Дарс таҳлилиниг босқичлари:
- дарс таҳлилига тайёргарлик;
- дарс ўтилишини таҳлили;
- кафедра профессор-ўқитувчиларининг иштирокидаги умумий натижалари дарс таҳлили йиғилишида муҳокама қилиш ва таклифлар бериш;
Дарс мақсадининг таҳлилида - фан мавзусининг ўзига хос томонлари ва талабаларнинг билим даражасини эътиборга олган ҳолда мавзу мақсадининг тўғри ва асосли қўйилганлиги; дарс методологиясининг тўғри қўйилиши, унинг талабалар онгига етказилганлиги ва мақсадга эришиганлигига ўрганилади.
Дарс тузилмаси ва уни ташкилий қисми таҳлилида: дарс тузилмасининг дарс мақсадига мослиги; дарснинг шакли ва тузилмасининг пухта лойиҳаланганлиги; дарс босқичларининг мантиқий узвий кетма-кетлилиги ва бир-бири билан боғлиқлиги; дарс босқичлари учун вақт меъёрининг тўғри тақсимланганлиги; ўқитиш шаклларининг тўғри танланганлиги; дарс режасининг мавжудлиги ва дарс баёнида унга амал қилиниши; дарс мавзусига оид кўргазмали қуроллар, тақдимотлар, техник воситалар, лаборатория асбоб ускуналарининг тўғри танланганлиги ўрганилади;
Дарс мазмунинг тахлилида: дарс мазмунининг Давлат таълим стандарти талабларига мослиги; материалларнинг ишончлилиги, тўлиқлиги, тушунарлилиги; баён қилинаётган материаллнинг илмийлиги; дарснинг тарбиявий йўналиши, таълимий таъсири даражаси; дарсни ҳаёт, меҳнат тарбияси ва касбга йўналтириш билан боғлаш; талабалар томонидан янги билимларни қабул қилишдаги қийинчиликларни бартараф этиш қобилиятлари ўрганилади.
Дарс таҳлили қуйидаги турларга бўлинади:
Методик таҳлил.
Дидактик таҳлил.
Илмий таҳлил.
Психологик таҳлил.
Умумпедагогик таҳлил.
Дарс методикасининг таҳлилида:
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўқитувчи дарсда қўллаган методларнинг самарадорлиги, намунавийлиги, дарснинг сифат кўрсатгичлари, ўтилган мавзу материалларини талабалар томонидан қандай даражада ўзлаштириб олганликлари билан хулоса қилинади ва баҳоланади. Шу боисдан дарс методик асосини таҳлилида қуйидагилар алоҳида эътибор билан қараш муҳим аҳамиятга эга:
- ўқитишнинг метод, восита ва усулларини танлашда ўқув материалининг мазмунига, дарс мақсадларига, синфнинг имкониятларига мос танланганлиги;
- ўқитувчи томонидан дарснинг ҳар бир босқичида метод, усулларни тўғри қўллаганлиги;
- янги педагогик ва ахборот технологияларидан, кўргазмали қуроллар, тарқатма материаллардан самарали фойдаланилганлиги;
- ўқитувчининг илмий - методик жиҳатдан билим, кўникма ва малакасининг баҳоланиши;
- ўқитувчиларнинг дарс жараёнида қўллаган методларнинг ўқитишда дарс шаклларининг турига ва ўзига хос хусусиятларига қараб танлаганлиги;
- ўқув материалларини баён қилиш ва тушунтириш жараёнида қўлланилган методларнинг мавзу материалига мослиги ёки мос эмаслиги;
- талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятини ташкил қилганлиги, ўқув фаолияти шаклларидан фойдаланишнинг самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлиги талабаларнинг янги билим, кўникма ва малакаларни эгалланганлик даражаси;
- талабаларнинг дарс мавзусига доир берилган саволларга жавобининг илмий жиҳатдан тўғри, қисқа ва мукаммал баён этилиши ҳамда уни ўқитувчи томонидан назорат қилинишига;
- дарс давомида, янги мавзуни баён этиш жараёнида таълим-тарбияни боғланганлигига;
- дарс шаклларига ( маъруза, амалий машғулотлар, лаборатория ишлари, семинар машғулотлари);
- ўқитувчиларнинг сўзлаш усули, кўргазмали қуроллардан самарали ўринли фойдалана олиш, талабаларни дарслик, контурли карта, диаграмма ёки кўникма ва малакасини шакилантиришини жадвал, лаборатория асбоб- ускуналари билан ишлаш АКТдан электрон доскадан, жўғрофия, тарих ёки зоология фанларига тегишли бўлган турли хариталардан фойдаланиш компетенциялари шаклланганлиги ҳисобга олинади.
Дарснинг дидактик таҳлилида:
– дарс шаклларининг самарадорлигини ифодаловчи қонун ва қоидаларнинг мавзуни тушунтиришда қанчалик тўғри ҳамда мукаммал қўлланилганлиги;
- дарс баёнининг тушунарли ва изчил равишда талабалар онгига етиб борилиши;
- дарс жараёнида ўқитувчи фикрининг тарбия принципларига мос келиши;
- ўқитувчи томонидан берилаётган материалларнинг талабалар томонидан онгли равишда ўзлаштиришлари;
- дарс мавзунинг ривожлантирувчи ва муаммоли тарзда баён қилинганлиги;
- ўқитувчининг дарс мавзусига доир фикрларининг изчиллиги;
- янги мавзуни баён қилишда дарсда фойдаланган кўрсатмали қуроллардан, тарқатма материаллар ва техника воиталаридан фойдаланганлигининг мақсадга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги;
- тажриба, лабаратория ва амалий ишларнинг дарс мақсадига йўналтирилган ҳолда ўтилганлиги;
- дарсликлар билан қўшимча ишлашга тўғри йўналиш берилганлиги;
- мисол ва масалаларнинг назарий билимларни мустаҳкамлашга қаратилганлиги;
- дарс тахлили белгиланган аниқ бир тизим асосида олиб борилиши дидактик тахлилининг асосий объектлари хисобланади;
- дарснинг илмий таҳлилида қуйидаги масалаларнинг хал қилинишига эътибор берилади;
ўқитувчининг илмий жиҳатдан мавзу материалларига доир (ўзи мутаҳассис бўлган фанни илмий асосда чуқур билиши) билимга эгалиги;
дарс мавзусига илмий жиҳатдан тайёргарлиги;
мавзуни тушунтиришда мавзуга доир энг янги илмий-назарий ахборотлардан фойдалана олиш малакаси шакклланганлигига;
дарс жараёнида илмий қоида ва таърифларнинг тўғри баён этилиши ҳамда илмий атамаларнинг талабалар онгига сингдириб борилишига;
дарсда таълимнинг ўзига хос хусусиятларининг ҳисобга олинишига;
дарслик материалларининг қўшимча адабиётлар билан бойитилганлигига;
талаба бажараётган лаборатория, амалий ҳамда мустақил ишларнинг илмий йўналишга мақсадга мувофиқлигига;
талабаларнинг дарс мавзусига доир берилган саволларга жавобининг илмий жиҳатдан тўғри, қисқа ва мукаммал баён этилиши ҳамда уни ўқитувчи томонидан назорат қилинишига;
дарс давомида, янги мавзуни баён этиш жараёнида таълим-тарбияни боғланганлигига;
ўқитувчининг илмий тилдаги нутқ маданиятига.
Умуман олганда, дарс тахлили биз томонимиздан ишлаб чиқилган қоидалар, кўрсатмалар, тавсияларга мувофиқ амалга оширилганда, биринчидан фан ўқитувчисининг педагогик фаолиятига хаққоний, аниқ баҳо берилса, иккинчидан ўқитувчининг кейинги фаолиятида дарсларни янада сифатлироқ ўтиши учун ўқув методик томонидан амалий ёрдам берилар экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |