5-мавзу: Фан методологиясида тафаккур услуби муаммолари



Download 165 Kb.
bet1/14
Sana20.06.2022
Hajmi165 Kb.
#685507
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
3-dars tafakkur


5-мавзу: Фан методологиясида тафаккур услуби муаммолари.
Режа:

1. Тафаккур услуби тушунчаси, асосий таркибий элементлари.

2. Илмий тафаккур услуби ва структураси.

3. Тафаккурнинг тарихий типлари. Софистик, метафизик, эклетик. 

4. Формал – мантиқий тафаккур услуби.


1-масала. Аввало “тафаккур” , “услуб” тушунчаларига тўхтайлик. Тафаккур (араб – фикрлаш, ақлий билиш) – предмет ва ходисаларнинг умумий, муҳим хусусиятлари аниқлайдиган, улар ўртасидаги ички, зарурий алоқалар, яъни қонуний боғланишларни акс этадиган билишнинг рационал босқичи. Тафаккур бир қанча хусусиятларга эга:

- Унда воқелик астракциялашган ва умумлашган ҳолда инъикос қилинади;

- Борлиқни билвосита акс эттиради;

- Тафаккур инсоннинг ижодий фаолиятидан иборат.

Тафаккур уч шаклда: тушунча, хукм, хулоса чиқариш шаклида мавжуд. 

Услуб – объектни кенг ўрганиш мақсадида назариядан келиб чиқадиган шартли қоидалар тизимидан иборат. 

Маълумки, одамлар қадимдан “услуб” тушунчасини санъат, адабиёт, архетиктура асарлари хусусиятини изоҳлаш учун ишлатганлар. ХХ асрда бу тушунча янгича маънода қўлланилмоқда. Кўп холларда аввал маълум бўлмаган, “Тафаккур услуби” ёки “Илмий тафаккур услуби” каби лингвистик атамаларга дуч келинмоқда. Тафаккур услуби билиш тараққиёнинг муайян тарихий босқичидаги илмий тафаккурнинг асосий, белгиловчи тавсифни ўзида ифода этади. Кўп холларда “тафаккур услуби”, “ўрганиш услуби”, “ёндашиш методи” тушунчалари синонимлар сифатида қўлланилади. Шу сабабли метофизик, эклетик, софистик, диалектик ва бошқа тафаккур услублари ҳақида гапириш мумкин. 

“Тафаккур услуби” тушунчани илмий нуқтаи назардан аниқлаш мухим назарий ва амалий ахамиятга эга. Бироқ, бу вазифани хал қилиш бир қатор қийинчиликлар билан боғлиқ, негаки “тафаккур услуби” жуда кенг маънодаги тушунчадир.

Аввало шуни таъкидлаш керакки, тафаккур услуби хиссий ва ақлий билимга асосланган, воқеликни воситали инкор этишдир. Маълумки, инсон тафаккурида уни ўраб турган воқеликдаги нарса ва ходисаларни акс эттириш, уларни мантиқий образини ўзида ифодалаган тушунчалар ёрдамида амалга оширилади. Тушунчалар умумий характерга эгалиги билан тавсифланадики, улар туфайли нарса ва ходисаларнинг муҳим томонларини аниқлаб олиш мумкин бўлади. Муайян тушунчалар системаси ёрдамида эришилган билимларни мантиқан англаб олиш ҳам тафаккур услубидир характерли белгиларидандир. Бундай англаб олишга қайта – қайта мулоҳаза йўли билан эришилади. Натижада инсон онгида турли нарсалар, ходисалар ҳамда уларнинг томонлари ва хоссалари ўртасидаги ўзаро боғланиш акс этади.

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, тафаккур услубини –хулқ – атвор ва амалий харакатнинг муфовиқ йўналишини ишлаб чиқиш учун воқелик ва унинг ривожланиш қонуниятларини воситали акс эттириш ва англаб олиш воситаси сифатида таърифлаш мумкин.

Тафаккур услубининг турли хилларига хос хусусиятларни аниқлаш учун, уларнинг ҳар бирини конкрет таҳлил қилиш зарур. Шу мақсадда оддий (кундалик) илмий (профессонал) ва фалсафий тафаккур услубларини бир – биридан фарқлаш мақсадга мувофиқдир. 

Оддий тафаккур услуби деганда, инсон ўз онгида нарсалар оламини, сўз, жумлалар орқали акс эттириб, уларни англаб олишда мавжуд эмперик фактларга асосланиб, хатти –ҳаракат йўналишини белгилаши тушунилади. Яъни, оддий тафаккур услубига ҳар қандай билиш жараёнига хос бўлган хусусиятлар мувофиқ келади. Бироқ, бунга асосланган ҳолда тафаккур услубини мантиқий тафаккур шакллари билан аралаштириб юбормаслик керак. Масаланинг моҳияти шундаки, агар тушунча, мулоҳаза ва хулосалар субъект ақлий фаолиятнинг мантиқий шаклларини ташкил этса, тафаккур услуби эса мазкур мантиқий шакллар ёрдамида намоён бўлиб, унинг ички мазмунини ифодалайди.

Фалсафий тафаккур услуби илмий услубдан шу билан фарқ қиладики, моддий олам ва унинг ривожланиш қонуниятлари акс эттириш ҳамда англаб олиш, муайян дунёқараш ва методологик принциплар асосида амалга оширилади. Илмий тафаккур асосида ётган хусусий – илмий ғоя, назариялар қатъиян белгиланган соҳа ва чегарага эга бўлса, фалсафий қоидалар бундай чегарага эга эмас. Моддий олам тараққиётининг энг умумий қонуниятларини акс эттирадиган фалсафий принциплар, қонун ва категориялар умумийлик характерига эга. Шунинг учун ҳам улар оламни билиш ва қайта ўзгартиришнинг умумий методи сифатида намоён бўлади. 

Тафаккур услуби муайян халқ, миллат ва бошқаларнинг вакили сифатида бирон бир ижтимоий муҳитда яшётган инсондан ташқарида мавжуд бўла олмайди. Барча ижтимойи ходисалар каби тафаккур услуби ҳам ижтимоий шарт – шароитлар билан белгиланади. У жамият тузилиши, ишлаб чиқариш усули ва бошқа ижтимоий омилларга бевосита боғлиқдир. Шунга кўра ҳар хил ижтимоий- тарихий даврларга турли тафаккур шакллари мос келади. 

Тафаккур услубига айрим халқларнинг асрлар мобайнида, уларнинг ҳаётий фаолияти давомида шаклланган ментолитети, психик хусусиятлари, миллий характери, анъаналари, урф – одатлари катта таъсир кўрсатади.

Хулоса қилганда, тафаккур услуби – воқеликдаги нарса ва ходисаларни, уларнинг ривожланиш қонуниятларини муайян кишиларнинг ўзига хос хусусиятлари, эҳтиёжлари, манфаатлари ижтимоий муносабатларига мувофиқ келадиган эмпирик билимлар, илмий ғоялар, назариялар, дунёқараш ва методологик принципларга мувофиқ тарзда инъикос этилиши ва англаб олиниш усулидир. 

Объектив реалликни оддий инъикос қилишни тафаккур услуби билан айнанлаштириш мумкин эмас. Жумладан: тушунча, мухокама ва хулосалар инсоннинг фикр қилиш фаолиятидаги мантиқий шаклларни ташкил қилса, тафаккур услуби фикрлаш фаолиятига нисбатан кенг тушунчадир. 

Тафаккур услубининг турли туман кўринишлари: биринчидан, атрофни ўраб турган нарса ва ходисалар ҳамда уларнинг ривожланиш қонуниятларининг инсон онгида тўла ва чуқур инъикос этилиш даражасига боғлиқ. Бу эса ўз навбатида, тарихий ривожланишининг турли босқичларида тафаккур англаб олиши лозим бўлган тушунчалар, тамойиллар, қонунлар системасига боғлиқ. Иккинчидан, у жамиятнинг ижтимоий тузулиши, миллий анъана ва урф – одатлар, шахснинг индивидуал ижоди, шунингдек, маънавий ва бошқа ижтимоий муносабатларнинг мажмуи билан тақозо этилади. 




Download 165 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish