5. Қарама – қаршилик – нарса ва ходисаларнинг реал қарама – қаршиликлари негизини ташкил этувчи тамойил.
У қуйидаги асосий талабларни ўз ичига олади.
а) предметдаги қарама – қаршиликларни аниқлаш;
б) мазкур қарама – қаршиликнинг томонларидан бирини ҳар томонлама таҳлил қилиш;
в) бошқа қарама – қаршиликни тадқиқ қилиш;
г) қарама – қаршиликларнинг ҳар бири ҳақидаги билимга асосан предметга қарама – қаршиликлар бирлиги (ситези) деб қараш;
д) предметнинг бошқа қарама – қаршиликлари тизимида қарама – қаршиликнинг ўрнини аниқлаш;
е) мазкур қарам – қаршиликнинг ривожланиш босқичларини кузатиш;
ж) қарама – қаршиликни жараён сифатида бартараф этиш механизмини таҳлил қилиш.
Диалектика тамойиллари нотўғри амалга оширилган ҳамда қўлланилган тақдирда уларнинг кўп сонли талаблари бажарилмаслиги, бинобарин, хақиат йўлидан чалғиш ва янглишишлар содир бўлиши мумкин.
2-масала. Илм фаннинг ҳамма соҳаси кўламида ишлайдиган қонуният фалсафий қонуният хисобланади.
Фалсафий қонуниятлар фалсафанинг ўзаги бўлган диалектиканинг қонунлари дейилади. Улар: зиддият, яъни қаршиликлар бирлиги қонуни, миқдорий ўзгаришлар ва сифатий ўзгаришларнинг ўзаро бир – бирига ўтиши, инкорни инкор қилиш қонуни.
Бу умумбашарий, яъни фалсафий қонунлар жаҳон илмий фалсафий адабиётларида тан олинган.
Қарама – қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни, - табиат, жамият ва инсон тафаккури тараққиётида амал қиладиган ялпи умумий қонундир.
Ушбу қонунга мувофиқ ҳар бир нарса бир –бири билан узвий алоқада бўлган ва бири иккинчисини тақозо этувчи қарама – қарши томон ва жиҳатларга эга. Бу қарама – қарши томон ва кучлар ўртасидаги кураш тараққиётнинг манбаини ифодалаб, эскининг йўқолиги ва янгининг пайдо бўлишига олиб келади.
Моддий оламдаги нарса ва ҳодисалар турли – тамандир. Нарса ва ҳодисаларнинг тавофут даражаси ҳам хар хил бўлиб, муҳим ва номуҳим тавофутлар мавжудир.
Нарса ва ҳодисалардаги тавофутлар қарама – қаршиликлар асосини ташкил этади. Қарама - қаршилик деб нарса ва ҳодисаларнинг бир – бирини тақозо этувчи томонлар, кучларнинг ўзаро муносабатига айтилади.
Қарама – қаршиликларни бир –биридан ажралган, қотиб қолган ҳолда олиш ва ўрганиш мумкин эмас. Чунки, қарама – қаршиликлар бирлиги нисбий, уларнинг кураши эса абадийдир. Қарама – қаршиликлар бирлиги маълум бир нарса ва ходисадаги икки қарама – қарши кучнинг маълум нисбий вақт ичида бирга мавжуд бўлиб туришидир.
Оламда рўй бераётган умумий ривожланишнинг моҳиятини очмоқ ҳамда қарама – қаршиликлар бирлиги ва қарама – қаршиликнинг мазмунини англаш учун айният, тавофут, зиддият тушунчаларини ҳам билишингиз зарур.
Нарса ва ҳодисаларнинг қарама – қарши томонлари ўртасидаги муносабат зиддият деб аталади. Зиддиятлар ҳамма вақт ҳам тўқнашиш билан тугамайди, балки алоҳида шароитдагина шундай ҳол рўй бериши мумкин.
Моддий оламдаги барча нарса, ҳодисалар ички зиддиятларга, бир –бирига қарама – қарши бўлган томонларга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |