6-мавзу: Синергетика – билишда фанлараро (умумийлик) ёндашув услуби.
Режа:
1. “Синергетика” тушунчаси ўз – ўзидан ташкилланувчи системалар ҳақидаги фан.
2. “Система” тушунчаси. Очиқ ва ёпиқ, чизиқли ва чизиқсиз системалар.
3. Синергетиканинг объекти. Синергетик ёндашувдаги янгилик.
1-масала. ХХ асрда ягни назарий ва амалий фанлар кашф этилди. Улар: нисбийлик назарияси, квант механикаси, молекуляр генетика, атом ва термоядро энергетикаси, реактив авиация, космонавтика, микро – мегафизика, сунъий сентетик материаллар кимёси, кибернетика – информатика, информацион техналогиялар, синергетика.
Синергетика ХХ асрнинг тўртинчи чорагида кўзга кўрина бошлади. Синергетиканинг асосчиси Нобель мукофотининг лаурияти, Бельгиялик физик – кимёгар Илья Пригожиндир.
Синергетика атамаси қадимги юнон тилидан келиб чиққан бўлиб, биргалик, бирлашган холда, ҳамкорлик, кўмаклашиш, иштирокчилик ёки кўмаклашувчи, ёрдам берувчи деган маъноларни англатади. Мазкур атаманинг қўллаш изларини исихазм – Везантиядаги мистик оқим фаолиятидан ҳам топиш мумкин. У илмий тадқиқотлардан кўпинча мувофиқлаштирлган харакат, ўзликсиз хамкорлик, биргаликда фойдаланиш, деган маъноларда қўлланилади.
1973 йил немис олими Г. Хакен ўз –ўзини ташкил этиш муаммоларига бағишланган биринчи конфиренцияда нутқ сўзлаган йил синергетиканинг туғулган йили хисобланади.
Г. Хакен “Синергетика” асарида у кўпгина фанларда – астралогиядан тортиб то социологиягача – тизим алоҳида қисмларнинг бирлашиши макрспкопик тузулмалар ёки функцияларга олиб келинишини кузатиш мумкинлигини қайд этади. Синергентика ўзининг ҳозирги холатида тизим тузулмалари ёки функциялари макро даражада драматик ўзгаришларни бошдан кечираётган вазифтларга эътиборни қаратади. Жумладан, кичик тизимлар ёки қисмлар ўз–ўзини ташкил этиш жараёнларига тўла боғлиқ бўлган ўзгаришларни қандай амалга оширадилар, деган савол уни кўпроқ қизиқтиради. Тартибсизлик холатидан тартибли холатга ўтишда бу тизимларнинг барчаси ўзини ўхшаш тарзда тутиши ажабланарли ҳол бўлиб туюлади.
Хакен янги фанни нима учун “синергетика” деб номлаганини қуйидагича тушунтиради. Биринчидан, унда “макроскопик даражада тузилма ва тегишли фаолиятни вужудга келтирадиган кўплаб кичик тизимларнинг биргаликдаги фаолияти тадқиқ қилинади”. Иккинчидан, тизимларнинг ўз –ўзини ташкил этиш умумий тамойилларини топишга у турли фанларни жалб этади.
Олимнинг фикрича, турли табиатли тизимларнинг бир хил ўз – ўзини ташкил этиш тамойиллари мавжуд, демак, табиий ва ижтимоий жараёнларнинг умумуий аниқловчиларини топиш тўғрисида сўз юритиш лозим. Синергетика айнан мана шу умумий аниқловчиларни топишга йўналтирилган.
Синергетика ўз –ўзини ташкил этиш, стихияли, структурогенез, чизиқсизлик, очиқ тизимлар сингари асосли сўзлар ёрдамида тавсифланади. Синергетика очиқ, яъни ташқи муҳит билан модда, энергия ва ахборот алмашувчи тизимларни ўрганади. Дунёнинг синергетик манзарасида кўпвариантлилик ва қайтарилмасликка асосланган шаклланиш хукм суради. Борлиқ ва шаклланиш бир тушунчага бирлашади. Вақт яратади ёки бошқача қилиб айтганда, конструктив функцияни бажаради.
Синергетика илми физика, кимё, биология, социологияга ўхшаган махсус фан бўлмай, шу фанларда учрайдиган ўз –ўзидан ташкилланиш илмидир. Синергетиканинг моҳияти шундан иборат.
Илгари жонли ва жонсиз табиатлар орасидаги фарқ мутлоқлаштирилар эди, улар бир –бирига зид деб қаралар эди. Энди маълум бўлдики, улар орасидаги умумийлик моддийликкина эмас, балки диалектика қонунларидан ташқари баъзи қонунларнинг баравар ҳукмронлигида бўлиб чиқди. Масалан, ўз –ўзидан ташкилланиш қонунияти физика –ю биологияда ҳам, жониворлар тўдаси –ю одамлар жамиятида ҳам бир хил экан.
Синергетиканинг асосий масалаларидан бири термодинамика билан эволюцион назария орасидаги келишмовчилик муаммоси бўлди. Гап шундаки, вақт ўтиши билан термодинамиканинг иккинчи қонуни бўйича система ривожланмасдан сўниб боради, айни шу пайтда дарвинизм таълимоти бўйича система ривожаниб боради. Синергетика фани бу зиддиятни ҳал қилди.
Синергетика физика, биология ва социологияга қараганда умумийроқ фан. Лекин диалектика, фалсафа илми синергетикага қараганда янада умумийроқ. Синергетика ҳеч вақт фалсафа фани даражасигача кўтарила олмайди. Чунки, синергетиканинг асосий объекти бўлган ўз –ўзидан ташкилланиш бир томондан диалектика қонуниятига, зиддият қонунига бўйсунади, иккинчи синергетика фалсафа сингари билиш назарияси, дунёқараши, объек – субъек муаммолари билан шуғулланмайди. Дарҳақиқат, материя –онг, моддийлик – маънавийлик, яхши –ёмон, эски- янги, прогресс – регресс, эътироф – инкор, миқдор – сифат каби зиддиятлар синергетика доирасига сиғмайди –да диалектика мазмунига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |