4-шўъба. Олий таълим тизимида психолог фаолиятини такомиллаштириш дарс таҳлилининг илмий – методик асослари


БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ РЕФЛЕКСИЯ АСОСИДА ПЕДАГОГИК МАҲОРАТИНИ ОШИРИШ



Download 391,92 Kb.
bet21/74
Sana31.05.2022
Hajmi391,92 Kb.
#623179
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   74
Bog'liq
4-SHO`BA. TO`PLAM.

БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ РЕФЛЕКСИЯ АСОСИДА ПЕДАГОГИК МАҲОРАТИНИ ОШИРИШ
Зармасов Ш.Р., Тўрақулов Л.Т.
Жиззах ДПИ

Касбий рефлексия асосида педагогик маҳорат расман ОТМда бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёрлаш билан таъминланиши ва унга мустақил ўқув-тарбия фаолияти учун ҳуқуқ берувчи муайян ҳужжат билан тасдиқланади деб тахмин қилиш мумкин. Шу билан бирга, биз бу тайёргарликнинг етарли эмаслигини тан оламиз ва у кўпгина олимлар томонидан таъкидланади. Олимлар касбий рефлексия асосида педагогик маҳоратни ошириш муаммоси ечимининг турли йўлларини кўриб чиқиб, асосида касбий рефлексия ётадиган бўлажак ўқитувчилар педагогик тафаккурининг таҳлилий хусусиятларини ривожлантиришнинг муҳимлигини таъкидлайдилар. Рефлексия (лот. reflexsio" – ортга мурожаат) - “ижтимоий ривожланган инсоннинг ўз шахсий ҳатти-ҳаракатлари ва уларнинг қонунларини англашга йўналтирилган назарий фаолиятининг шакли; инсон маънавий оламининг ўзига хослигини очиб берувчи ўз-ўзини билиш фаолиятидир. Рефлексия тушунчаси фалсафада қадимги Грецияда юзага келган ва инсоннинг ўз онгида содир бўлаётганлар тўғрисида фикрлаши, ўз фикрларининг мазмунига эътибор қаратишни англатган (Декарт); рефлексия ўз-ўзини билишга қобилиятлилик сифатида (Сократ, Платон, Плотин, Локк ва бошқалар); билишга оид қобилиятларнинг ривожланиши асоси сифатида (Кант, Гегель, Фихте, Шеллинг) қаралган; Лейбницнинг концепциясида рефлексия апперцепцияга қобилиятлилик сифатида хизмат қилган (идрокнинг инсоннинг аввалги тажрибаси ва индивидуал хусусиятларига боғлиқлиги). Бугунги кунда фалсафада назарий ва амалий рефлексияни фарқлаш қабул қилинган бўлиб, назарий рефлексия тушунчанинг ривожланиши вақти сифатида, бир тушунча доирасида бир таърифдан бошқасига ўтишга имкон берувчи метод сифатида; амалий рефлексия - индивидуал ҳатти-ҳаракатнинг ва ниятнинг боғлиқлиги, бунда мазкур боғлиқлик меъёрининг назорати амалга ошириладиган, жараёни сифатида тавсифланади. Фалсафий тоифа сифатида юзага келиб, рефлексия ҳозирги вақтда психология, социология, синергетика, мантиқ, андрогогика, эвристика, кибернетика ва бошқа кўпгина фанларнинг тадқиқот объекти ҳисобланади. Бизнинг тадқиқотимиз доирасида, биз психология ва педагогика нуқтаи назаридан “рефлексия” тушунчасини кўриб чиқишда батафсил тўхталиб ўтиш зарур деб ҳисоблаймиз.


Психологияда рефлексия “субъектнинг ички психик актлар ва ҳолатларини ўз-ўзи тушуниши” сифатида талқин этилади10. Ўқитувчининг педагогик фаолиятида рефлексиянинг ролини ўрганишда ижтимоий психология нуқтаи назаридан мазкур тушунчанинг таърифи эътиборга лойиқ бўлиб, унда рефлексия инсоннинг бошқа инсонлар томонидан ҳақиқатда қандай қабул қилинишини англаши шакли сифатида қаралади; рефлексия - бу «бу нафақат субъектнинг ўз-ўзини билиши ва тушуниши, балки “рефлексияни амалга оширувчини”, унинг шахсий хусусиятларини, эмоционал жавоб таъсирлари ва когнитив тасаввурларини бошқалар қандай билишлари ва тушунишларидир.
Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий рефлексия асосида педагогик маҳоратини ошириш муаммосининг замонавий тадқиқотлари таҳлили уни ечишнинг турли йўллари тўғрисида хулосага келиш имконини беради. Бунга ўқув-тарбия жараёнини оптималлаштиришни, меҳнатни илмий ташкил этишни, педагогик қобилиятларнинг ва педагогик маданиятнинг ривожланиши, педагогик вазифаларни ечиш кўникмаларини такомиллаштириш, назарий билимларни тўплаш, ижодни ривожлантиришни киритиш мумкин.
Рефлексия 1) фикрлаш, ўз-ўзини назорат қилиш; 2) ўзининг шахсий ҳаракатлари ва уларнинг фикрлашга йўналтирилган инсон фаолиятининг назарий шакли; 3) ўз руҳий ҳолати ҳақида ўйлаш, хаёл суриш, фикр юритиш, уни таҳлил қилишга мойиллик.
Ш.Қурбонов, Э.Сейтхалилов, М.Қуронов, Р.Аҳлиддинов ва И.Мажидовларнинг фикрича, рефлексия самарали фикрлашнинг муҳим тарзи, юз бераётган ҳодисани кенг тизим контекстида тушуниш жараёнларини алоҳида ташкил этиш (у вазият ва ҳаракатларни баҳолашни, вазиятларни ҳал қилиш усуллари ва операцияларини топишни ўз ичига олади), вазифаларни ҳал қилишга жалб этилган индивид ҳамда бошқа одамларнинг ўзини-ўзи таҳлил қилиши, ўз ҳолати ҳамда ҳаракатларини фаол ўйлаб кўришдан иборат жараёндир. Шу сабабли рефлексия (орқага қайтиш) ичидан (бир индивиднинг кечинмалари ва ўзига ўзи ҳисоб бериши) ҳам, ташқаридан (жамоа бўлиб фикрлаш фаолияти ва биргаликда ечим излаш сифатида) ҳам бўлиши мумкин.
Ўқитувчининг касбий рефлексия асосида педагогик маҳоратини ривожлантириш шартлари сифатида адабиётларда ўз-ўзини ривожлантиришга ижобий мотивацияни шакллантириш, касбий ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини таҳлил қилишни билиш, ўз-ўзини тарбиялаш ва мустақил таълимга интилиш кўрсатилади. Ҳозирги вақтда касбий рефлексия асосида педагогик маҳорат тушунчасининг ягона, умумқабул қилинган таърифининг мавжуд эмаслиги, мазкур ҳодисанинг интегративлиги, кўп жиҳатлилиги тўғрисида гувоҳлик беради. Ўз тадқиқотимизда биз нафақат ўқитувчининг касбий рефлексия асосида педагогик маҳоратини такомиллаштириш мазмуни ва йўлларини, балки унинг ривожланишини бошқариш имкониятини ўрганамиз.
С.Л. Рубинштейн шахснинг психик ривожланишини бошқариш имкониятини ўрганиб, рефлексиянинг юзага келиши билан инсоннинг мавжудлигининг алоҳида усулини ва унинг оламга муносабатини боғлайди: “У (рефлексия - Г.Р.) ҳаётнинг мазкур узлуксиз жараёнини худди тўхтатаётгандек, узаётгандек ва инсонни мазкур вақтнинг чегарасидан хаёлан чиқаради, инсоннинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати ҳаёт тўғрисидаги фалсафий мулоҳаза юритиш хусусиятига эга бўлади”. Рефлексия асосида нафақат психологик билимлар, балки хотира, кўникма ва малакаларни ривожлантиришда уларни қўллаш усуллари ҳам шаклланади. Афсуски, ҳозирги вақтга қадар педагогик рефлексия тушунчасининг аниқ таърифи йўқлигини таъкидлаш керак. Эҳтимол бу бу ҳодисани ўрганиш психология, педагогика, педагогика ва психология фанларини ўқитиш методикаси, таълим фалсафаси ва бошқа фанлар кесишувида юз бериши билан боғлиқдир. Кўчириш принципини – рефлексиябу ўзини англаш...., касбий рефлексия ўзини касбида англаш, касбий педагогик рефлексия бу ўзини педагог касбида англаш (Б.З. Вульфов, В.Н. Харькин ва бошқалар) биз ҳаддан ортиқ сунъий деб биламиз, шунинг учун 0 нуқтаи назарига қўшила олмаймиз (70), унинг фикрига кўра, агар рефлексия предмети бўлажак ўқитувчилар педагогик фаолиятининг барча томонлари хизмат қилса, унда бу педагогик рефлексия. Шунга кўра, биз педагогик фаолиятда ўқитувчининг касбий рефлексияси тўғрисида фикрлаш зарур деб ҳисоблаймиз.

Download 391,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish