5-мавзу: Илк ўрта асрлар ўзбек давлатчилиги: ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёт



Download 0,57 Mb.
bet1/16
Sana22.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#110421
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
3-мавзу


3-мавзу: V-ХII асрларда ўзбек давлатчилиги ва ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёт. IX-XII асрларда Ўрта Осиё халқлари ҳаётида юз берган уйғониш даври. Фан ва маданиятнинг юксак равнақи
Режа:
1. V -VIII асрларда ўзбек давлатчилиги ва ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаёт
2. Ўрта Осиёни Араб халифалиги томонидан забт этилиши.
Араб халифалигига қарши халқ ҳаракатлари.
3. IХ-ХII асрларда ўзбек давлатчилиги: сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаёт
IX-XII асрларда маданий юксалишнинг шарт-шароитлари
1. V - VIII асрларда ўзбек давлатчилиги ва ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаёт. Хионийлар давлати. IV аср ўрталарида Ўрта Осиёга шимоли-шарқ (Еттисув ва Шарқий Туркистон)дан келган кўчманчи чорвадор хионийларнинг ҳужуми бошланади. Хионийлар қадимги туркий ҳунну қабилаларига қон-қариндош бўлган, шу боисдан Ғарб муаррихлари уларни эфталийлар («оқ ҳуннлар») деб атайди.
Хионийларнинг Грумбат исмли подшоҳи бўлган. Мил. 353 йилда хионийлар Суғдга бостириб киради. Сўнгра улар Эронда ташкил топган ва ўз тазйиқини муттасил Ўрта Осиёда кучайтира бораётган Сосонийлар давлати билан тўқнашади. Жангда Сосонийлар шоҳи Шопур II хионийлардан енгилади.
IV асрнинг 60-йиллари охири ва 70-йиллари ўртасида шоҳ Шопур II бошлиқ Со­сонийлар Амударё ҳавзасига икки мар­та бостириб келади. Ҳар икки сафар ҳам улар катта талафот кўриб хионийлардан енгилади. Шундай қилиб, IV асрнинг 70-йилларида хионийлар Ўрта Осиёда узил-кесил ҳукмронликни ўрнатишга муваффақ бўладилар. Сирдарё бўйларидан то Амударёга қадар чўзилган кенг майдонда хионийларнинг кучли давлати қарор топади. Бу давлат 120 йилдан ортиқ мавжуд бўлди.
Кидарийлар давлати. V асрнинг 20-йилларида Шарқдан Сирдарё ва Орол бўйлари орқали Хоразм ҳамда Амударё ҳавзасига яна бир кўчманчи чорвадор аҳоли — тохарлар кириб келади. Тохарлар I—IV асрларда Кушон подшолиги таркибида бўлиб, Кидар исмли ҳукмдор уларга йўлбошчи эди. Шу боисдан манбаларда улар кидарийлар номи билан тилга олинади. Тез орада кидарийлар Амударё ҳавзаси ҳамда ғарбий ва жанубий Суғд ерларини ишғол қилиб, Хионийлар давлатининг жанубий қисмида ўз ҳукмронлигини ўрнатади. Амударёнинг сўл томонида жойлашган Балх шаҳри эса бу янги давлатнинг пойтахти бўлди. Шубҳасиз, Кида­рийлар давлатининг географик ҳолати ўз-ўзидан уни икки йирик давлат — Со­сонийлар ва Хионийлар давлатлари ўртасида қалқонга айлантирди.
Афтидан кидарийлар хионийлар билан иттифоқчи сифатида ҳаракат қилган ва ўз тажовузларини Хуросонга томон кенгайтиришга интилган. V асрнинг 60-йилларига қадар улар Сосоний шохларининг Шарқдаги асосий душмани бўлиб қолган. Марв воҳасида кидарийлар билан Со­сонийлар шоҳи Бахром Гўр (Варахран V) ўртасида содир бўлган жангда шоҳнинг қўли баланд келиб, ўз душмани устидан ғалаба қозонади. Бу воқеадан сўнг кидарийлар мамлакати билан Сосонийлар давлати ўртасида чегара белгиланиб, Таликон яқинида тошдан чегара минораси ўрнатилади. 456 йилдаги жангда ки­дарийлар катта талофат бериб, Сосонийлардан енгилгач ўзларини қайта ўнглаб ололмаганлар. Айни шу вақтда улар шимолдан Ўрта Осиёга томон силжиган яна бир кўчманчи чорвадор аҳоли—эфталийлар билан тўқнашади. Натижада кидарийлар жанубга—Шимолий Ҳиндистон то­мон чекинишга мажбур бўлади. Ҳиндистондаги Гупта давлатини ўзига бўйсундириб, у ерда 75 йил ҳукмронлик қилишади.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish