5-мавзу: Фан методологиясида тафаккур услуби муаммолари



Download 165 Kb.
bet8/14
Sana20.06.2022
Hajmi165 Kb.
#685507
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
3-dars tafakkur

3-масала. Синергетиканинг асосий объекти: 1) ўз–ўзидан ташкил этиш; 2) тартиблилик ва тартибсизлик (хаос).

Маълумки, кишилик жамиятида, ижтимоий ҳаётда маълум бир мақсадни амалга ошириш учун фаолият жараёнларини ташкил қилиш керак. Бу вазифани одатда ё бир ташкилотчи шахс ёки бир неча одамдан иборат ташкилот бажаради. Бу ерда вазифа – объект, бажарувчи – субъектдир. Бу мулоҳаза, ҳатто табиатга ҳам тааллуқлидир. Табиий табиат ва сунъий табиат бор. Сунъий табиат, одатда, иккинчи табиат дейилиб уни одам ташкил қилади. Табиий табиатни, яъни элементар микрозарралардан тортиб, қуёш системаси, галактикалар, квазарлар, пульсарларгача чўзилган оламни табаитнинг ўзи, оламнинг ўзи ташкил қилади. Олам ва унинг айрим қисмлари, системалари ўзини –ўзи ташкил қилади, яъни система ташқи таъсирсиз ўз–ўзидан ташкилланади. Диний таълимотларнинг уқтиришича, оламни, одамни Худо ташкил қилган ва майда–чуйда нарсаларни ташкил этиш вазифаси одамга топширилган.

Синергетиканинг вазифаси аниқ: жонсиз табаитда ҳам жонли табиатда ҳам, ҳайвонлар дунёсида ҳам, одамлар жамиятда ҳам субъектнинг ташкилотчилик қобилиятидан ташқари объектив активлик борки, кўп нарсалар одам субъективисиз ҳам ташкил қилинаверади.

Ўз–ўзидан ташкилланиш – четдан келадиган таъсирсиз, ўзи–ўзидан харакатланишнинг муҳим намоён бўлиши; шу билан бирга ўзи ўзини бошқаришнинг асосидир; умум ҳолатда хусусий, худудий қисмнинг мавжудлик шароитининг имконияти.

Ўз–ўзидан ҳаракатланиш, ўзгариш, ривожланиш деганда, аввало, материянинг мавжудлигида барча холатларда ёки бир ҳолатдан иккинчи холатга табиий ўтишидаги сабаб шу материянинг ўзида бўлиб, ташқи кучга муҳтож эмас, деган сўз. Масалан, Қуёш ва Қуёш системасида, ҳар бир галактиканинг ўзидаги физикавий, кимёвий жараёнлар шу жумладандир.

Шу билан бирга эсдан чиқмаслик керакки, ҳар бир объект, нарса ташқи куч таъсирида ҳам ўз холатини ўзгартириши мумкин. Масалан, бир юлдуз нурига, жумладан Қуёш нурига бошқа юлдузлар нурлари таъсир этиши мумкин. Бу эса космик нурлар орасидаги боғланиш муносабатларини белгилайди.

Ташқи таъсир натижасида ўзгариш дейилганда, материянинг ўзининг бир қисми иккинсчи қисмига таъсири, деб тушунмоқ керак. Буни яққол тушунмоқ учун таъсирланувчи қисмнинг ўзи тўла қисм бўлмай, таъсирланувчи қисм билан биргаликда, яъни икки системачадан иборат қисм ичидаги жараён деб тасаввур этмоқ керак. Масалан, кристалларнинг ташқи таъсиридан катталашиши, металнинг занглаши, Қуёш системасига Галактиканинг таъсирини икки системачадан иборат системалардаги ўз– ўзидан тикланиш деб қараш мумкин. Шунингдек, Ер ҳақида гапирганимизда уни Қуёш системасининг бир қисми сифатида ҳам тасаввур этишимиз мумкин. Булар жонсиз табиатда. Жонли табиатда ҳам, системаларнинг ташқи таъсиридан ўзгариши шундай. Лекин, бу анология нисбатан. Аслида жонли табаитда ёпиқ системани икки очиқ системачадан иборат деб тушунилади синергетикада. Дарҳақиқат, алоҳида ўсимлик, ҳайвон ва одам организми ташқи муҳитсиз яшай олмайди. Шунинг учун синергетикада ҳар бир тирик организм очиқ тизим эканлигига урғу берилади. Ҳа, Ердаги ҳаёт маълум тегишли шароитда бирдан ўз – ўзидан пайдо бўлган, деб тушунилади синергетикада.

Уйғун бир қоида бўйича бажарилмайдиган сабаб–оқибат жараёни тартибсизликдир. Масалан, табиатда Броун зарраларининг ҳаракатлари, шар–шарадан олдин тартибли равишда параллел оқиб келаётган олмаларнинг шар – шарадан тушиши билан улар харакатларининг тартибсизлиги яъни ламинарликдан турбулентликка ўтиши, жамиятда эса баъзан кузатиладиган тўс – тўполон, оламон харакатлари.

Тартибсиздлик тушунчаси, қадимги файласуфларни ҳам кўп қизиқтирган. Платон фикрича, ҳар бир воқеа бир қанча имкониятлардан бирининг юзага чиқишидир. Мана шу имкониятлар воқеликка айлангунча тартибсиз холда бўладилар. Имкониятлардан бири ҳақиқатга айланганидан сўнг тартибсизлик ўз маъносини йўқотади. Демак, ҳар бир нарса тартибсизликдан келиб чиқади.

И.Пригожин ва И. Стенгерс эътироф этадилар: “Биздан олдингилар тартибсизлик билан тартиблилик муносабати ҳақидаги саволга жавоб бера олмаганлар. Машхур энтропия қонуни оламни тартиботдан нотартибликка олиб борувчи жараён деб тушунишган. Биология эса оддийликдан мураккабликка, паст тартиботдан юқорироқ тартиботга олиб боради, деб тушунтиришган. Ниманинг ҳисобига? Энди маълум бўлдики, ташқи муҳитдан келадиган энергия ва моддалар ҳисобига. Ташқи муҳитнинг таъсири – тартибот манбаъидир”. Ҳа, ташқи ташқи муҳитнинг таъсири ҳисобига энтропия камайтирилади, дейилмоқчи, бу ерда. 

Физикада тартибсиз ҳаракат деб, мувозанат ҳолдаги иссиқлик ҳаракати, мувозанатсиз турбулент ҳаракат, электромагнит тўлқинлари ҳаракатлари ҳисобланади. Тартибсизлик – траекторияларнинг беқарорлиги.

Тартибот манбаи – номувозанатликдир. Номувозанатлик тартибсизликдан тартиблиликни чиқаради. Орқага қайтмайдиган жараёнлар тартибсизликдан тартиблиликка ўтиш манбаидир. Дарҳақиқат, синергетика асосчиларининг бир китоби “Тартибсизликдан тартиблиликка ” (“Порядок из хаоса”) деб аталади. Тартибсизликдан тўсатдан тартиблиликка ўтиш ва қайтадан ташкилланишга ўтишнинг сабаби – ўз –ўзидан ташкилланиш қобилиятидир.

Тартиботга ташқи муҳит таъсир қилиш мумкин. Шу билан бирга, ташқи муҳит беқарор бўлса, сабабият – оқибат қоидаси ўз кучини йўқотади, энди динамик қонуният ўрнига статистик қонуният ишлатилади. Масалан, об – ҳаво мураккаб жараён, чунки сабабият ичида тасодифлар кўп бўлиши мумкин. Уни олдиндан аниқлаш мумкин, агар сабаблар аниқланса. Қизиқ ҳодиса шуки, бир қитъада тасодифан учган пашша дунё об – ҳавосини ўзгартириб юбориши турган гап. Лекин бу назарияда, амалиётда эса, у пашшанинг роли йўқ. Ҳаракат қилаётган объект битта бўлса, масалан, битта ракета ёки битта хужайра бўлса – динамик қонуният, объект иккита ва ундан ортиқ бўлса статистик қонуният ҳукмронлиқ қилади. Статистик қонуният кўпроқ ҳукмрон.

Чалкашлик, алғов – далғовлик, аралаш – қуралашлик ҳам тартибсизликдир. Уларнинг қонун – қоидаларини топиш синергетиканинг вазифасига киради. 

Тартиблилик ва тартибсизлик вакуумда, микродунёда, макродунёда бир хил эмас, балки нисбийдир. Масалан, турбулент ҳаракат макро миқёсда тартибсизлик бўлгани ҳолда микро миқёсда тартибли ва юқори даражада ташкиллангандир. Термодинамикада энтропиянинг ўсиб бориши тартибликдан тартибсизликка олиб боради, биологияда эса – аксинча, соддадан ривожланишга.

Ўз –ўзидан ташкиланиш натижасида система тартиблашади. 

Тартиблилик ва тартибсизлик маъносининг бошқача кўриниши чизиқли ва чизиқсизликдир. Бунда кечаётган жараённи қоғозда ифодалаш усули эътиборга олинади. Мисол учун шаршаракни кўз олдимига келтирайлик. Ариқда тўғри чизиқ бўйича оқиб келаётган олма шаршаракдан тушаётган даврида ўз харакатини парабола бўйича давом эттиради ва ниҳоят, пастга тушганидаги траекторияси қандай чизиқ билан бўлади, буниси номаълум. Мана шу номаълумлик чизиқсиз жараён дейилади. Соғлом юракнинг бир хилдаги уришини тўғри чизиқ билан ифодалаш мумкин. Бир хилдаги аритмия ҳам шундай. Тартибсиз аритмияни чизиқ орқали аниқлаб бўлмайди. Одамларнинг кўчада юриш траекториялари ҳам чизиқли ҳодиса, лекин тўполон, оламон вақтидаги ҳолатлари чизиқсиз жараёндир. 

Умуман, чизиқли жараёнларни қуйидаги чизиқлар шаклида ифодалаш мумкин: тўғри чизиқ, айлана, эллипс, парабола, синусоида. Чизиқсиз ходисалар: чизиқ қолипига тушмайдиганлар, частотаси тартибсиз жараёнлар. 

Тартибсизликнинг пайдо бўлиши учун ташқи муҳитнинг таъсири, ташқи куч керак. Натижада беқарорлик пайдо бўлади. Тартибсизлик пайдо бўлгандан кейин ташқи куч керак эмас, энди ички кучлар етади. Оламда рўй берадиган ходисалар, жараёнлар, умуман зиддиятли экани ҳаммага маълум. Тартиблик ва тартибсизлик, барқарорлик ва беқарорлик, уйғунлик ва ўзгарувчанлик шу жумладандир. 



Download 165 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish