6-боб липидлaр aлмaшинуви


Гиперхолестеролемия. Алиментар омилларнинг гиперхолестеролемия ривожланишидаги роли



Download 3,93 Mb.
bet28/35
Sana22.02.2022
Hajmi3,93 Mb.
#86074
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35
Bog'liq
6-bob. Lipidlar almashinuvi.

Гиперхолестеролемия. Алиментар омилларнинг гиперхолестеролемия ривожланишидаги роли
Катта одамлар қонида холестерол миқдори 200±50 мг/дл (5,2±1,2 ммоль/л) бўлиб, ёш улғайган сари ортади. Қонда холестерол концентрациясининг меъёрдан ортиши гиперхолестеролемия деб аталади.
Гиперхолестеролемия кўпинча холестеролнинг, шунингдек углевод ва ёғларни, овқат билан кўп миқдорда қабул қилинганда ривожланади. Гиперкало­рияли овқатланиш — гиперхолестеролемия ривожланишининг тарқалган омилларидан биридир, чунки холестерол синтези учун фақат аце­тил-КоА, АТФ ва НАДФН зарурдир. Бу субстратларнинг барчаси глюкоза ва ёғ кислоталари оксидланганда ҳосил бўлади, шунинг учун овқат таркибий қисмларининг кўп миқдорда қабул қилиниши гиперхолестеролемия ривожланишига олиб келади. Меъёрда холестеролнинг овқат билан қабул қилиниши жигарда холестерол синтезини пасайтиради, лекин ёш катта бўлгани сари бошқаришнинг самарадорлиги кўп инсонларда пасаяди.
ЗПЛП рецепторининг гени: тузилиши ва мутация турлари
Атеросклероз ривожланишига мойилликда ирсий омиллар муҳим роль ўйнайди. ЗПЛП рецептори гени тузилишида мутациялар жуда кўп учрайди.
ЗПЛП рецептори гени 19-хромосомада жойлашган ва 18 экзондан иборат. Турли гуруҳ экзонлар бу оқсил таркибидаги турли доменларни кодлайди. Бу гендаги мутациялар 4 синфга бўлинган.
1-синф мутациялар энг кенг тарқалган бўлиб, рецепторнинг тўлиқ бўлмаслигига олиб келади; 2-синф мутацияларда рецептор синтезланади, лекин ҳужайра юзасига ташила олмайди; 3-синф мутацияларда рецептор ҳужайра юзасига ташилади, лекин ЗПЛПни боғламайди; 4-синф мутацияларда рецептор ЗПЛП билан боғланади, лекин эндоцитоз содир бўлмайди. ЗПЛП рецепторлари тузилишидаги барча турдаги мутациялардаги ўзгариш гиперхолестеролемияга олиб келади, чунки ЗПЛП ҳужайрага кирмайди ва ЗПЛП таркибида холестерол қонда тўпланади.
Оилавий гиперхолестеролемия
ЗПЛП рецептори ёки у билан боғланадиган апо В-100 оқсилининг нуқсони кенг тарқалган ирсий касаллик – оилавий гиперхолестеролемияга олиб келади. Бу аутосом доминант касалликнинг сабаби ЗПЛП рецептори генидаги нуқсонлар ҳисобланади. Битта нормал ген, бошқаси нуқсонли гетерозиготалар инсонларда 1:500 нисбатда учрайди, Африканинг баъзи миллатларида бу нисбат 1:100 тенг. Гетерозиготаларда ҳужайра юзасидаги ЗПЛП рецепторларининг сони икки маротаба камайган, плазмадаги холестерол концентрацияси эса икки маротаба кўпаяди. 35-40 ёшда қонда гетерозиготаларда холестерол концентрацияси 400-500 мг/дл, бу атеросклерозга ва миокард инфаркти ёки инсультдан ўлимга олиб келади. Гомозиготалар жуда кам учрайди — 1:1 000 000 одамларда. Бундай беморлар қонида холестерол ва ЗПЛП миқдори илк болалик даврида 5-6 маротаба кўп бўлади. ЗПЛП фагоцитоз йўли билан макрофагларга ютилади. ЗПЛПдаги холестерол ва бошқа липидларни кўп сақлаган макрофаглар тери ва ҳатто бойламларда тўпланиб, ксантомаларни ҳосил қилади. Шунингдек, холестерол артерия деворларида ҳам тўпланиб, атеросклеротик пилакчалар ҳосил қилади. Бундай болалар шошилинч ёрдам муолажаларисиз 5-6 ёшда нобуд бўладилар. Касалликнинг бундай шаклини даволаш қондан плазмаферез ёрдамида ЗПЛПни олиб ташлаш, энг радикал даволаш эса – жигар трансплантацияси усули билан олиб борилади. ЗПЛП рецепторларини меъёрда сақлаган донор жигари қонда холестерол миқдорини сезиларли даражада камайтиради ва атеросклероздан барвақт ўлимнинг олдини олади.
ЗПЛП рецепторлари генетик нуқсонларидан ташқари гиперхолестеролемиянинг, демак атеросклерознинг ҳам сабаблари бўлиб апо В-100 тузилишидаги ирсий нуқсонлар, шунингдек комбинирланган гиперлипидемияда апо В-100 синтези ёки секрециясининг ортиши ҳисобланади, бунда қонда холестерол ва триацилглицерол концентрацияси кўп бўлади.
Атеросклероз ривожланишининг омиллари:
a) aниқлaнгaн омиллaр: дислипопротeинeмия, гипeрxолeстeринeмия, aртeриaл гипeртeнзия (юқори қон босими), чeкиш;
б) тaxмин қилинaётгaн омиллaр: сeмизлик, эмоционaл ҳaяжонлaниш, кaмҳaрaкaтлилик, ирсий омил вa бошқaлaр.
в) мумкин бўлган омиллар: семизлик, гиподинамия

Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish