Foydalanilgan adabiyotlar
1.Dracheva E.L.Boshqarish: darslik /E.L.Dacheva,L.I. Yuliqov.- 3d.-Sterotip. - M.
2. Yegorzin A.P. Xodimlarni boshqarish: universitetlar uchun darslik / A.P.T. Stegorxin. - 3-Ed.-N.Novgorod: Nimb, 2001 Nashriyot uyi
3. zborovskiy g.e. Boshqaruv sotsiologiyasi: qo'llanma / E.G. Zborovskiy, N.B. Kostina.- m.: Gararika, 2004 nashriyotidagi nashr
4. Ivanov MA Tashkilot vositangiz sifatida. Rossiya mentaliteti va biznes amaliyoti / M.A. Ivanov, D.M Norsterman. - m.: Alpina Nashriyasining nashriyotini nashr etish, 2003 yil
5. Ignateva A.V... Boshqaruv tizimlarini tadqiq qilish: universitetlar uchun qo'llanma / A.V.V. Ignatiev, M.M. Maksimtsov. - M .: Juniti - Dana, 2001
6. Kopaskievskaya bb Boshqarish: Tadqiqotlar: kasbiy ta'limni o'rganish uchun mavjud / B. B. Xazkada. -3-e Ed., - Rostov N / D: Nashriyot uyi Feniks, 2004
АЛ-ҲАКИМ АТ-ТЕРМИЗИЙ АСАРЛАРИДА ПСИХОЛОГИК ҚАРАШЛАРНИНГ ИЛМИЙ МАЗМУНИ ТАҲЛИЛИ
Қодирова А.Б.
ТерДУ Психология кафедраси в/б доценти, психология фанлари бўйича(PhD) фалсафа доктори
Аннотация. Бу даврда тасаввуф илмининг бош мавзулари белгиланди. Сўфийлар жамият аъзолари ўртасида мустақил бир табақа сифатида намоён бўла бошладилар. Баъзи жойларда тасаввуф мактаблари ташкил топди. Тасаввуф таълимотида илм “нур” истилоҳи билан берилади, демак нур-илм, илм эса ўз навбатида нурдир. Руҳиятшуносликнинг тасаввуфий асосларини ўрганиш бошқа фанларни билишни ҳам тақозо этади.
Аннотация. В это время были определены начальные темы представления суфизма как науки. Среди главенствующих народов суфийцы стали выделяться в качестве независимого племени. В некоторых местах были созданы школы пропаганды суфизма. В сфере образования суфизма «луч» знаний даётся через постижение знаний, итак луч-знание, знание в свою очередь является лучём.
Annotation. During this period, the main themes of mysticism were identified. Sufis began to emerge as an independent class among members of society. In some places mystical schools were established. In mystical teaching, knowledge is given by the term "light," meaning that light is knowledge, and knowledge in turn is light. The study of the mystical foundations of psychology requires knowledge of other disciplines as well.
IX-X асрлар – ислом тасаввуфи илм сифатида шаклланиб, ўз тамойиллари барпо этилган, буюк мутасаввифлар шаклланиб етиша бошлаган ва мумтоз тасаввуфий асарлар ёзилган давр бўлди. Бу даврда тасаввуф илмининг бош мавзулари белгиланди. Сўфийлар жамият аъзолари ўртасида мустақил бир табақа сифатида намоён бўла бошладилар. Баъзи жойларда тасаввуф мактаблари ташкил топди. Лекин шуни ҳам қайд этиш лозимки, гарчи “тасаввуф” истилоҳи араб халифалигининг шимоли-шарқий ҳудудларида етарли даражада муомалада бўлган бўлса-да, бу истилоҳ Мовароуннаҳр ва Хуросонда IX-X асрларда кенг кўламда истеъмолда бўлмаган. Бу даврда минтақа мистиклари асосан зуҳд – зоҳидлик ҳақида мунозаралар олиб бордилар. Маърифат ёки ҳикмат маълум инсонларга, яъни дунёвий юмушлардан холи, бутун қалби ва эзгу ниятлари билан Аллоҳ таолога интилган шахсларга хос бир мўъжизадир. Илм зикрида сўфийлик оламидаги энг олий фикр айтган шахс ва шайх бизнингча, Абу Бакр Абдуллоҳ ибни Тоҳир (ваф.330/942 й) бўлса керак, бу ҳақда Абдураҳмон Жомий “Нафақот ул-унс” ва Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”да ажойиб нақл келтиради. Абдуллоҳ ибн Тоҳирдан “Ҳақиқат нимадир?” деб сўрашганда:
- Ҳақиқат – бу илмдир. Ва ундан илм нимадир дейишганда:
- Илм – бу ҳақиқатдир, - деб жавоб қайтарган экан.
Юқоридагилардан хулоса шуки, тасаввуф энг аввало, Ислом динининг мафкураси, унинг тарғиботчиси эканини унутмаслигимиз лозим. Зеро, Ислом динининг бутун тарихи давомида тасаввуф Худо ва Пайғамбар, Аллоҳ ва Расул, Аллоҳ ва Наби, Аллоҳ ва хабарчи тушунчаларини шарҳлаши баробарида Ислом динининг ўткир ташвиқотчиси бўлиб келди.[1:60] Профессор Ж.Омонтурдиев Ал-Ҳаким ат-Термизий фаолиятини таҳлил этар экан, психология фанига аҳамият беради: “Эндиликда руҳиятшунослик (психология) “кишиларнинг психик процессларини ўргатувчи фандир” дейиш етарли эмас. Бу фаннинг ўрганиш объекти мураккаб, ҳаракат доираси кенг. Ундаги муаммоларни ҳал этишда мавжуд билимларимиз талаб даражасида эмас. Хусусан, руҳиятшуносликнинг тасаввуфий асосларини ўрганиш бошқа фанларни билишни ҳам тақозо этади. Масалан, инсон руҳияти ҳақида билганларимиз билмаганларимиздан оз. Бу - диалектик жараён. Чунки инсон ақли, билими чегараланган. Дунёни (илоҳий оламни ҳам) билиш, англаш илоҳий ақл (ақли кулл)да мавжуд. Бироқ бу, ақли жузъ суғро оламини (масалан, инсон руҳиятини) ва унинг кубро олами (илоҳий олам)га муносабатини ўрганолмайди, деган гап эмас. Катта оламнинг барча зарралари кичик оламда мавжуд экан, бу уни нисбий англашга имкон беради. Руҳий дунёни англашда ақли куллнинг моҳияти ҳақида профессор Иброҳим Ҳаққул қуйидаги ажойиб фикрни келтирган: Малаклар Аллоҳдан: “Ё раббимиз, аршдан ҳам буюкроқ бирор нарса яратдингизми?” – дея сўрабдилар. Шунда парвардигори олам: “Ҳа, ақлни яратдим”, - дебди. “Ақлнинг қийматига тенг нарса недур?” – деб сўраганларида, “Ҳайҳот! Ҳеч кимса буни билишга қодир бўлолмагай”, - деган жавоб бўлган экан. Ҳаким Термизий “Аллоҳ ақлдан устун ва шарафлироқ бирор маҳлуқ яратмагандир”, - дея таъкидлаганларида, айнан шу ҳақиқатни назарда тутганлар”.[2:67-68] (Пайғамбар алайҳиссалом) “Киши тик турган ҳолатда ковушини кийишидан қайтардилар ва: “Мен ўшандай одамда давоси бўлмайдиган касаллик пайдо бўлишидан қўрқаман”,-дедилар.
Расулуллоҳнинг ўзлари бундаги сабабни баён қилиб бердилар. Демак, тананинг сенда хаққи бор, агар сен танангга тоқатидан ташқари нарсани юкласанг, унда бир касаллик пайдо бўлиши мумкин, демак сен унга зулм қилган бўласан. Чунки тана иккита оёқ устида турадиган қилинди. Агар сен тик туриб ковуш кийсанг, иложсиз битта оёғингни [ковуш кийиш учун] кўтарасан. Бу ҳолда баданинг битта оёққа бор юкини ташлашига тўғри келади. Томирларинг изтиробга тушади. Томирлар изтиробга тушса бирон-бир касаллик пайдо бўлишидан қочиб бўлмайди, яъни томирлар изтиробга тушса касаллик пайдо бўлиши хавфи кучаяди. Чунки томирлар қон ва ҳаво юрадиган йўллардир. Агар изтироб вақтида, яъни қийналган вақтида томирлар торайса, қон босими кўтарилса ва томирлардаги ўша ҳаволар қўзғалиб қолса, бир умр қутулмайдиган касалликка чалиниш мумкин. Агар томирлар бўғилиб, уларда сиқилиш пайдо бўлса, баъзида қон томирдан чиқиб кетиши мумкин. Натижада қон қотиши кузатилади. Қон қотиб қолса оқмай қўяди ва қон бузилади. Баъзида томирлардаги бод-ҳаво қисилади. Натижада сокин турган танадаги ҳаволар қўзғалиб қолади. Бу ҳам катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.[3:11]
Эътибор берилса, ал-Ҳаким ат-Термизий нур, илм, қалб ва умуман, мусаффолик, Аллоҳдан қўрқиш сингари тушунчаларни бир сафга қўймоқда. Бу тушунчаларнинг барчаси биргаликда жамланиб, оқибатда улар ўртасидаги кескин фарқлар, ҳатто бора-бора сезилмай қолмоқда. Хуллас, сўфийлик таълимотида нур ва илм бирдек олиб қаралади, улар биргаликда сирларнинг асоси деб талқин этилади. Нур – илҳом, ҳиссиёт, ҳаяжон рамзи ва мунавварлик ибтидоси, илм – тизимлаштириш дебочаси, назарий-амалий соҳа ва мусулмон оламининг, сўфийлик маърифатининг ажралмас бир қисмидир.[1:54]
Профессор Ж.Омонтурдиевнинг эътироф этишича, одамлар кўп вақт “Наврўзнома” ва “Солнома”дан фолнома, толеънома сифатида фойдаланганлару, унинг моҳиятни – мантиқий асосини баъзи бир реал воқелик билан боғлиқ бўлмаган томонларидан фарқлай олмаганлар. Ҳаким Термизийнинг ўзлари ҳам ҳар бир баён охирида “валлоҳу аълам биссавоб” (“Тўғрисини Аллоҳнинг ўзи билади”) деб ёзгандир. Бу камтарлик. “Наврўзнома” ва “Солнома”да ер ҳаёти сайёралар ҳаракати билан боғлиқ ҳолда ўрганилган. Бошқача айтганда, ер ҳаёти, одамлар тақдири ва бошқалар наврўзи олам ҳафтанинг қайси кунида дохил бўлишига қараб белгиланган. Бу бир қарашда асоссиз гапларга ўхшайди. Лекин олим ҳафтанинг “фалон” куни дохил бўлган йил “фалон” сайёрага тааллуқлидир деб таъкидлайдики, астролог назари билан қаралса, бунинг заминида жиддий донишмандлик мавжудлиги сезилади. Чунки ер, жумладан одам етти хил бошқа-бошқа сайёралар (Қуёш, Ой, Миррих, Аторуд, Муштарий, Зуҳра, Зуҳал) тасарруфида, демак, етти йил бир-биридан фарқли воқеликлар таъсирида, бир-биридан фарқли муҳит қуршовида яшайди. Ҳаким Термизий ана шу муҳит таъсирида ерда, жумладан, инсон тақдирида, мижозида юз берадиган ўзгаришларни тақвимлаштирган.[2:65-66]
Дунё динларидан бири буддавийлик ал-Ҳаким ат-Термизий фаолияти давомида алоҳида ўрин тутган. Буддавийлик илк Ислом арафасида Термизда чуқур илдиз отган ва бу шаҳарнинг аҳоли қатламлари орасида ҳукмрон дин ҳисобланган. Ал-Ҳаким ат-Термизий Исломни Термиз шаҳрининг аҳоли қатламларига батамом сингдириш мақсадида буддавийлик таълимоти ва буддавийлик дини билан боғлиқ адабиётларни чуқур ўрганган. Шунингдек, ал-Ҳаким ат-Термизий қомусий олим Абу Райҳон Беруний каби қадимги ҳинд манбалари билан ҳам яқиндан таниш бўлган. Манбаларда таъкидланишича, аллома ўзининг “Солнома” асарини қадимги ҳинд муаллифларининг асарларига таяниб яратган. Сўфийлик ва буддавийлик ўртасидаги боғлиқликни аксарият тарихчи ва шарқшунос олимлар ҳам эътироф этадилар. Ўз навбатида ал-Ҳаким ат-Термизий асос солган ҳакимия тариқати Мовароуннаҳр ҳудудидаги Ислом тафаккури тарихида сўфийликнинг дастлабки оқимларидан бири ҳисобланади.[1:137]
Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг тасаввуф тариқатига оид илмий меросини ўрганишда ва тадқиқ этишда олмон олими Бернд Радтке ҳам муҳим ўрин тутади. Б.Радтке ўз фаолиятини дастлаб 1972 йили Байрут (Ливан) шаҳридаги Олмониянинг шарқшунослик марказида референт вазифасидан бошлаган эди. У 1980 йилларда ал-Ҳаким ат-Термизий тўғрисида диққатга сазовор мақолалар ва китобларни эълон қилади. “Мистик (сўфий) ал-Ҳаким ат-Термизий – IX аср ислом дини пешвоси”, “Хуросон ва Трансоксиания (Мовароуннаҳр)лик илоҳиёт пешволари ва мистик (сўфий)лар” каби асар ва мақолалар унинг қаламига мансубдир.
1992 йилда Б.Радтке масъуллигида “Термизий ал-Ҳаким, термизлик илоҳиётчининг уч асари” сарлавҳасида “Китоб сийрат ал-авлиё” (“Авлиёлар сийрати ҳақида китоб”), “Жавоб ал-масоил аллати салоҳи аҳл сарахс анҳа” (“Хато масалаларга тўлиқ ва тўғри ҳамда муносиб жавоб”) “Жавоб китоб Усмон бин Саъйид мин ар-райй” (“Раёлик Усмон бин Саъйид мактубига жавоб”) каби рисолалари араб матнида эълон қилинади.[6:20-21]
Ҳаким Термизийнинг “Китоб баён ал-илм”, “Илм ал-авлиё” (Авлиёлар илми), “Сийрат ал-авлиё” (Авлиёлар сийрати, иккинчи номи “Хатм ал-валоят” – “Валийлик чўққиси” ёки “Хатм ал-авлиё” – “Авлиёликнинг сўнги”, янада аниқроғи “Авлиёлик чўққиси”), “Ал-илм”, “Китоб ал-ҳуқуқ”, “Табоқат ас-сўфия” (“Тарих ал-машойих”), “Китоб ал-ҳикма илм ал-ботин” (“Донишмандлик илмининг ички сирлари китоби”) ва бошқа асарларида илмнинг назарий асарлари ҳамда бу борада сўфийларининг тутган ўрни ўз аксини топган. Ҳаким Термизий “тасаввуф – бу билим”, деган ғоя ва шиорни жиддий ҳимоя қилди ҳамда тасаввуфнинг илм мақомини олиш йўлида беқиёс жонбозликлар намунасини кўрсатди. Алломанинг асар ва рисолалари тасаввуф илмида устувор из қолдириш билан бирга келгуси авлодларга ҳам таъсир кучи беқиёс бўлди.[4:35]
“Кашф ал-Маҳжуб” асарининг муаллифи Ҳужвурий: “Ал-Ҳаким ат-Термизий буюк ва табаррук бир зотдир. Менинг олдимда шундай бир қадр-қимматга эга эдики, қалбим унга тўлиқ боғлангандир. Шунинг учун менинг устозим: “Муҳаммад ибн Али ўхшаши йўқ гавҳари яктодир. Жаҳонда унинг тенги оз бўлади”, - деб марҳамат қилди” – деган эди.[5:5]
Маълумки, ҳар бир ижодкор ўз даврининг фарзанди, уни у яшаган даврдан ажратиб ўрганиб бўлмайди; унга ўзи яшаган даврдан туриб баҳо берилади. Ҳ.Термизий яшаган тарихий, фалсафий-мафкуравий муҳитни англашда, ўйлаймизки, профессор Н.Комиловнинг яна қуйидаги фикрлари бизга ёрдам беради; олим IX аср бошларига келиб тасаввуфнинг назарий асослари ишлаб чиқилганлигини, сўфийларнинг руҳий, психологик машқлари ўз-ўзини тарбиялаш ва чиниқтириш тадбир-усуллари шаклланганлигини, тариқат, маърифат ва ҳақиқат тушунчалари юзага келиб, тасаввуфнинг ушбу уч қисмига оид қарашлар мажмуи тузилган – тасаввуф махсус фан сифатида қарор топганлигини, сўфийни тарбиялаш вазифаси, пир-муридлик қоидалари одобини яратиш зарурати туғилганлигини, натижада шариат ва тариқат, зоҳидлик ва орифлик орасидаги муносабатлар, сўфийларнинг одам ва одам моҳияти, алоқа муомаласи, тавҳид каби масалалар мунозарага сабаб бўла бошлаганлигини, дин арбоблари билан сўфий шайхлар, айниқса, фалсафийлашган тасаввуф тарафдорлари жиддий мафкуравий тортишувларга борганликларини, тасаввуф бутун ислом оламини забт этиб, барча қадимий шаҳарларда хонақоҳлар, йўлларда работлар қурилганлигини ва бунда кўплаб шогирдлар тайёрлана бошлаганлигини, тасаввуфнинг илк даврида мақомат ва тариқат асосларини ишлаб чиқиш, сўфийлик йўриқларини, вазифаларини белгилаш ва бунда илоҳий ҳақиқатларни эл орасида ёйишда, хусусан, Зуннун Мисрий (796-861), Боязид Бастомий (вафоти 875 йил), Ҳаким Термизий ва Мансур Ҳаллож (858-922) нинг хизматлари беқиёс бўлганлигини, бу даврда Бағдод, Басра, Нишопур, Термиз, Балх шаҳарлари тасаввуф ва тариқат марказлари сифатида муҳим ўрин тутганлигини алоҳида таъкидлайди.[3:39]
Ал-Ҳаким ат-Термизий таълимотидаги муҳим масалалардан бири инсонда билиш (ал-маърифа) ҳақидаги фикрлар мажмуидир. Билиш махсус қолиб (жиҳозий хос)га эга бўлиб, у тўртта асосий қисмдан иборатдир, дейди аллома. Улардан биринчиси идрок этиш орқали бўлиб, улар инсондан ташқи бўлган ҳиссиётлар - билим, тажриба ва малака, уларни тушуниб идрок этиб улардан ўз фаолиятида фойдалана билиш. Бу тизимнинг фаолиятида кўз, қулоқ, тил каби аъзолар билан бир қаторда ташқи маълумотларни қабул қилиш, бунда инсоннинг зеҳни, фаҳму фаросати, қувваи ҳофизаси катта роль ўйнайди. Яна бир хил воситалар борки, булар ҳаяжонланиш, ҳиссиёт, шуур билан боғлиқ ҳолатларда (машоъир) (жигар, талоқ, буйрак, шаҳват билан) намоён бўлади. Иккинчи тизим инсонда бор билим воситасида амалга оширилади. Учинчи тизим ахлоқ масалалари билан уйғунлашиб амалга ошади; бу сўнгги иккаласи муштарак бўлса инсонда зийраклик, латофат, юксак салоҳият каби алоҳида фазилатлар юзага келади. Алломанинг ўзига хос бу фикрлари, шунингдек, инсоннинг билишида унинг руҳияти, ақли ва қалби қандай роль ўйнаши ҳақидаги қарашлари тасаввуф аҳлининг руҳонияти ва тафаккурига катта таъсир кўрсатди. Инсон эришиши қодир бўлган билим - тасаввуфий маърифат ёки ҳикмат («гносис») деб, уни инсон қалбида тажалли бўлган илоҳий бир нур билан тенглаштирди. Чунончи, шариатнинг турли масалаларини талқин қилиб, уни ҳаётга татбиқ қилишга қодир бўлган билим (илм)дан фарқли ўлароқ, маърифат (гносис) ўша нарсаларнинг яширинган (сирли) моҳиятини, охир-оқибатда унинг илоҳий моҳиятини англашга эришади.
Do'stlaringiz bilan baham: |