4-шўъба. Олий таълим тизимида психолог фаолиятини такомиллаштириш дарс таҳлилининг илмий – методик асослари



Download 391,92 Kb.
bet20/74
Sana31.05.2022
Hajmi391,92 Kb.
#623179
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   74
Bog'liq
4-SHO`BA. TO`PLAM.

Фойдаланилган адабиётлар:
1. Сластенин В.А., Подымова Л.С. Педагогика: Инновационная деятельность. – М.: ИЧП Издательство Магистр, 1997.
2. Қодиров Б.Р., Қодиров К.Б. Касбий ташхис методлари тўплами. Амалиётчи психологлар учун методик қўлланма. – Т.: Ўзбекистон Миллий университети, 2003.


РЕФЛЕКЦИЯ АСОСИДА БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ ПЕДАГОГИК ТАЁРГАРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Зармасов Ш.Р, Тўрақулов Л.Т
Жиззах ДПИ

Биз ҳар бир бўлажак ўқитувчилар эгаллаган тайёргарлиги даражаси бўйича педагогик маҳоратли бўлиши, унинг келгуси бутун амалий фаолияти эса унинг касбий кўникмалари ўсиб борадиган тарзда қурилиши керак деб ҳисоблаймиз. Бундан нафақат “маҳорат” тушунчасининг талқинида, балки уни таъминлаш йўлларини аниқлашдаги кескин фарқлар келиб чиқади. Биринчи ҳолатда маҳорат бунинг учун доим ҳам зарур бўлган асослар ва эришиш кафолатларига эга бўлмай, эришилиши керак бўлган мақсад сифатида таърифланади; иккинчисида – мавжуд бўлгандан ҳаракат қилиш, яъни ҳар кимнинг индивидуал тажрибаси ва имкониятларини инобатга олиб, уларнинг асосида ривожланишнинг индивидуал йўналишини белгилаш зарурати билан белгиланади.


Фаолият – бу объектни ўзгартириш эҳтиёжи билан юзага келган объектга нисбатан субъектнинг фаоллиги тўғрисидаги қоидадан келиб чиқиб (А.А.Леонтьев бўйича), бўлажак ўқитувчиларнинг ўз касбий фаолиятини ва ўзини субъект (ва объект сифатида!) сифатида ўрганишга йўналтирилган фаолияти мазкур фаолиятнинг ривожланишини бошқариш имкониятини таъминлайди. Фақатгина эҳтиёжни шакллантириш керак. Эҳтиёж эса мавжуд бўлган ва мавжуд бўлиши керак бўлган ўртасидаги зиддиятларнинг оқибати сифатида юзага келади; мазкур ҳолатда, ўзининг касбий фаолияти натижаларидан онгли қониқмаслик ўз-ўзини такомиллаштириш эҳтиёжининг шаклланишига олиб келади.
Маълумки, ўзи тўғрисида, бошқалар тўғрисидаги билимлар инсонга ташқаридан келмаслиги, улар унинг ўзида шаклланади. Олимлар ўз қарорларини ўзи таҳлил қилиши ва ўзи баҳолашининг мезони, шунингдек тажриба алмашиш жараёнида унга таклиф этиладиган қарорлар рефлексия ҳисобланишини ва бу бўлажак ўқитувчиларга “ўз-ўзини тўғри (адекват) баҳолашни, назарий тадқиқотларда ишлаб чиқиладиган билимларни танқидий идрок этиш”га ёрдам беришини таъкидлайдилар.
Билимларни фаол ўзлаштиришнинг муваффақиятлилиги тўғрисида Н.А.Бердяев “Менинг қобилиятим фақатгина ақлий жараён мен томонимдан амалга оширилганида, мен фаол ва ижодий ҳолатда бўлганимдагина аниқланган ва пассив ўзлаштириш, ёдда сақлаш керак бўлганида, жараён ташқаридан мен томонга борганида мен қобилиятларимни аниқлай олмаганман” деб ёзган эди.
Шу тариқа, назарий қоидаларга таяниб, биз бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ошириш устида ишлаш фақатгина унинг учун шахсий аҳамиятли, ҳаётий зарур бўлганидагина, яъни барқарор ижобий мотивациянинг мавжудлигида самарали бўлиши тўғрисидаги хулосага келишимиз мумкин.
Биз шунингдек, ижобий мотивацияни шакллантиришнинг шартларидан бири ҳис-туйғулар(эмоциялар) ҳисобланади деб ҳисоблаймиз, чунки нафақат фаолият ҳис-туйғуларни юзага келтиради, балки ҳис-туйғулар ҳам фаолиятнинг ўзини юзага келтиради ва бошқаради. Ижобий ҳис-туйғулар хулққа ундовчи эҳтиёжларга таъсир кўрсатади, қийин вазиятда эса ҳатто кичик ютуқ ҳам илхомланиш ижобий ҳиссиётини уйғотади ва у мақсадга эришиш эҳтиёжини кучайтиради. П.В.Симоновнинг фикрига кўра, “ижобий ҳис-туйғулар ривожланишдан тўхтаб қолиш, ўз-ўзини ундаш ва ўз-ўзини ривожлантириш жараёнининг тўхташига олиб келиши мумкин бўлган, қондирилмаган эҳтиёжларнинг етишмаслиги ва прагматик ноаниқликнинг ўрнини тўлдиради”.
Шунинг учун бўлажак ўқитувчиларга ўз кучига ишониш имкониятини бериш жуда муҳимдир. Педагогик диагностикадан ўтказиш асосида ишни ташкил этишда, бўлажак ўқитувчилар ўзининг касбий қийинчиликларини ечишда профессор-ўқитувчилардан ёрдамлар олиши ва бир вақтнинг ўзида ўзи учун педагогик маҳорат манбаи бўлиши мумкин бўлган вазиятларни яратиш зарур. Бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ўз-ўзини амалга ошириш имконияти билан мустаҳкамланган унинг муваффақиятлилиги, унда ижобий ҳис-туйғуларнинг юзага келишига кўмаклашади ва ўз-ўзини ривожлантиришга йўналганлигини оширади.
Педагогик диагностикадан ўтказиш тўғрисида фикр билдиришда бўлажак ўқитувчиларнинг тўғри касбий ўз-ўзини баҳолашини шакллантиришда тўхталиб ўтиш зарурдир. Бу ҳолатда “бўлажак ўқитувчиларга ташқаридан ихтиёрий баҳо (ҳатто ноҳақ бўлгани ҳам) унинг касбий барқарорлигига зарар етказа олмайди, унинг фаолиятини бузмайди, унинг умуман ўз-ўзига ҳурматини пасайтирмайди”. Ўз-ўзини паст баҳолаш бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик фаолияти самарадорлигини пасайтиради.
Бўлажак ўқитувчилар у ўзини дарсда қандай ҳис қилишини билиши, унинг кучли ва кучсиз томонларини кўра олиши керак. Ўз вақтидаги ёрдам, эътиборли дўстона муносабатсиз айрим бўлажак ўқитувчиларнинг дарсга бўлган қизиқишни йўқотишлари мумкин, ёрдам маҳоратли, бўлажак ўқитувчиларнинг индивидуал хусусиятлари ва эҳтиёжларини инобатга олиб кўрсатилиши керак. Агар бўлажак ўқитувчиларнинг шахсий хусусиятларини инобатга олиш зарурати таъминланмаса, педагогика фанининг ҳеч бир даражаси режалаштирилган натижаларни таъминлай олмайди.
Шунингдек, психологик муҳитни шакллантиришга тўхталиб ўтиш зарур деб ҳисоблаймиз, кўпгина олимлар бўлажак ўқитувчиларнинг ўз педагогик қобилиятидан қониқмаслигини ва ўз устида ишламасликка боғлайдилар.
Бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий муҳит ўзаро муносабатларга салбий таъсир кўрсатади. Бу эса бўлажак ўқитувчиларни эътиборсизликка дучор этади. Бўлажак ўқитувчиларнинг “ижодкорлиги” салбий баҳо билан сўндирилади. Н.Роджерс ижодни “ўзини кучайтириш” сифатида қараб, агар “шахс ўзининг ички оламини ўргана бошлайдиган даражада ўзини эркин ҳис қиладиган хавфсиз ишончли муҳит яратилса, унда бу ҳолатда бўлажак ўқитувчилар ўзи шахс сифатида ўзининг ривожланиши энг оптимал йўналишини ўзи танлайди” деб таъкидлаган.
Бўлажак ўқитувчилар ўзига ишонч ва ишончсизликги, унинг педагогик маҳоратига боғланганлиги ва унга нисбатан норозилик, ўзининг номукаммаллигидан ўсиб борувчи хавотирли ҳиссиётлар кураши кечаётган инқирозли ёш даврлари ва педагогик инқирозлар даврида айниқса катта аҳамиятга эгадир.
Шунга кўра, педагогик маҳорат ривожланиши мумкин ва керак бўлган бир нечта шароитларни санаб ўтиш мумкин. Бундай шароитлар унинг профессионаллигини ривожлантириш учун қулай муҳитни таъминловчи фаровон психологик муҳит ва бўлажак ўқитувчиларига индивидуал ёндашув ҳисобланади.
Бўлажак ўқитувчиларни бошқаришнинг умумий назариясининг қисми сифатидаги ўргана олмаймиз. Ўзаро муносабатлар, шахсий вазияти, педагогик қобилияти нимани ифодаланишини инобатга ва аҳамиятга эга бўлмайди. Бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик қобилияти ихтиёрий бошқарув назариясида мавжуд бўлиши мумкин.
Бўлажак ўқитувчилар педагогик санъати унинг “жамоа руҳиятини яратиш”, ижод муҳитини яратиш қобилиятлари, ишчанликни уйғотишдан иборатдир. Ҳар бир бўлажак ўқитувчиларга умуминсоний қадриятлар тизимини шакллантириш, педагогда мустақил таълим олишга, касбий билим ва кўникмаларини янгилаш ички эҳтиёжини ривожлантиришига ёрдам бериш зарур. Бўлажак ўқитувчиларнинг ижодкорлигини ривожлантириш учун ижодий фикрлаши, ижодий ташаббускор, компетент бўлиши, ўзи бошқарадиган жараёнларнинг моҳиятини ҳамда бошқариш қонуниятларини, ҳамкорликнинг психологик асосларини яхши билиши, ахборотни йиғиш, у бошқарадиган жараёнларнинг бориши ва натижалари тўғрисидаги ахборотни таҳлил қилиш ва баҳолаш методларини эгаллаган бўлиши керак.

Download 391,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish