Иккинчидан, диалектик усул таҳлил, тадқиқот, текширишнинг холисоналиги нарса ва ҳодисаларни харакатда, ўзгаришда ҳамда ривожланишда олиб қарайди. Шунга мувофиқ, диалектика дунёнинг нарса ва ходисаларини вақат ўзаро алоқада ва бир – бирини тақозо қилишда олиб қарамасдан, балки харакатда, ўзгаришда ва ривожланишда тушунишни талаб қилишининг ўзи бошқа тафаккур услубларидан фарқ қилишни кўсатади.
Илғор илмий билишда диалектик – методология ўз ўрни ва аҳамиятга эга. У нормалар, “рецеплар” ва усулларнинг қатъий, бир маъноли йиғиндиси шаклида эмас, балки инсон фаолиятининг умумий тамойиллари, қоидалари, шунингдек инсон яхлит тафаккурининг диалектик ва мослашувчан тизими сифатида реал фаолият кўрсатади.
Диалектик методнинг муҳим тамойиллари қуйидагилар:
1. Объективлик - воқеликни унинг реал қонуниятлари ва умумий шаклларида эътироф этишга асосланган фалсафий, диалектик тамойил. Мазкур тамойилнинг асосий мазмунини қуйидаги талаблар шаклида ифода этиш мумкин:
а) унинг бутун хажми ва ривожланишида хиссий – предмет фаолияти (амалиёт) дан келиб чиқиш;
б) билиш субъекти ва харакатнинг фаол ролини англаб етиш ҳамда руёбга чиқариш;
в) фактларнинг йиғиндисидан келиб чиқиш ва нарсалар мантиғини тушунчалар мантиғида ифодалай олиш;
г) предметнинг барча шаклий ўзгаришлари негизи сифатида унинг ички бирлиги (субстанцияси) ни аниқлаш;
д) мазкур предметга мувофиқ бўлган методлар тизимини тўғри танлаш ва уни онгли равишда, изчил амалга ошириш;
е) предметни тегишли ижтимоий – маданий нуқтаи назардан, маълум дунёқарашлар доирасида кўриб чиқиш;
ж) барча жараёнлар ва ходисаларга конструктив – танқидий ёндашиш хамда мазкур предметнинг мантиғига қараб иш тутиш.
2. Ҳар томонламалик - воқеликнинг барча ходисалари ўртасидаги умумий алоқани ифода этувчи билиш ва бошқа фаолият шаклларининг фалсафий, диалектик тамойили. У қуйидаги асосий талабларни ўз ичига олади.
а) тадқиқот предметини ажратиш ва унинг чегараларини белгилаш;
б) уни яхлит, “кўп жиҳатли” кўриб чиқиш;
в) предметнинг ҳар бир томонини соф шаклда ўрганиш;
г) кенг ва чуқур жараён – билишни унинг интенсив ҳамда экстенсив томонлари бирлигида амалга ошириш;
д) предметнинг моҳиятини, бош жиҳатини, унинг субстанционал хоссасини ажратиш.
3. Муайянлик (конкретлик) – нарсани ёки ўзаро боғланган нарсалар тизимини ўзининг барча томон ва алоқалар мажмуида ифода этувчи фалсафий категория.
У қуйидаги асосий талабларни ўз ичига олади.
а) айни ҳодисани унинг субстанционал белгисидан “ажратиш” ва уни диалектик тарзда қисмларга ажратилган бутун ҳодиса сифатида акс эттириш;
б) умумийнинг хусусийдан, моҳиятнинг ходисаларда, қонуннинг қонун модификацияларида акс этишини кузатиш;
в) жой, вақтнинг турли – туман шартларини ҳамда мазкур предметнинг борлиғини ўзгартирувчи бошқа холатларни хисобга олиш;
г) умумий ва хусусийнинг махсус механизмини аниқлаш;
д) мазкур предметни у қайси тизимнинг унсури бўлса, ўша тизим таркибида кўриб чиқиш.
4. Тарихийлик – ўтмиш, ҳозирги замон ва келажак сингари холатлар (вақт босқичлари) нинг яхлит узлуксиз бирлиги шаклида вақт ўқи бўйлаб йўналган воқеликнинг ўз –ўзини ривожлантиришини методологик тарзда ифода этувчи фалсафий тамойил.
У қуйидаги асосий талабларни ўз ичига олади.
а) тадқиқот предметининг ҳозирги холатини ўрганиш;
б) ўтмишни тиклаш – генезисни, унинг вужудга келишини ҳамда тарихий харакатининг асосий босқичларини кўриб чиқиш;
в) келажакни башорат қилиш, предметнинг бундан буён ривожланиши тенденцияларини прогноз қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |