4-шўъба. Олий таълим тизимида психолог фаолиятини такомиллаштириш дарс таҳлилининг илмий – методик асослари



Download 391,92 Kb.
bet10/74
Sana31.05.2022
Hajmi391,92 Kb.
#623179
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   74
Bog'liq
4-SHO`BA. TO`PLAM.

Foydalanilgan adabiyotlar
1. Oliy ta’lim. Me’yoriy-huquqiy hujjatlar to’plami. – T.: «Tafakkur-Bo’stoni», 2013. – B. 6-29.
2. O’zbekiston Respublikasi Prezidenti SHavkat Mirziyoevning Oliy Majlisga Murojaatnomasi. 2020 yil 24 yanvar.
3. Abdullaeva Sh.A. Umumiy pedagogika. O’quv qo’llanma- T.: 2019, 153 b.
4. Orlov Yu.M. Sanogennoe mыshlenie / Sost. A.V.Rebenok. M. :Slayding,2006. 96 s.
5. G’oziev E. ―Psixologiya. O’quv qo’llanma. – Toshkent: «O’qituvchi», 1994. - 133-bet.
6. Gasanova D.I. Sanogennoe mыshlenie: voprosы teorii i praktiki. Psixologo-pedagogicheskie nauki. Nauchnыy jurnal, 2009.
7. S.Ataxanova “Innovatsion ta’lim jarayonida tafakkur”. Ilmiy maqola. “Sog’lom avlod uchun” ilmiy-ommabop jurnal materiallari. 2014y. 5/4-5b.
8. O’zbek tilining izohli lug’ati. 3-tom, 563-b.


ИЛМ-МАЪРИФАТГА ОИД ЎН БИР ҲАДИСГА ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ШАРҲ
Самиев Асроридин Сайфидинович
ТерДУ ПИ Педагогика кафедраси мудири п.ф.б.ф.д. тел:(97).350.51.71

Аннотация. Мақолада илм-маърифатга оид ўнта ҳадисга шарҳ ва изоҳ келтирилган. Ҳадислар Ислом таълимотида Қуръони каримдан кейинги ўринда туриши ва илм-маърифатнинг инсон ҳаётидаги ўрни беқиёс эканлиги ва дунёни илм-маърифат қутқариши тўғрисида ҳадислар баён этилган. Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмаслигини ёш авлоднинг онгига сингдириш, уларни илм олишга чорлаш, илм ибодатдан афзал эканлиги ҳадислар тўғрисида асосли маълумотлар келтирилган ва мисоллар билан шарҳ берилган.


Калит сўзлар. Қуръони карим, ислом, дин, ҳадис, илм, маърифат, адоб-ахлоқ, таълим, тарбия.
Тарих саҳифаларидан маълумки ҳар бир замон ва жамиятнинг қудрати, салоҳияти ва равнақи унинг илмга бўлган муносабати билан ўлчанган. Шу сабабли бизнинг юритимизда қадимдан илму маърифатга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, ислом оламида IX-XII асрларни илм-фаннинг олтин даври деб эътироф этилган бўлса, бу даврда диёримиздан чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий, Имом Мотрудий, Имом Замахшарий, Ибн Сино, Аҳмад Фарғоний, Мирзо Улуғбек каби юзлаб алломалар дунё илм-фани ривожида ўзларининг бетакрор ҳиссаларини қўшган.
Барчага маълумки Ислом таълимотида Қуръони каримдан кейин иккинчи ўринда турувчи манба-Ҳадислар ҳисобланади. Ҳадиси Шарифда Пайғамбармизнинг ҳаёти ва фаолияти, диний ва маънавий-ахлоқий йўл-йўриқлари, ҳикматли сўзлари, маданият, маънавият, ахлоқ-одоб, таълим-тарбияга оид ҳикматмаларини қамраб олган кўрсатмалар мавжуд.
Ҳадисларда инсоннинг маънавий камолоти мезони, унинг тафаккур доираси, дунёқарашининг кенглиги, илмий билимларни қай даражада эгаллагани, ўз билими билан атрофидагиларга, жамиятга фойда келтирувчи шахс бўлиб етишида муҳим омил-билим деб кўрсатилади. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сонли фармони билан Ўзбекистон тарихида биринчи марта “Ҳадис” илми мактаби ташкил этилди ва “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди...
“Ҳадис” ёки “Сунна” сўзлари бир маънони англатиб, Расулуллоҳнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда диний ва ахлоқий кўрсатмалари ҳақидаги ривоятлардан иборат. Ҳадислар дастлаб ёзиб борилмаган. Чунки пайғамбаримиз Қуръони карим нозил бўлган вақтларда араб бўлмаган халқларнинг ҳадисларни Қуръон оятларидан деб ўйлашларидан чўчиб, уни ёзиб боришларига рухсат этмаганлар. Лекин пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳивассалам ҳузурида саҳобалар бўлиб, улар расули акрамдан эшитган ҳадисларни ёдлаб борганлар. Илм-маърифатга оид ўнта ҳадисга шарҳ ва изоҳ берамиз.
1.“Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай”, Имом ал-Бухорий ривояти. Яъни дунёни жаҳолатдан ва зулматдан илм қутқаради. Инсон ҳаётда яшар экан яхши-ёмон, дўст- душман, ҳалол-ҳаром, тўғри-нотўғри, фойдали-зарарли, нарсаларни фақат ва фақат илм орқали билиб олишади. Билимсиз инсон бўлса жаҳолатда яшайди. Ҳалол ёки ҳаромни фарқига бормайди. Имони заиф эътиқоди мустаҳкам бўлмайди. Яъни дунёдаги барча нодонлик ва нуқсонлар, жиноят ва хиёнатлар инсонларнинг билимсизлигидан келиб чиқади ва дунёдаги барча ривожланиш, тараққиёт, инсониятнинг тинчлиги ва бахту иқболи илм-маърифат орқали амалга оширилади.
2.”Илм саҳрода дўст, ҳаёт чораҳҳаларида суянчиқ, ёлғизликда йўлдош, хурсандчилик пайтда раҳбар, ғамгинлик вақтда ёрдамчи, халқ орасида зеб-зиннат, душманга қарши қуролдир”. Шунинг учун фарзандларинга илм ўргатинглар токи у раҳнамо бўлсин. Дар ҳақиқат илм инсоннинг дўсти бўлиб, ҳаёт қайинчиликларида у инсонга раҳнамо, ёлғизликда йўлдош, душманга қарши курашда қурол сифатида фойдаланаши мумкин.Билимли инсон доим ҳурмат ва эҳтиромда бўлади. Расули Акрам Аллоҳ томонидан берилган илм билан яна дойим “Эй Аллоҳ илмимни зиёда қил” деяр экан.
3.”Илм ўрганмоқ ва ўргатмоқнинг фазилати” ҳадисида илмни кўп ёққан ёмғирга ўхшатилади ва илм аҳлини уч турга бўлади: ”Баъзи ер соф, унумдор бўлиб, ёмғирни ўзига сингдирадир-да, ҳар хил ўсимликлар ва кўкатларини ўстирадилар ва баъзи ер қурғоқ, қаттиқ бўлиб, сувни эммасдан ўзида тўплайдилар, ундан Оллоҳ таоло бандаларини фойдалантиргайдир.Одамлар сувдан ичгайдирлар, ҳайвонларини ва экинларини суғоргайдирлар. Баъзи ер эса текис бўлиб, сувни ўзида тутиб қолмайдилар, кўкатни ҳам кўкартирмайдилар. Буларни одамларга нисбаттан қўйидагича муқоиса қилиш мумкиндир: Бир киши Аллоҳ илмини теран ўрганадир,теран тушунадир ва ундан манфаатланадир ва Аллоҳ юборган ҳидоятни ўзи ўрганиб, ўзгаларга ҳам ўргатадир.Иккинчи бир киши илм ўрганиб, одамларга ўргатадир.Аммо ўзи амал қилмайдир.Учунчи бир киши мутакаббирлик қилиб, ўзи ҳам ўрганмайдир, ўзгаларга ҳам ўргатмайдир”.
4.“Илмга амал ва риоя қилувчи бўлинглар, уни фақат ҳикоя қилувчи бўлманглар”. Аммо илмга эътиборсизлик ва нодонлик (жаҳолат) нинг авж олиши аста секин жамиятни инқирозига олиб келади.Шунинг учун ўрганган илминга риоя қилинг. Илминга амал бўлмаса у илмнинг фойдаси йўқ. Илм талаб қилмоқчи бўлган шахс ниятини яхши қилиши, олган илми билан халққа хизмат қилиб, Ҳақни рози этишни кўзлаши керак. Ўшанда олган илми фойдали бўлади: дунёга ҳам эришади, охират савобига ҳам эга бўлади. Аммо ниятни молу дунёга, риёга боғласа, охират савоби бўлмайди, дунё ҳаваси ҳам аниқ амалга ошмайди.
5. “Илмнинг офати унитишдир.Уни ноаҳил кишига гапириш эса уни зое қилишдир”, -ҳадисида илмни такрорлаб бориш, фақат илм олишга иштиёқманд кишиларгагина илм бериш ва илмга талабгор бўлмаганларга бериш вақтни зоеъ қилишдир деб таъкидланади. Шунингдек ҳадисларда илм инсонларни фаҳм-фаросатли, ўткир зеҳнли, зукко, хотирани кучли қилишдаги аҳамияти ҳам таъкидланади.
6.”Илмни Хитойдан бўса ҳам ўрганинглар” деб даъват этилади. Яъни илм ўрганиш учун сафар қилинглар бошқа мулкларга боринглар, заҳмат чекинглар токи, илм олиш сизга муяссар бўлсин. Бу ҳадиси шарифда илмнинг қанчалар фазилатли эканлигига далолат қилади.Қуръони каримда илм ҳақида 379 та оят келган бўлиб, уларда биладиганлар билан билмайдиганлар баробар эмаслиги, илм аҳлини Аллоҳ таоло юқори даражаларга кўтариб қўйганлиги айтилади.
7.“Олим бўл (илм берувчи бўл) , ёки илм ўрганувчи бўл, ёки тингловчи бўл, ёки илмга ва илм аҳлига муҳаббатли бўл, бешинчиси бўлма, ҳалок бўласан”, дейилади. Бу ҳадиси шарифда илмнинг инсон учун нақадар буюк эканлигига ишора берилган. Олим бўлиб одамларга илм ўргатинг, ёки толиби илм бўл, мустақил илм ўрган, ёки олимлар даврасида ўтириб уларни маърузасини тингла, унга ҳам имкониятинг бўлмаса илм аҳлига муҳаббат қил, уларни яхши кўр ва уларга хизмат қил. Мабода бешинчиси бўлма ҳалок бўлгайсан дейилади.
8. “Илм ибодатдан афзал, тақво диннинг устунидир”, лекин илмни манфаатсиз сарфлашдан сақланишга даъват этилади. Яъни илмни толиби илмга беринглар, қалбида илмга иштиёқи йўқ одамларга беҳуда сарфламанглар, тақво- яъни амал қилувчилардан бўлинглар деб таъкидланади. Ҳақиқий комил инсон билимга бой, хушхулқ, соғлом бўлиши, уни фақат фойдаланишларга, инсоннинг фаровон ҳаёт кечиришига сарф этиш кераклиги таъкидлаб ўтилган.
9.“Бир соат илм ўрганиш бир кечалик тоат ибодатдан афзал. Бир кунлик илм ўрганиш уч ой рўза тутишдан ҳам афзалроқдир” дейилган ҳадисларда. Тоат ибодат инсоннинг шахсий манфаатига қаратилган бўлса, илм олиш оила, давлат, жамият, халқ ва миллат манфаатига қаратилган. Сизнинг илмингдан бутун жамият манфаат кўради. Шунинг учун илмни тоат- ибодатдан афзал дейилган.
10. ”Илм толиби бўлиш фарздир.Толиби илмга ҳар бир нарса истиғфор айтади, ҳатто денгиздаги балиқлар ва инидаги чумолилар ҳам”. Яъни мазмуни шундан иборатки, илм талаб қилиш динимизда фарз қилинган бўлиб, билимли инсондан нафақат жамият балки табиат, яъни барча жонзотлар-ҳайвонот олами ҳам манфаат топади ва толиби илмга истиғфор айтади.
11. “Бешикдан қабргача илм изла” ҳадисида илм олиш ёш танламайди. Илмни чегараси йўқлиги ва инсон доим илмга мўҳтож эканлиги маънони англатади.
Хулоса шуки, ҳадислар Муҳаммад Пайғамбар (с.а.в.) нинг суннатлари бўлиб, мазмунан ҳар бир мўъминнинг ишончини, эътиқодини мустаҳкамлайди ва шу билан инсон руҳиятини поклаб, маънавий-ахлоқий камолотга даъват этади. Ислом дини маърифатга асослангани учун ҳам ҳар бир шахсни ақлий, жисмоний, маънавий-ахлоқий жиҳатдан камолга етказишга оид эътиқод ва имондан иборат бўлиб, фақат эзгуликка хизмат қилиш, олижаноб бўлиш, покиза юриш ва жаҳолатпарастликка йўл қўймаслик, ўз биродарининг, қариндош-уруғларининг, миллатининг ва ватанининг моддий ва маънавий қадриятларини асрашдан иборатдир. Шунинг учун, дунёнинг глобаллашуви ва замонавий ахборот майдонларидаги ҳаракатларнинг суръатлар билан ҳаётимиз, турмуш тарзимизга тез ва чуқур кириб келаётгани таҳликали жараёнда ҳадислар комил инсонни шакллантиришда муҳим манба ҳисобланади ва ундан ёшлар тарбиясига фойдаланиш шу куннинг долзарб вазифалардан саналади.

Download 391,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish