5 мавзу. “Буйрак ва сийдик йўллари касалликларида ҳамшира парвариши”


Тош ҳосил бўлиши профилактикаси бўйича тавсиялар



Download 26,86 Kb.
bet11/12
Sana26.03.2022
Hajmi26,86 Kb.
#512062
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
5 мавзу Буйрак ва сийдик йуллари касалликларида хамшира парвариши

Тош ҳосил бўлиши профилактикаси бўйича тавсиялар

  1. Тош ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин бўлган хавфли ташқи омилларни бартараф этиш.

  2. Кун мобайнидаги сийдикнинг миқдорини 2 литр ва ундан ошиқ бўлишини таъминлаш мақсадида, истеъмол қилинаётган суюқликлар ҳажмини ошириш.

  3. Ҳаракатчан ҳаёт тарзи мақсадга мувофиқдир (эрталабки бадантарбия, сайр қилиш ва бошқалар).

  4. Тананинг суюқлик йўқотишидан сақланиш (узоқ муддат давомида қуёш нурлари остида, саунада, жуда иссиқ иситилган хоналарда узоқ вақт давомида бўлиш, кўп терлашдан сақланиш ва сийдик ҳайдовчи дори воситаларини фақат мутахассис тавсиясига кўра қабул қилиш).

Сийдик тошларининг тузилишига қараб, тегишли пархез ва дори-дармонлар қабул қилиш.

Сийдик кислотали тош аниқланган беморлар учун махсус тавсиялар
1.Парҳез – турлича (аралаш), лекин урат тошларининг ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин бўлган пуринларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш зарур:
-гўшт, гўшт маҳсулотлари;
-жигар, ўпка, тил, буйрак, мия;
-парранда гўшти;
-балиқ;
-қайнатма қуруқ шўрва, холодец;
-қўзиқоринлар (оқ, шампиньон ва бошқалар);
-спиртли ичимликларни истеъмол қилишни чеклаш (истисно қилиш).
2. Дорилар билан даволаш:

  • аллопуринол 0,1г 1 таб х 3 махал, давомийлигини шифокор белгилайди;

  • сийдик рН муҳитини 6,2-6,8 чегараларида коррекция (ишқорийлаштириш) қилиш (литрен, блеморен, уроцит - дозаси индивидуал белгиланади);

  • цитратли воситалар натрий гидрокарбонати (ош содаси) – кун мобайнида 1 чой қошиқдан 100 мл қайнатилган сувда эритиб 4 маротаба ичилади – 30 кун;

  • сийдик ҳайдовчи ўтлар дамламаси.


Кальций оксалат ёки кальций фосфат тошлари аниқланган беморлар учун махсус тавсиялар
1. Парҳез – турлича (аралаш), лекин модда алмашувининг бузилиши ва тошларнинг ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин бўлган таркибида кальция ва оксалат моддаси кўп бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш лозим:
- ҳайвон оқсиллари (гўшт, гўшт маҳсулотлари);
-таркибида кальций миқдори кўп бўлган (сут ва сут маҳсулотлари, баргли сабзавотлар);
-оксалатга бой бўлган (шпинат, ровоч, какао, янғоқ, чой);
-уратларга бой бўлган (жигар, буйрак, парранда териси, сельд, сардина, шпрот);
-таркибида витамин С (аскорбин кислотаси) миқдори кўп бўлган;
-клечаткага бой бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишни кўпайтириш.
2. Дорилар билан даволаш:

  • гипотиазид (табл), 0,025г, кун мобайнида 1 таблеткадан 2 маротаба – 7 кун давомида, сўнг 3 кун танаффус ва шу тариқа. Ушбу диуретик гиперкальцийурия ҳолати бор бўлган беморлар учун тавсия этилади. Қабул қилиш давомийлигини шифокор белгилайди;

  • магнийли препаратлар;

  • цитратли дори востилари;

  • сийдик ҳайдовчи ўтлар дамламаси.




Download 26,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish