Эклетика кенг тарқалган тафаккур услубларидан бўлиб, дастлаб қадимги Юнон цивилизациясининг охирги босқичларида юзага келган. Бу услуб кейинроқ ўрта аср ва янги замон схоластларининг тортишувларида кенг қўлланилган. Ҳозирги замон фалсафасида эклектиканинг турли кўринишлари хилма – хил илмий йўналишлар, оқимларни келтиришга қаратилган муросасолик тарзида хам намоён бўлмоқда.
Эклетика (“танлайман” деган грекча сўздан олинган) муҳим ва номуҳим бўлган, асосий ва иккинчи даражали боғланишлар ўртасидаги фарқни унчалик ҳисобга олмайдиган, нарсаларнинг турли – туман, кўпинча қарама – қарши томонларга нисбатан нуқтаи –назари кўпроқ ноаниқ тамойилларга асосланадиган услубдир. Эклетика нарса ва ҳодисаларнинг турли томонлари ва хоссаларини механик равишда бириктиради ва уларга “бир томондан” ёхуд “иккинчи томондан” деган ноаниқроқ хулосалар чиқариш пренципига амал қилади. Оламдаги, нарса ва ходисаларнинг муносабатлари мажмуидаги конкрет – тарихий алоқадорлик, реал харакат, ўзгариш ва ривожланиш жараёнидаги асосий хал қилувчи жиҳатларни ажрата билмаслик, эклектик тафаккурнинг асосий методологик нуқсони деб хисобланади.
Амалиётда оламга эклектик ёндашиш, нарса ва ходисаларнинг воқеалар занжиридаги асосий буғунини топишга, тараққиётнинг у ёки бу босқичларида энг долзарб масалаларни хал этишга қаратилган тадбирларни белгилашга тўсқинлик қилади, деб хисоблайдиганлар ҳам бор.
4-масала. Мантиқий қонун – қоидалари асосида хосил қилинадиган билим, яъни мантиқий тафаккур моҳият- эътибори билан субъектив, нотўғри талқинни истисно этадиган, объектив алоқадорлик асосида бир фикрдан иккинчи фикрга ўтишда, яъни тўғри фикрлашга асослаган тафаккурга асосланади. Логика (мантиқ) мухокама (фикрлаш) жараёнида фикрларимиздаги хал қилувчи алоқадорлик қонунларини таҳлил қилади, уларга кўра хақиқатни хосил қилиш учун асосланишимиз лозим бўлган қонун қоидаларни шакллантиради. Бу борада ушбу қонун қоидалар асосида тўғри фикрлаш мантиқий хақиқат хосил қилишнинг зарурий шартидир.
Формал мантиқ тафаккур шакллари (тушунчалар, хукмлар, хулосалар) ни таҳлил қилар экан, уларни инсон амалий ва билиш фаолияти тараққиётидан ҳамда бу шаклларни келтириб чиқарган тахирий жараёнда мустасно холда олиб қарайди. Мантиқ тараққиёт муаммосини, шу билан бир қаторда, тафаккур шакллари тараққиёти масалаларини ўрганишни мақсад қилиб қўймайди, балки у, фикрларни конкрет англатган мазмундан қатъий назар, уни қандайдир тайёр, тугалланган холда олиб қараб, шу асосда тўғри фикрлаш қонунлари ва шаклларини ўрганади.
Формал мантиқий тафаккур кўпроқ оддий мантиқий муносабатлар, фикрнинг элементар тузулиши, билимнинг қуйи таркибини таҳлил қилгани билан унинг қонун ва қоидалари тафаккурнинг ҳамма шакллари учун ўз кучини сақлаб қолади. Шунинг учун ҳам айтиш мумкинки, формал мантиқни ўрганиш диалектик логикани эгаллашдаги дастлабки босқич сифатида ниҳоятда муҳим.
Do'stlaringiz bilan baham: |