Муоммоли масалалар
Муоммоли масала№1
Бемор 28 ёшда, тез ёрдам машинасида шифохона қабул бўлимига келтирилди.
Шикоятлари: бош оғриғи, ҳолсизлик, сийдикни камайиши ва гўшт селигига ўхшаш, юз қовоқлари шишиб кетиши, юракни тез-тез уруши ва нафас қисиши, бел соҳасида оғриқга шикоят қилмоқда
Обектив кўрганда: тери ранги оқарган, юзларида шиш, юрак уруши тезлашган, буғиқ,А/Б 180/100мм сим уст тенг. Палпацияда бел соҳасида оғриқ.
Сизнинг ташҳисингиз?
Сизнинг тактикангиз?
Муоммоли масалалар№2
Бемор 45 ёшда. Икки йилдан бери буйрак тош касаллиги билан оғриб келган
Шикояти: бел соҳасида оғриқ, бош оғриғи, тана ҳароратини кўтарилиши, оғриқли сийиш. Сийдикда пиурия, протеинурия кўзатилаяпти
1.Касалликни аниқлаш учун қандай текшириш усулларини ўтказиш мумкин
Адабиётлар
1. Б.У.Йулдошев. Б.Ҳ.Исомиддинов Ички касалликлар Т 1994й
2. В.М.Боголюбов Ички касалликлар Т 1985й
3. О.Ҳайдаров Ички касалликлар Ғ. Т 1996й
4. Мораг Маккормик, М.Х.Алимова, Р.К.Солиходжаева Ҳамширалик иши протоколлари
5. А.Э.Эшонқулов, Ш.М. Ахмедов Одам анатомияс ва физиологияси Т2010й
2-Мавзу: Буйрак ва сийдик йўллари касалликларида беморларни парваришлаш, замонавий даволаш усуллари, асоратларни олдини олиш бўйича беморларга тавсиялар бериш.
Дарс режаси:
Буйрак санчиғи, белгилари ва парваришлаш.
Беморлар парвариши касаллик ташхисига, унинг клиник намоён бўлишига, оғриқ характерига (оғриқнинг кучи, давомийлиги, қайталаши, унинг ҳаракатга боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги ва ҳ.к.), унинг жойлашган жойига, қайсидир аъзога оғриқнинг таъсир этиши, касалликнинг тана ҳарорати кўтарилиши билан кечиши, беморнинг операциядан олдинги ва кейинги даврдаги ҳолатига боғлиқ ҳолда олиб борилади.
Буйрак санчиғи
Буйрак санчиғи юқори сийдик йўлларида сийдик оқимининг тўсатдан бузилиши туфайли келиб чиқадиган патологик жараёндир.
Юқори сийдик йўлларида сийдик оқимининг бузилишининг асосий сабаблари қуйидагилардир:
қум ёки тош тиқилиши,
қон лахтасининг тиқилиши
йиринли қуйқа тиқилиши
сийдик найини ўсма билан босилиб-эзилиб қолиши
жарроҳлик амалиёти вақтида тасодифан сийдик найини боғлаб қўйиш ва бошқалар.
Оқимнинг бузилиши буйракларда сийдикнинг димланишига, косача-жом тизимининг кенгайиб, буйракнинг катталашишига ва буйрак капсуласининг чўзилишига олиб келади. Капсуланинг чўзилиш унда жойлашган оғриқ рецепторларни таъсирлайди ва оқибатда рецепторлар таъсирланишидан пайдо бўлган ипульслар орқа мия бўйлаб бош мияга узатилади. Бош мияда эса оғриқ хисси шаклланади. Бу эса буйраклар соҳасида кучли хуружсимон оғриқ хис қилиниши билан намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |