5-мавзу: Фан методологиясида тафаккур услуби муаммолари



Download 165 Kb.
bet4/14
Sana20.06.2022
Hajmi165 Kb.
#685507
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
3-dars tafakkur

Метафизик тафаккур бошқа услублардан фарқли ўлароқ, асосан, нарсалар, уларнинг моҳияти ва мазмунига асосланиб фикр юритади. Мана шу маьнода тафаккурнинг метафизик методи софистик тафаккурдан фарқ қилади. 

Метафизика – грекча сўз бўлиб, луғавий маънода “физикадан кейин” деган мазмунни ифодалайди. Бу тушунча, фалсафа тарихида биринчи марта, Қадимги Юнонистоннинг буюк файласуфи Аристотелнинг “Илк фалсафа” деб аталган асарларига нисбатан ишлатилган. Кўп ҳолларда, диалектика қарама – қарши деб талқин этиладиган метафизика оламдаги нарса ва ҳодисаларни ўрганишда уларнинг муайян вақт давомида нисбатан ўзгармасдан, алоҳида турган ҳолатига диққатни кўпроқ қаратадиган усулдир. Бу усул қўлланганида оламнинг намоён бўлиш шакллари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган жараёнларнинг алоҳида қисми ёки ҳолатига асосий эътибор берилади. Воқеа, ҳодиса ва жараёнларни доимий ўзгариш ҳолатида ўрганиш ниҳоятда қийин бўлганлигидан, нафақат файласуфлар, балки барча фан мутахассислари унинг нисбатан тинч ва ўзгармай турган ҳолатини ўрганадилар, тадтиқ этадилар.

Илмий билишнинг асосий мақсади – табиатдаги нарса ва ҳодисалар моҳиятини англаш, ўрганишдан иборат. Шунинг учун ҳам нарсаларни ўрганишда метафизик усул дастлаб табиатшунослик замида таркиб топа бошлаган. Софистик тафаккурдан фарқли ўлароқ вужудга келган метафизик услуб фан ривожланиши тарихий ўзига яраша ижобий ўрин тутади. Табиатшунослик умумий фан сифатида намоён бўлган ўрта асрларда оламни ўрганиш методи бўлган метофизика реал воқеликдаги олинган нарсалар ҳақида жуда кўп аналитик далилларни тўплашда олимларга ёрдам берди.

Табиатдаги конкрет нарса ёки жараёнларни билмасдан туриб, дунёнинг умумий кўриниши тўғрисида тасаввур қилиш мумкин эмас. Масалан, ўсимлик турларининг илмий классификациясини тузуш учун аввало ҳар бир турни алоҳида ўрганиш талаб қилинади. Бунинг учун, оламдаги ўсимликлардан танлаб олиниб, олим лабараториясига кўчирилади. У ерда ўзгармай турган ўсимликни анализ қилиш йўли унинг ички тузилиши, кимёвий тузилиши ҳамда бошқа томонлари ўрганилади. Бэкон билан Локк томонидан табиатшунослик соҳасидан фалсафага кўчирилган бу метод ўша даврнинг метофизик тафаккур усулини вужудга келтирди.

Табиат жисмларини мукаммал ўрганиш, уларнинг моҳиятини чуқурроқ очиб боришга интилиш – метофизик тафаккур услубининг ижобий томонини ташкил этади. Унинг асосий камчилиги – табиатдаги нарса ва ҳодисаларни ўзаро бир – бири билан алоқадор боғлиқликда, уларнинг узлуксиз ўзгариш ва ривожланишда эканлигини эътиборга олмаслигидадир.

Бундай йўл билан тушуниш кундалик, оддий турмуш миқёсида маълум даражада мувофиқ келса – да , ҳақиқий илмий билишда эса номувофиқдир. Чунки воқейликдаги ҳар бир нарсалар билан ўзаро чамбарчас боғланган бўлиб, улар узлуксиз ҳаракатда, ўзгаришда, ривожланишдадир. Масалан, ҳар қандай органик мавжудот маълум вақт давомида ўз моҳиятини сақлаб турса, сўнгра эса ўз моҳиятини сақлай олмайди. Ҳар дақиқада баъзи хужайралар ўз фаолиятини тугатса, баъзилари эса ўз фаолиятини янгидан бошлайди. Шу тариқа, оз ёки кўп вақт давомида организм таркибидаги моддалар янги атомли моддалар билан алмашинади. Тибиий – илмий билиш доирасида метафизик метод шундай ўрганиш усулики, табиатдаги нарсаларни бир – биридан алоҳида – алоҳида ҳолда ўрганади. 

Юқорида қайт этилганлар кўпроқ ХХ асргача бўлган метафизика хос эди. 

Кейинги асарларда фалсафий тафаккур услубига айланган метафизика бироз кенг маънода, яъни антидиалектик метод сифатида ҳам қўлланала бошланди. Метафизиканинг ана шу янги талқинида диалектикага ўхшаб, ниҳоятда кўп томонлари намоён бўла бошладики, уни тадқиқ этиш илмий билиш ва амалиётда муҳим аҳамиятга эга. Метафизикани антидиалектикметод сифатида барча қўлланиладиган томонларини ажратиш, уларнинг ҳар бирини алоҳида – алоҳида ўрганиш анча мураккаб ва оғир масаладир.

Алохида шуни таъкидлаш лозимки, метофизик усулнинг хам ҳаётда, илмий изланишлар ва фалсафий тадқиқотларда ўз ўрни бор. 




Download 165 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish