5-мавзу: Фан методологиясида тафаккур услуби муаммолари



Download 165 Kb.
bet2/14
Sana20.06.2022
Hajmi165 Kb.
#685507
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
3-dars tafakkur

2-масала. Илмий тафаккур услуби бутун бир илмий йўналишни, йирик тадқиқод соҳасини тавсифлашда қўлланилади.

Мавжуд илмий принциплар, назариялар ҳамда ўтмишда тўпланган профессионал тажриба ёрдамида янги эришилган билимларни акс эттириш ва англаб олиш – барча илмий тафаккур услубига хос асосий белгидир. Чунончи, тиббий тафаккурда бемор касаллигининг белгиларини акс эттириш ва англаб олиш, даволанишнинг оптимал йўлларини белгилаш, мавжуд тиббий билимлар системаси ва врачлик тажрибаси ёрдамида замонавий тиббий техникани қўллаш орқали амалга оширилади.

Фаннинг ҳар бир соҳасида муқаррар тарзда назариялар, принциплар системаси мавжуд, улар орқали одамларни ўраб турган воқеликдаги нарса ва ходисалар ҳамда уларнинг ривожланиш қонуниятлари тўғрисида эришилган янги билимлар акс эттирилади. Ўзининг турли – туманлиги, хусусиятларининг бойлиги билан характерланадиган илмий тафаккур ана шунга асосланади. 

Илмий тафаккурнинг барча турлари тарихий тараққиётнинг у ёки бу босқичида тафаккур услубини белгилайдиган айрим умумий белгилар, принципларнинг мавжудлиги билан характерланади. Масалан, илмий техника тараққиётининг ҳозирги босқичи учун ходисаларни ўрганишга системали анализ, моделлаштириш, формализациялаш методи, математик ва аксиоматик метод ва бошқалар нуқтаи назаридан умумий принципларни кенг қўллаш асосида ёндашиш хосдир. 

Илмий тафаккур даражасида олам ва унинг ривожланиш қонуниятларини акс эттириш, англаш ҳамда мақсадга мувофиқ йўналишини белгилаб олиш муайян илмий принциплар, ғоя, назария ва у билан боғлиқ бўлган тайёр холдаги мавжуд тушунчалар апарати амалга оширилади. Бундай шароитда тафаккур функцияси янги эришилган билимлар билан олдиндан мавжуд бўлганларини таққослашга қаратилган бўлади. Бу тахлид таққослаш жараёнида, бир томондан, олдиндан мавжуд бўлган билимлар чуқурлашади, кенгайгаяди ва аниқлашади, иккинчи томондан, янги билимлар тўпланади ва такомиллашади.

Илмий тафаккур, оддий тафаккур каби амалий харакатга мувофиқ келадиган позицияни ишлаб чиқишда ўрганиладиган объектлар ҳақидаги билимларни воситали акс эттириш ва англаб олишни ифода этади. Лекин, оддийдан фарқли равишда, илмий тафаккур тайёр билимларнинг муайян йиғиндисини тақозо қилади. Унинг асосида инсон билиш фаолияти ва амалий ҳаракати учун мувофиқ келадиган позицияни ишлаб чиқиш жараёни ҳамда унинг натижаларини баҳолаш содир бўлади. Табиат ва жамият хақидаги аниқ фанлар мазмунини у ёки бу тарихий босқичга мос келадиган фундаментал илмий пренциплар, ғоя, назариялар, тайёр билимлар ташкил этади.

Илмий билиш ва илмий тафаккур фалсафий услубнинг ажралмас элементини ташкил қилувчи дунёқараш ва методологик асосларга таянган тақдирдагина унумли бўлади. Шунинг учун ҳам илмий тафаккур услуби билишнинг бир бутунлигини тақозо этади. 

Илмий билиш усубларини уч гурухга бўлиш мумкин: хусусий, умумий, унверсал. Хусусий услублар фақат алоҳида фанлар доирасида қўлланилади. Бундай услубларнинг объектив асоси махсус илмий қоидалар ва назариялар хисобланади. Бу услубларга масалан, физика ва кимёда спектрал анализ услуби, Монте- Карло услуби, мураккаб тизимларни ўрганишдаги статистик модделлаштириш услуби кабиларни кўрсатиш мумкин. 

Умумилмий услублар барча фанларда билиш жараёнини характерлайди. Уларнинг объектив асоси ўз таркибига гносеология тамойилларни ҳам қамраб олган умумий билиш қонуниятларидан иборат. Уларга экспиримент ва кузатиш, моделлаштириш, дедуктив ва индуктив услуб, абстракликдан конкретликка кўтариш каби услублар киради. 

Унверсал услублар, умуман, инсон тафаккурини тавсифлайди ва инсон билиш фаолияти барча соҳаларида фойдаланиш объектив асос бўлиб хисобланади. Бу услублар бизни ўраб олган ташқи дунёни, инсониятнинг ўзини, унинг тафаккури ва инсоннинг оламни билиш ва қайта ўзгартириш жараёнини тушунишнинг умумфалсафий қонуниятлари хисобланади бу услубларга тафаккурнинг фалсафий услублари ва тамойиллари, жумладан, деалектик қарама – қаршилик тамойили, тарихийлик анъанавийлик, ворслик, инкорни инкор тамойили ва бошқалар киради.

Илмий тафаккур қилиш ижтимоий тараққиётнинг юқорироқ босқичида шаклланиб, унга хос оламнинг инъикос қилиниши ва англаниши илмий ғоя, назария турли тамоиллардан иборат тараққий этган концептуал билим системаси асосида рўёбга чиқади. Бу услуб, кундалик ҳаётий тафаккур қилишга нисбатан олам қонуниятларини тўлароқ ва чуқурроқ билишга имкон яратади. 

Илмий тафаккур қилишнинг ривожланаши ва унинг билишдаги имкониятлари чуқурлашиб, кенгайиб бориши фикрлаш услубининг хозирги замонавий босқичи билан бевосита боғлиқдир. Замонавий фикрлаш шакли илмий тафаккурнинг бутун бойликларини ўзида мужассамлаштириб, асосий тушунчалар, принциплар, қонунлар, категориялар системасининг мантиқий, фалсафий билимлар структурасини ташкил қилади. У нарса ва ходисаларнинг турли – туман муносабатларини, харакати ва тараққиётини, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтишини акс эттириш ва тушинишга имкон беради. Бундай ўзгарувчан ва ҳаракатчан тафаккур услуби нарсаларнинг жонли диалектикасига тўла мос келиб, ўзининг илмий билишдаги усулини йўқотмайди. Бу услуб ҳозирги замон илмий теҳника тараққиёти шароитида ҳам билишнинг энг муҳим усули ва мантиғи сифатида намоён бўлмоқда.




Download 165 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish