолатда гидроксил гуруҳи жойлашган:

Гидроксил гуруҳнинг мавжудлиги холестеролни спиртларга киритишга имкон беради, шунинг учун унинг тўғри кимёвий номи «хо­лестерол», лекин тиббий адабиётларда кўпинча «холестерин» атамаси ишлатилади.
Гидроксил гуруҳга мураккаб эфир боғи орқали ёғ кислоталарнинг бирикиши холестерол эфирларини ҳосил бўлишига олиб келади:



Этерифицирланмаган шаклда холестерол турли ҳужайралар мембраналари таркибига киради. Холестеролнинг гидроксил гуруҳи сув тарафга қараган, молекуланинг қаттиқ гидрофоб қисми мембрананинг ички гидрофоб қаватига ботган.
Қонда холестеролнинг 2/3 қисми этерифицирланган шаклда ва 1/3 қисми — эркин холестерол шаклида бўлади. Баъзи ҳужайраларда, масалан жигар, буйрак усти безининг пўстлоқ қисми, жинсий безларда холестеролнинг эфири унинг деполанувчи шакли ҳисобланади. Бу деполардаги холестерол ўт кислоталар ва стероид гормонлар синтези учун ишлатилади.

Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish