Жамоатчилик ва таълимнинг талабалар маънавияти, онги ва тафаккуридаги ўзгаришларни шаклланишидаги ўрни



Download 54,5 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi54,5 Kb.
#183389
  1   2
Bog'liq
4-секция учун Умида Бойзақовадан


Жамоатчилик ва таълимнинг талабалар маънавияти, онги ва тафаккуридаги ўзгаришларни шаклланишидаги ўрни.
Бойзақова Умида Аширали қизи
НамМҚИ Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси
Аннотация. Ушбу мақолада жамоатчилик ва таълимнниг талабалар маънавияти, онги ва тафаккуридаги ўзгаришларни шакллантиришдаги ўнри, бугунги глобаллашув даврида жамоатчилак ва маҳалла-кўйнинг ўрни, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини кенг тарғиб қилиш; миллий ғоя йўналишида ўқитиладиган мутахассислик фанлари дастурларига ёшлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи, маънавий камолатида жамоат бирлашмаларининг ўрни ва аҳамиятига доир алоҳида мавзулар киритиш зарурлиги илова қилиб ўтилган.


Калит сўзлар: маънавият, жамоатчилик, жамоатчилик фикри, фуқаролик институтлари.

Ўтиш даврининг ўзига хос унсурлари, Ўзбекистон Республикасининг ўзига хос ва мос бўлган тараққиёт йўлининг белгилаб олиниши, мамлакатда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жараёнларининг ривожланиши, жаҳон ҳамжамиятида мустақил давлат сифатида катта майдонга қадам қўйилиши, ахборот технологияларининг ривожланиши ва глобаллашуви билан боғлиқ жараёнлар мутлақо янги авлодни юзага келиши ва шахс сифатида шаклланишига туртки бўлди.


Турли маданиятларнинг тезлик билан интеграциялашуви, фуқаролик жамиятининг ривожланаши, глобаллашув жараёнида ахборот алмашинувининг тез суратларда ҳаракатланиши натижасида замонавий фикрлайдиган, тезкор қарор қабул қила оладиган, рақобатбардош ва кучли интеллектуал салоҳиятга эга шахсни тарбиялаш муҳим масаладан бирига айланиб қолди.
Айниқса, Ўзбекистон Республикаси аҳолиси демографиясини ёш жиҳатидан таҳлил этилган энг катта қисмини ёшлар ташкил этиши ва қарийб аҳолининг 64 фоизи эканлигини инобатга олиб ёшларнинг дунёқараши, ундаги ўзгаришларни таҳлил этиш, уларнинг маънавий, мафкуравий, илмий ва бошқа жиҳатлардан етук қилиб тарбиялаш масалалари долзарблик касб этди.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда аҳоли турли гуруҳларининг ижтимоий ҳолатидаги ўзгаришлар “ҳамиша илғор ғоялар тарқатувчи” деб ҳисобланган ёшларни ҳам четлаб ўтмаяпти. Ёшлар – ўсиш ва улғайишни бошидан кечираётган алоҳида ижтимоий-демографик гуруҳ бўлиб, унинг ҳолати жамиятнинг ижтимоий-сиёсий аҳволи билан белгиланади. Ёшларга доир давлат сиёсатини (ёшларни ижтимоий, маданий, маънавий ва жисмоний ривожлантириш) самарали амалга ошириш учун қуйидаги соҳаларда катта ишлар бошлаб юборилган – ҳуқуқий соҳада, иш билан таъминлаш ва бандлик соҳасида, оилани мустаҳкамлаш ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасида, ёшлар иқтидорини ривожлантириш ва қўллаб –қувватлаш соҳасида ва ҳ.к.
Хусусан, жамоат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари каби кўплаб фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ташкил этилиши ва ривожланиши ёшлар қарашлари, онги ва тафаккурига ўз таъсирини ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида ҳам ““Кули давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” деган муҳим тамойилни амалга оширишда биз аввало ана шу ижтимоий институтларнинг куч ва имкониятларига таянамиз” [1,11]деб, таъкидлади.
“Ёшларимиз ҳақли равишда Ватанимизнинг келажаги учун жавобгарликни зиммасига олишга қодир бўлган, бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучига айланиб бораётгани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди. Шу сабали ҳам улар ижтимоий фаоллигини оширишда фуқаролик жамияти институтлари фаол бўлишлари лозим”.[2,11]
Айнан, давлат раҳбари томонидан ушбу фикрни билдиришининг ўзиёқ ёшларнинг онги ва тафаккурини шаклланишида жамоатчиликнинг ўрни давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини кўрсатиб берди.
Кўриниб турибдики, бугун ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда жамоат ташкилотлари, жамоатчилик вакиллари муҳим таняч вазифасини ўташлари лозим.
Қолаверса, барча жабҳаларда ривожланишнинг кескин суръатларда ўсиб бориши натижасида, ёшларнинг қизиқишлари, талаб ва истаклари, ташаббускорлиги ҳам ошиб бормоқда. Ёшларнинг сиёсий жараёнлар марказида бўлиши оқибатида эса уларнинг сиёсийлашуви жараёнлари ҳам шиддат билан ошиб бормоқда.
Фанда эса ушбу жараённи замонавий фалсафа, социология ва психология фанларининг долзарб муаммоларидан бири - ёшларнинг сиёсийлашуви масаласидир деб баҳо берилмоқда.
Юқорида келтирилганидек, фуқаролик жамияти иститутлар фаолиятининг таълим муассасалари фаолияти билан уйғунлашуви, интеграцияси ёшларнинг шаклланишида муҳим ўрин тутди.
Биргина мисол сифатида “Истеъдод” ҳамда “Умид” жамғармаларининг ташкил этилиши, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшларнинг ҳорижий мамлакатларда таҳсил олиши, ўз малакасини оширишига имконият яратиб бериш орқали, юртимиз ва хорижий мамлакатларнинг таълим, бошқарув, жамият, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларини таққослаш, қиёслаш, таҳлил қилиш жараёнларини юзага келтирди.
Ушбу жараёнлар ижобий натижалар билан бир қаторда ўзининг салбий жиҳатларини ҳам намоён этди.
Жумладан, талаба ёшлар хорижий мамлакатлар тажрибалари билан яқиндан танишиш, замонавий билимларни эгаллаш имкониятига эга бўлган бўлсалар, уларнинг ҳорижда таҳсил олиш жараёнларида Ғарб маданияти таъсирига тушиб қолишлари, ташқи миграциянинг ошиб кетишига сабаб бўлувчи омилларнинг ўсиши каби ҳолатлар юзага келди.
Бугунги кунда жамият тараққиётида, бир томондан, маданият моҳиятининг ўсиб бориши кузатилса, иккинчи томондан, маданий жараёнларнинг коммерциялашуви, оммавий маданиятнинг кириб бориши, электрон оммавий ахборот воситаларининг таъсири ҳам кузатилмоқда. Улар эса, ўз навбатида, ёшлар мақсадлари, маънавий-маданий идеаллари ва қизиқишларига ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Шуни инобатга олиш керакки, ҳозирги кунда Ўзбекистон ёшлари билан боғлиқ муаммоларнинг асосий қисми жамиятда рўй бераётган объектив жараёнлар (яъни урбанизация, жамиятда пенсионерлар ва қариялар сонининг ўсиши, туғилишнинг камайиши ва ҳ.к.) билан боғлиқ.
Ҳозирги кунда ёшларнинг жамиятдаги ўз ўринларини аниқлаши ва топиши эски қарашлар, қадриятларнинг сўниши ҳамда янги ижтимоий муносабатларнинг шаклланиши даврида амалга оширилмоқда. Шунинг учун ҳам ёшлар орасида агрессия, локайдлик, экстремистик кайфиятлари, саросимага тушиш ҳолатлари учрамоқда. Айниқса, олий ўқув юртлари талабалари ўртасида бошқа ёшлар қатламлари вакилларига нисбатан бу жараёнлар оғирроқ кечмоқда.
Ёшлар - ижтимоий муносабатларнинг субъектларидир. Шу туфайли ҳам улар объектив ижтимоий муносабатларнинг иштирокчисига айланганлар.
Бугунги талаба ёшларни бундан 20-30 йил аввал яшаган, таҳсил олган талабалардан кўпгина фарқли жиҳатлар ажратиб турибди. Бугунги кун талабаларининг улғайиши, ижтимоий ҳаёти кўплаб ижтимоий-психологик омиллар билан боғлиқ. Афсуски, аксарият ҳолларда ёшларнинг талаб ва истаклари уларнинг шахсий қобилияти, ақлий салоҳияти, билимларининг даражасига мувофиқ келмайди. Шунинг учун ҳам уларда, қўпинча, олдига қўйган режалари амалга ошмаслиги, ҳаётда катта ютуқларга эришолмаслиги, танлаган соҳадан қониқмаслик кайфиятлари ҳосил бўлади. Албатта, бундай омиллар ёшларнинг умумий маънавий-психологик ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Бундай таъсирлар остида қолган ёшларда ташаббускорлик, ижтимоий фаоллик, жамиятдаги барча жараёнларнинг иштирокчиси ва фаол кучига айланиш ҳисси ҳам сўниб бораверади. Ҳар бир ёш киши учун маълум бир касб эгаси бўлиш масаласи муҳим аҳамиятга эга, бу – ҳаётий масаладир. Аслида, мазкур муаммо ёшларнинг касбий тайёргарлиги билан эмас, балки уларнинг дунёқараши билан боғлиқ. Уни оқилона ечиш учун инсон ўзининг ички оламини тартибга солиши, қизиқишларини аниқлаб олиши керак.
Афсуски, ёшлар орасида айнан шундай омиллар таъсири остида қолганлар учраб турибди. Уларга лоқайдлик, тушкунлик кайфиятлари, ҳаётидан норозилик, бутун бир тизим ва жамиятни қоралаш, айблаш ёки бутунлай бефарқ бўлиш, томошабин ва кузатувчига айланиш ҳолатлари ҳам хос. Аксарият ҳолатларда бундай ёшлар психологик жиҳатдан жуда заиф, барчага ишонувчан ва ҳаддан ташқари эмоционал бўладилар. Айнан шундай ёшлардан турли ғаразли ниятларда изғиб юрган кучлар фойдаланишга уринадилар.
Жамиятдаги ислоҳотлар, қатор стереотипларнинг синиши, мақсадларнинг равшан эмаслиги, қадриятларнинг ўзгариши қонуний тарзда турли хил зиддиятларни келтириб чиқаради. Бугунги кунда айрим ёшларимизнинг қадриятлар тизимида етарли даражадаги моддий таъминот, оилавий ҳаловат ва комфорт, соғлиқ кабилар биринчи ўринни эгаллайди. Маънавий-маданий бойлик ва ижтимоий-сиёсий фаоллик эса энг охирги ўринга қўйилмоқда. Бундай ёшлар қўпроқ ривожланган Ғарб ва ривожланаётган Шарқ мамлакатларига ихлос қўйиб, у ерда яшовчи ёшларга эътиборни қаратмоқдалар. Имкон пайдо бўлди дегунча, чет элга чиқиб кетишни, у ерда бутунлай қолиб кетишни хоҳлайдилар. Мазкур ёшларда экстремистик кайфиятлар ҳам тез-тез кузатилади.
Ёшлар экстремизми, асосан, жамиятдаги хулқ-атвор ва қонунлар билан бутунлай ҳисоблашмаслик ва уларга риоя қилмасликда намоён бўлади [3]. Назаримизда, мазкур жараёнларнинг бундай тарзда кечиши айнан узоқ давр мобайнида ҳукм сурган стереотипларнинг синиши билан боғлиқ ва бу ўринда анъанавий маданият алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бундан ёшлар ижтимоийлашуви жараёни уларнинг маънавий бақувватлигига, руҳий мустахкамлигига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ эканлиги келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги, буюк имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, уларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор қилмоқда. Ғаразли кучлар содда, ғўр болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, уларнинг ҳаётига, умрига завол бўлмоқда.
Бу кескин ва таҳликали шароитда биз ота-оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик, маҳалла-кўй бу масалада ҳушёрлик ва огоҳликни янада оширишимиз керак”[4,23] деб, таъкидлаганида айнан юқоридаги ҳолатларнинг юзаuа келаётгани ва жамоатчилик бу борада жиддий курашиш лозимлигини назарда тутган эди.
Ушбу жараён бевосита талабалар ҳаётини ҳам четлаб ўтмайди. Сабаби олий ўқув юрти талабалари мамлакатнинг эртанги кунини ҳал этувчи кадрлар бўлиб етишади. Шу сабабдан ҳам талабалар учун ҳар томонлама шароит яратиб бериш, жамоатчилик томонидан уларга кенг имкониятлар майдонини яратиб берилиши лозимдир.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов “Талабалар яшайдиган жойда ҳамма масала адолатли ҳал этилиши даркор. Чунки ёшлар таъсирчан бўлади, адолат бузилишини ҳаммадан ҳам кўп айнан ёшлар юрагига яқин қабул қилади” [5,25] деб, бежиз таъкидламаган эди.
Адолатни кимлар таъминлайди, албатта, жамоатчилик, жамоатчилик фикри, айнан жамоатчилик назоратини амалга оширилиши ҳам мана шу жиҳатлар билан чамбарчас боғлиқдир.
Жамоатчиликнинг ибтидоий кўринишларидан бири сифатида оилани ҳам алоҳида эътироф этиш лозим. Оиладаги муҳит ва ижтимоий муносабатлар ҳам ёшлар дунёқараши шаклланишида муҳим ўрин тутади.
Биз яшаётган давр ахборотлар хуружи даври бўлиб қолди. Бу ҳолат ҳар бир ота-онадан, кенг жамоатчиликдан фарзандига бефарқ бўлмасликни талаб қилади. Нафақат таълимга қамраб олинмаган ёшлар, балки, олий ўқув юртларида замонавий билим олаётган ёшларда ҳам замонавий дунёнинг салбий унсурлари, “оммавий маданият” аломатларининг акс этиши, миллий қадриятлар ва анъаналарни, миллий ғоя ва миллий маънавиятни мутлақо янги услубда тарғиб этиш лозимлигини тақозо этмоқда.
Шу сабабли, талабаларнинг онги ва дунёқараши шаклланишида муҳим ўрин тутувчи фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, жамоат бирлашмаларининг ижтимоий ҳаётдаги ролини янада кучайтириш, интернет тармоғи ва оммавий ахборот воситалари фаолиятида тарғибот ишларига замонавий усул ва услублардан фойдаланган ҳолда ёндошиш долзарб вазифага айланди.
Мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари, сиёсий партиялар каби фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, жамоат бирлашмалари фаолиятидаги жамият маънавий тараққиёти билан боғлиқ фаолиятини умумлаштириш ва тизимлаштириш; бугунги кунда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган фуқаролик жамияти институтларининг фаолияти билан аксарият фуқароларимиз, айниқса ёшларимиз таниш эмаслигини назарда тутиб, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини кенг тарғиб қилиш; миллий ғоя йўналишида ўқитиладиган мутахассислик фанлари дастурларига ёшлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи, маънавий камолатида жамоат бирлашмаларининг ўрни ва аҳамиятига доир алоҳида мавзулар киритиш.

Download 54,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish