5 мавзу. “Буйрак ва сийдик йўллари касалликларида ҳамшира парвариши”



Download 26,86 Kb.
bet1/12
Sana26.03.2022
Hajmi26,86 Kb.
#512062
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
5 мавзу Буйрак ва сийдик йуллари касалликларида хамшира парвариши


5 мавзу. “БУЙРАК ВА СИЙДИК ЙЎЛЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИДА ҲАМШИРА ПАРВАРИШИ”


1-Мавзу: Буйрак ва сийдик йўллари касалликларида (пиелонефрит, гломерулонефрит, буйрак тош касаллиги) беморларни парваришлаш.


Дарс режаси:
1.Ўткир ва сурункали пиелонефритлар, белгилари, парваришлаш.
2.Буйрак тош касаллиги белгилари, сабаблари.
3. Буйрак тош касаллигида беморларни парваришлаш, тез тиббий ёрдам бериш.
Пиелонефрит.
Пиелонефрит - буйрак жомлари ва паренхимасининг яллиғланиш касаллиги. Пиелонефрит ўткир ва сурункали бўлади.
Сабаби. Совуқ қотиш, сийдик ва сийдик йўли анамалиялари ва тошлари, ўсмалар, узоқ ўринда ётиш, ҳомиладорлик, қандли диабет, подагра, сийдик йўлларини катетерлаш, цистоскопия, ретроград пиелография, организмдаги ўткир ва сурункали инфекциялар.
Сурункали пиелонефрит вақти-вақти билан хуруж қилади, хуруж даврида ўткир пиелонефрит белгилари намоён бўлади.
Клиникаси. Иситма, бел ва қовуқ соҳасидаги оғриқ, кўнгил айнаш, баъзан қусиш, бош оғриғи, қалтираш, танадаги оғриқ ва шиш, дармонсизлик. Пастернацкий белгиси мусбат бўлади (бел соҳасига енгил уриш билан аниқланади).
Ташҳис қўйишда УТТ, сканерлаш, Умумий қон таҳлилида лейкоцитлар ва ЭЧТ ошади, умумий сийдик таҳлилида оқсил пайдо бўлади, лейкоцитлар ва эпителиал хужайралар кўпаяди.
Давоси ва парвариши. Парҳез 7 стол, антибактериалик терапия, уросептиклар, витаминлар, иммунитетни оширувчи воситалар, симптоматик даво буюрилади.


Буйрак тош касаллиги.
Буйрак –тош касаллиги организмда моддалар алмашинуви бузилиши оқибатида юзага келади. Кўпроқ эркаклар касалланади.
Сабаби. Оз миқдорда суюқлик қабул қилиш, кальций тузларига бой ичимлик сувларини исътемол қилиш, пала-партиш овқатланиш, сийдикнинг димланиши, сийдик йўли инфекцияси, буйрак жароҳатланиши ва буйрак тўқимасига қон қуйилишлар.
Тош ҳосил бўлишига таъсир этувчи омиллар:
- оз миқдорда суюқлик қабул қилиш;
- кальций тузларига бой ичимлик сувларидан истеъмол қилиш;
- пала-партиш овқатланиш: бир хил турдаги овқатдан систематик тарзда кўп истеъмол қилиш, витамин А ва Д етишмовчилиги, қизил винодан кўп ичиш;
- сийдикнинг димланиши;
- сийдик йўллари (инфекцияси);
- буйрак жароҳатлари ва буйрак тўқимасига қон қуйилишлар.
Клиникаси. Хуруж оралиғида касаллик белги бермайди ва текширувларда аниқланади. Хуружда иситма, бел ва қовуқ соҳасидаги кучли санчиқли оғриқ, тез-тез сийиш, сийишда оғриқ, кўнгил айнаш, баъзан қусиш, бош оғриғи, қалтираш, танадаги оғриқ ва шиш, дармонсизлик. Пастернацкий белгиси мусбат бўлади (бел соҳасига енгил уриш билан аниқланади.). Санчиқли оғриқ бир неча соат ёки бир неча кун безовта қилиши мумкин.
Ташҳис қўйишда УТТ, сканерлаш, урография, пиелография. Умумий қон таҳлилида лейкоцитлар ва ЭЧТ ошади, умумий сийдик таҳлилида оқсил пайдо бўлади, тузлар, лейкоцитлар ва эпителиал хужайралар кўпаяди. УТТда тошнинг хажми, ўлчамлари ва таркибини билиш мумкин.

Download 26,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish