7- мавзу: Диалектика – илмий билишнинг мантиқий – методологик асоси.
Режа:
1. Диалектика - оламни чуқур, атрофлича билиш усули.
2. Диалектик тафаккурлашнинг асосий қонунлари.
3. Диалектика қонун ва категориялари – илмий изланишнинг методологик асоси.
1-масала . “Диалектика” сўзи эпистемалогиясига кўра юнонча суҳбат, мунозара қилиш деган маъноларини англатиб, қадимда суҳбатлар, мунозаралар, баҳслаш, ҳақиқатни очиш йўли ва усули тарзда талқин қилинган.
Диалектика ҳақидаги фалсафий билимлар ривожланиб бориши билан унинг мазмуни ҳам бойиб борди. Диалектика борлиқдаги барча нарсалар, ходисалар, жараёнлар ўзаро алоқада, боғланишда, ўзгаришда ва ривожланишда, деб талқин қилувчи таълимот сифатида эътироф этилди.
Диалектика атамасини Сократ биринчи бўлиб қўллаган, у диалектикани майевтика (ҳарф яратиш санъати) билан таққослаган. Гераклит (умумий ўзгарувчанликнинг универсаллиги), Зенон (апориялар), Демокрит (атомлар мавжудлиги ва ҳаракати), Аристотел (ўзгарувчанлик муаммосини тараққиёт омили, зиддиятлар, инкор, ворислик) лар диалектиканинг тараққиётига катта хисса қўшди.
Кант, Фихте, Гегегльлар ўз қарашларида янги замон диалектикасини ривожлантиришди. Диалектикани тараққиётнинг умумий назарияси сифатида Гегел асослаб берган. У Аристотелдан кейин диалектикани фан даражасига кўтарди.
Диалектикага қуйидагича таъриф берилади: Диалектика ўз қонун ва категорияларининг абстракт умумлаштирилган яхлит назарий системаси сифатида моддий ва маънавий дунёнинг энг умумий универсал системали ривожланиш жараёнининг инсон тафаккуридаги яхлит, энг чуқур моҳият томонидан олинган инъикосидир.
Диалектиканинг асосий тамойилларини - абадий ва азалий узликсизлик, доимий алоқадорлик, вақтнинг орқага қайтмаслиги ва воқеаларнинг кетма – кетлиги тарзидаги боғланишлар, ривожланиш ва тараққиёт, оламнинг ранг–баранглиги ва уйғунлиги ташкил қилади.
Нарсаларнинг тафаккурдаги инъикосларини уларнинг ўзаро алоқасида, ўзгаришида, ҳаракатида пайдо бўлиши ва йўқолиши жараёнида олиниши диалектика учун хосдир.
Диалектик тафаккур ихчам, харкатчан, ўзгарувчан тушунчалардан фойдаланиш орқали оламдаги нарса ва ҳодисалар тараққиётининг қонуниятларини инсон онгида акс эттиради.
Маълумки, мантиқий категориялар табиати ҳақида гап кетганда, ўзаро зид икки хил қараш мавжуд: метафизик ва диалектик. Метафизиклар категорияларни ўзгармайдиган, қандай бўлса, шундай холда қотиб қолган тушунчалар сифатида талқин қиладилар. Улар категорияларнинг ўзаро бири иккинчисига ўтиши, ўзининг зидига айланиши мумкинлигини тан олмайдилар. Ҳолбуки, тараққиётга мос равишда кишиларнинг ўзлари, ўз ҳаётларига мувофиқ равишда турли тушунчалар, ғоялар, категорияларни ҳам яратадилар. Лекин бу жараёнлар ўзгарар, бошқаларига айланар экан, категориялар худди улар каби абадий эмас, балки ўз моҳиятларига кўра ўткинчи ва тарихий ходисалардир.
Тарққиёт жараёнида авлодлар, даврлар, сиёсий тузимлар, умумман ижтмоий воқеа ва ҳодисалар ўз –ўзидан автоматик тарзда содир бўлиб, ном нишонсиз юқолиб кетмайди. Балки уларнинг барчаси инсонлар ўртасидаги ўзаро алоқа ва муносабатларнинг ҳосиласи, ижтимоий жараёнларнинг натижаси, бирор сабабнинг оқибати сифатида намоён бўлади. Бир давр иккинчисининг ўрнига, бир авлод олдингисидан кейин, бир воқеа бошқасининг ортидан содир бўлиб туради.
Диалектик тафаккур оламдаги нарсалар ва уларнинг фикрий инъикосларини узвий бирликда олиб қарайди. Бу тафаккурга кўра, нарсалар ва уларнинг мантиқий образлари бўлган тушунчаларнинг боғлиқлиги, билишнинг табиий ҳаракат шакли бўлиб, бунда субъектив билимлар объектив оламнинг инъикоси сифатида намоён бўлади.
Диалектик тафаккур усулининг муҳим принципларидан бири, нарсаларни, уларнинг табиий ҳаракати ва ривожланиши жараёнида холисона ва илмий таҳлил қилишдир. Бу усулнинг илмий билиш борасидаги асосий талаблари қуйидагиларда кўринади: биринчидан, ҳар қандай нарса ёки ҳодисани ўрганишда ҳамма томон ва боғланишларни, шунингдек, унинг бошқа нарсалар ва ҳодисалар билан ўзаро муносабатларини хисобга олиш зарур. Бу абстракт талаб эмас, балки реал воқеликдаги нарсалар бир биридан ажралган, алоҳида холда бўлмасдан, балки бир –бири билан мустаҳкам ўзаро боғланишларда мавжуд бўлади ва бир –бирини тақозо қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |